islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳадиси қудсий ва уни ислом тарихидаги ўрни

Ҳадиси қудсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолодан қилган ривоятларидир. Ҳадиси қудсий баъзан Жаброил алайҳиссалом орқали, баъзан эса ваҳий, илоҳий илҳом ёки туш воситасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз сўзлари билан асҳобларига сўзлаб берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Парвардигордан ривоят қилишлари, яъни ҳадиснинг ўзига хос санади уни бошқа ҳадислардан фарқлаб туради. Шу боис, аксарият ҳолларда ҳадиси қудсий Аллоҳ таолога нисбат берилади.

Қуръони карим билан ҳадиси қудсий қуйидаги жиҳатлар билан бир-биридан фарқланади:

– Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам мўъжиза. Аммо ҳадиси қудсий ожиз қолдириш хусусиятига эга эмас.

– Қуръон оятлари намозда ўқилади. Ҳадиси қудсий эса ўқилмайди.

– Қуръонни инкор қилган кимса кофир бўлади. Ҳадиси қудсийни инкор қилувчи эса фосиқ бўлади.

– Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан. Ҳадиси қудсийнинг лафзи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан ташкил топган, маъноси эса Аллоҳ тарафидан ваҳий қилинган.

– Қуръони каримнинг маъносини ривоят қилиб бўлмайди. Ҳадиси қудсий маъносини ривоят қилиш мумкин.

– Қуръони каримни нопок ҳолда ўқиш мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни ўқиш ёки ушлаш учун таҳоратшарт қилинмайди.

– Жунуб одам Қуръонни ўқиши ёки кўтариб юриши мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни жунуб одам ҳам кўтариб ёки ўқиб юраверади.

– Қуръони каримдан бир ҳарф ўқиган кимсага ўн ҳасанот ёзилади. Ҳадиси қудсий ўқишга бундай ажр-мукофот белгиланмаган.

– Қуръони каримни сотиш дуруст эмас (Имом Аҳмад ривоятларига биноан) ёки макруҳ (Шофеийлар сўзига биноан). Ҳадиси қудсийни сотиш ман этилмаган ва макруҳ ҳам эмас.

Ҳадиси қудсийни илоҳий ҳадислар деб ҳам аташади. Уларнинг сони юзтадан кўпроқ.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Шамсиддинхўжа Сулаймонов

60240cookie-checkҲадиси қудсий ва уни ислом тарихидаги ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: