islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 17, 2018

Day

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 17 декабрь Тошкент ислом институтида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси Мафкуравий-тарғибот бўлими масъул ходими капитан Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва таълим-тарбия каби муҳим воситларга эътибор қаратиш, ёшларнинг бўш вақтларини беҳуда ўтказмаслиги балки, фойдали ишлар билан банд бўлиши кераклиги борасида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Зиё” медия маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган “Алданганлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбир юқори савия ва қизиқарли маълумотларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан мазмунли жавоб олдилар. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 249

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари дунёни фонийлигини, унинг тезда ўтиб кетишини, озуқаси озлиги ва умрини қисқалигини билган кишининг зуҳди эди. Охиратнинг боқийлигини, Аллоҳ таоло унда валийларига доимий неъматларини тайёрлаб қўйганлигини, буюк ажр борлиги ва унда абадий қолиш борлигини билган кишининг зуҳди эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга дунёдан фойдаланиш кенг қилиб қўйилган бўлса-да, агарда тоғларни тилло ва кумуш бўлишини хоҳлаганларида тилло ва кумуш бўлиши мумкин бўлса-да, дунёдан нафас тўхтаб қолмаслиги учун етарли бўлган ва ташвишу оғирликларни кетказадиган миқдордан бошқасини рад этдиларда зуҳд ва камсуқумликни афзал кўрдилар У зот гоҳида оч юрар, ойлаб уйларида қозон осилмас, баъзи кунлар давомида очликни қондирадиган даражада хурмо ҳам топилмай оч юрар эдилар. У зот ҳеч бир вақт кетма кет уч кунгача арпанинг унидан бўлган нондан қоринлари тўймаган. Кўпинча сутнинг ўзи билан кифояланар, токи Аллоҳга йўлиққунларича бир кун тўқ ва бир кун оч бўлар эдилар. У зот бўйронинг устида ётар эдилар ва ёнбошларида бўйронинг изи қолар эди. Очликдан қоринларига тош боғлаб олар ва кўпинча саҳобалар у зотнинг юзларидан очликларини билиб олишар эдилар. У зотнинг уйлари лойдан, ичи тор ва шифти паст эди. Бир куни совутларини гаровга қўйиб, бир яҳудийдан ўттиз соъ арпа олиб турдилар. Кўпинча кўйлак ва изор билан кифояланар эдилар. Ҳеч бир вақт таомни пешхонда (овқатланиш столи) емаганлар. Кўпинча саҳобалар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга таом юборар эдилар. Буларнинг барчаси нафсларини дунё кирларидан асраш, динини ҳимоя қилиш ва Раббисининг ҳузуридаги ажрнинг комил бўлиб қолишлиги ҳамда Мавлосининг “Ва тезда Раббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан” (Зуҳо сураси 5-оят) деган ваъдаси у зотга рўёбга чиқиши учун эди. У зот молларни шу қадар тақсимлаб берар эдиларки, ҳатто ўзларига бир дирҳам қолмас эди. Туя, мол ва қўйларни саҳобалар ва бошқаларга шу даражада бўлиб берар эдиларки, ўзларида на туя, на мол ва на қўй қолар эди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар менда Тиҳома чуқурларининг дарахтлари мислича мол дунёим бўлганида уни тақсимлаб берар эдим. Сўнг сизлар мени бахил, ёлғончи ва қўрқоқ, иродасиз деб билмасдиларингиз”. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қаср бино қилмадилар, мол-дунё йиғмадилар, у зотнинг хазиналари ҳам меваси ейиладиган боғлари ҳам бўлмаган. У зот ўзларидан сўнг боғ ва экинзор ҳам қолдирмадилар. У зот дедилар: “Биз мерос қолдирмаймиз, бизнинг қолдирган нарсамиз садақадир” (Бухорий ривояти, 3093-ҳадис). У зот доимо сўзлари ва амаллари билан мусулмонларини дунёда зуҳдга ҳамда охиратга тайёрланиш ва амал қилишга даъват қилар эдилар. У зотга подшоҳлик ила расул бўлиш ва оддий инсон бўлиб расул бўлиш ихтиёри берилганида, у зот оддий инсон бўлиб расул бўлишни ихтиёр қилганлар. Дунёдаги зуҳдларининг яна бир кўриниши, у зотнинг сахийликларидадир. Ҳеч қачон сўровчини қайтармас ва тўсмас эдилар. Дедиларки, дунё Аллоҳ таолонинг ҳузурида чивиннинг қанотичалик арзимас ва баробар эмас. Ҳадисда: “Дунёда ғариб ёки бир онлик ўтиб кетувчи каби бўл”, деганлар. (Бухорий ривояти, 6416-ҳадис) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳд борасида яна шундай марҳамат қилганлар:“Дунёда зоҳид бўл Аллоҳ сени яхши кўради. Инсонлар ҳузурида зоҳид бўл инсонлар сени яхши кўришади“. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 272

Нақшбандия машойихлари(2) Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу 3-қисм)

