islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 30, 2019

Day

Тошкент ислом институтига янги ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп – жами 60 талаба (50 нафар ўғил бола ва 10 нафар аёл-қизлар) Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига қабул қилинади. “Кўкалдош”, “Мир Араб”, “Ҳидоя”, “Хожа Бухорий”, “Саййид Муҳйиддин махдум”, “Фахриддин ар-Розий”, “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус билим юртларининг ҳар бирига 30 нафардан, “Хадичаи Кубро” ва “Жўйбори Калон” аёллар ўрта махсус билим юртларига эса 20 нафардан талаба олинади. Бундан ташқари, Мир Араб Олий мадрасасида 20 нафар ўғил болалар ва 5 нафар аёл қизлар, Ҳадис илми мактабида эса 10 нафар янги талаба ўқишни бошлайди. 778