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хутба ўқиётган эди. У шундай деди:  – Жим бўлинглар, сизга гапимни эшиттирайин!  – Валлоҳи, сени тинглашни истамаймиз! – деди Салмони Форсий розияллоҳу анҳу.  – Нега?  – деб сўради ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.  – Сен ўзингни сенга эргашганлардан устун қўйяпсан, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Қандоқ қилиб?  – деб сўради ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.  – Устингда икки либос бор, ҳолбуки, бу ердагиларда ҳеч кимда йўқ, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Ёрдам эт, эй Аллоҳнинг қули, – деди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ва сўнгра ўғлига юзланиб, – Эй Умарнинг ўғли Абдуллоҳ, айт, бу иккинчи либос кимники?  – деди. Ҳазрати Умарнинг ўғли:  – Ямин этаманки, бу иккинчи либос меникидир, – деди. Шунда Салмон Форсий розияллоҳу анҳу:  – Мана, энди сени тинглаймиз ва сенга итоат этамиз, – деди.  *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу валий эди. Абу Қалаба унинг ҳузурига келганда, у хамир қораётган эди.  – Бу нимаси, сенинг хизматчинг йўқми?  – деб сўради Абу Қалаба. – Бор. Уни бир ишга йўлладим, хамирни эса ўзим қораяпман. Икки ишни ҳам унга буюришни ўзимга эп кўрмадим деди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Мадинада валий экан, ёнига икки киши келди.  – Сен Салмонмисан?  – деб сўрашди улар.  – Ҳа, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобиданмисан,  – дейишди улар.  – Буни билолмайман, – деб жавоб берди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.  – Биз янглиш келибмиз, шекилли. Ахтарганимиз киши сен эмассан, – дедилар икковлари. Шунда Салмон Форсий розияллоҳу анҳу уларга:  – Сиз ахтарган киши менман. Аммо ҳозирча маълум эмас. Тўғри, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, унинг мажлисларига қатнашдим. Аммо ким у билан жаннатга кирсагина унинг асҳоби бўлган ҳисобланади. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бир хаста кишини зиёрат қилди. Хаста ўлим тўшагида эди. – Эй фаришта, бу хастага дўстона ва юмшоқ муомала эт,  – деди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.  – Ҳозир фаришта менга “ҳар мўъминнинг юмшоқ муомала қилган бир дўсти бордир”, деб айтди,  – деди ўлаётган одам. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга Абуд Дaрдо розияллоҳу анҳудан бир мактуб келди. У мактубда “инсонларни қутлуғлаштирган маконга кел”, деб ёзган эди. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу унга шундай жавоб ёзди: “Ҳеч бир жой (макон) инсонни қутлуғлаштиролмайди. Инсонни қутлуғ этган нарса – унинг амалидир. Эшитишимча, сен табиблик қилаётган экансан. Хасталарга даво топаётган бўлсанг, не бахт сенга! Аммо табибликка ўйнаб, бир одамни ўлдира кўрма! У ҳолда жаҳаннамга кириш ҳам бор!” *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бир куни Абуд Дардо розияллоҳу анҳунинг уйига келди.  – Мезбон уйдами?  – деб сўради.  – Ухлаяпти, – дейишди.  – Унинг одати шу, жума кечалари ибодат қилади, кундузлари рўза тутади, – дейишди. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу овқат ҳозирлашларини буюрди. Овқат тайёр бўлганда, Абуд Дардорозияллоҳу анҳуни уйғотишди.  – Овқатга кел, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Ея олмайман, мен рўзаман, – деди Абуд Дардо розияллоҳу анҳу. Лекин Салмон Форсий розияллоҳу анҳу унга овқатни мажбурлаб едирди. Кейин иккалови Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келишди. Масалани тушунтирдилар.  – Уваймир Салмон бу мавзуда сендан билимлироқдир. Кечалардан фақат жума кечасинигина ибодатга айирма, кунлардан эса фақат жума кунинигина рўза тутма,...

Профессор ва талаба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: – Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: – Ҳа, Худо томонидан яратилган. – Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. – Ҳа, жаноб, – жавоб берди талаба. Профессор сўради: – Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак, Худо ёмонликни хам яратган экан-да. Агар Худо бор бўлса, ва “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз ҳам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: – Сизга савол берсам майлими, профессор? – Албатта, – жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: – Совуқлик мавжудми? – Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: – Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол – иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: – Профессор, қоронғилик мавжудми? – Албатта мавжуд. – Сиз яна ноҳақсиз, жавоб. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, ҳар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандайбиласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик – ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча. Талаба яна профессордан сўради: – Ёмонлик мавжудми? Бу сафар профессор ишончсизлик билан жавоб берди: – Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни ҳар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир. Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: – Ёмонлик мавжуд эмас, жаноб, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик  бу – Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади. Профессор ўтирди. Бу серсавол талаба Алберт Эйнштейн эди. Манба 114

Аллоҳнинг шундай бандалари борки…

ДОКТОР МУҲАММАД РОТИБ НОБУЛСИЙДАН БИР ҲАДИС ШАРҲИ (Фазилатли Шайх, Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг 08. 01. 1998- йили, “Жомеул Аҳмадий“ номли масжидида ҳаётий мисоллар ила ажойиб ва гўзал шарҳланган ҳадис дарсини эътиборингизга қисқача ҳавола қиламиз): Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин. Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган. Одамлар (шахсий) эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар, Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!“, деганлар. (Ибн Аббосга бир мавқуф ривоятда: “Одамлар (шахсий) эҳтиёжларини қондириш ва ўз(қалб)ларига сурур истаб“) уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар, Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!“, деганлар (Табароний ривояти). Шунга яқин маъноли бошқа бир ҳадисда бундай дейилган: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: ”Аллоҳнинг шундай қавм(банда)лари борки, уларни бандаларнинг манфаатлари (ўз қўлидаги неъматларни одамларга манфаат етказиш йўлида сарфлашлари) учун неъматларга хослаган (айнан уларга бошқалардан кўра кўпроқ неъмат: бой-бадавлатлик, кенг имкониятлар берган)дир. Улар у(неъматлар)ни (одамлар манфаати учун) сарфлар эканлар, Аллоҳ у(неъматлар)ни уларнинг қўлида турғизур. Қачонки уни (одамлар манфаати йўлида сарфлашни) ман қилар эканлар, у(неъматлари)ни улардан тортиб олур ва бошқаларга ўтказур! (Ибн Абу Дунё ривояти). Шарҳ: Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, унга одамларнинг эҳтиёжини туширур. Сиз Аллоҳ суядиган инсонларданмисиз ёки У ёқтирмайдиганларданми эканингизни билиб олишингиз мумкин. Одамлар эҳтиёжларини қондириш умидида эшигингизни кўп тақиллатса, ҳамманинг шу маънода кўзлаган одами бўлсангиз, улар сизда яхшиликни кўрсалар, орзу-умидларини сиз туфайли амалга ошади деб ишонишса, сиздан туҳфа ва ҳадялар кутишса, демак, Сиз Аллоҳ суйган бандалар қаторидасиз!.. Аммо одамлар сиздан юз ўгирсалар, атрофингиздан қочсалар, сиздан бир яхшилик чиқишидан ноумид бўлсалар, сиз ҳисоботларидан тушириб юборган бўлсалар, сизни барча мол-дунё ва лаззатларингиз ила тарк этсалар, билинки, сиз Аллоҳ азза ва жалла суймайдиган инсонлардан экансиз. Бу инсон бошқалар учун ўзини фидо қилади, буниси бошқаларни ўзига қул қилиш билан овора! Иккисининг орасида жуда ҳам катта фарқ бор. Пайғамбарлар бор-будларини одамларга бериб, ўзларига ҳеч нарса қолдирмаганлар-у, бироқ Аллоҳнинг розилигини олганлар! Муштумзўр кимсалар ҳамма нарсани ўзлариники қилишга уриниб, бировга бирор нарса берган эмаслар. Одамлар ўзи у ёки бу каби бўладилар. Менинг кўп айтадиган бир гапим бор: Пайғамбарлар ўз комилликлари ила қалбларга эга бўлганлар. Муштумзўрлар қувватлари ила бўйинларга эга бўла олганлар холос. Сиз хоҳланг, пайғамбарга, хоҳланг, муштумзўрга тобе-эргашувчи бўлинг! Муштумзўрга эргашсангиз, ўз манфаатларингизни амалга ошириш учун куч-қувватингизни сарфлайсиз. Пайғамбар йўлини тутсангиз, қалблар сизга талпиниши учун пайғамбар сизга буюрган камолот йўлларини ҳаётингизга татбиқ қиласиз… “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган…” Бир йигит ҳақида эшитиб қолдим. У ширинлик, озиқ-овқат цехи очган экан. Шунчалик харидорлари кўп эканки, шу соҳада биринчи рақамли устоз даражасига деярли, чиқиб улгурибди. Хўп, яхши. Одамларнинг уни маҳсулотига бунчалик қизиқишининг сири нимада? Бу харидоргир товарнинг нима сирли жойи бор экан? Бунча катта даромад кўришнинг сири нимада? У йигитнинг отаси бор экан. Отасининг ҳам алоҳида тижорат растаси бўлиб, унда ўғли ишлаб чиқарадиган ширинликларни сотар экан. Йигит отасининг бу растасига тақдим қиладиган барча товарни ҳисоблаб ўтирмай, отасига: “Бу товарни сотинг ва пулини ўзингизга олаверинг“, дер экан. У ака-ука, опа-сингилларига ҳам беҳисоб ҳадя ва моддий ёрдамлар берар экан. Яқинларига ҳам шу даражада сила-и раҳм қилиб, хайр-эҳсонлар берар эканки, киримининг ярмидан кўпини атрофидагиларга бериб юборар экан. Бир сафар уни койиб: “Сени тушуниб бўлмаяпти, ҳаддан зиёд кўп хайр-эҳсон қиляпсан. Бироз ўзингни ўнглаб, у ёқ-бу ёғинга қараб, ҳисобли иш қил. Бас, етар энди шунча қилганинг. Ҳар бир нарсанинг ҳам меъёри бор”, дебди баъзилар. Шунда у: “Агар мен бу хайр-эҳсонлардан қўлимни тортиб,...
1 2