islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 9, 2019

Day

Абдулазиз МАНСУР: «Халқимиз тақиқларга қарамай динсиз яшамаган»

Кейинги уч йил орасида муқаддас ислом динини янада тараққий эттиришга давлат томонидан берилаётган эътибор халқимизни тобора жипс бўлишга ундамоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан мамлакатимизда ташкил этилган Халқаро ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши бунга яққол мисолдир. Марказнинг асосий мақсади эътиқоди ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан халқимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдан иборатдир. Маълумки, юртимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келган. Ҳар қандай тажовузларга, чеклашларга қарамай, халқимиз қалбидаги исломга бўлган имон сўнмади. “Чингизу Боту тиғ”лари, советларнинг отиш-чопишлари, сургун-авахталари ҳам чин мусулмонларнинг эътиқодларига зарар етказолмади. Кишиларимиз динсиз яшамадилар. Бу жараён, яъни исломий таълим-тарбия яқин тарихимизда, хусусан, дин ҳақида гап кетганда қора тушдай эсланадиган собиқ шўро замонида қандай кечди? Қатағонлар даврида ёшларга нафақат ҳалол-ҳаромни ажратиш, айни пайтда диний арконларни мукаммал эгаллаш юзасидан берилган диний таълим халқимизнинг келажак ҳаётида қанчалик аҳамиятга эга бўлди? Мазкур масалага бугун қай даражада эътибор берилмоқда? Мамлакатимизда янги ташкил топган Халқаро ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари, таниқли исломшунос олим, Қуръони карим таржимони, истеъдодли хаттот Абдулазиз МАНСУР билан суҳбат ана шу ҳақда бўлди. — Ҳурматли шайх ҳазратлари! Маълумингизки, кейинги пайтларда телевидение ҳамда ижтимоий тармоқларда ёшларга исломий билим бериш ҳақида бир қатор баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди ва ҳамон давом этмоқда. Ўтган етмиш йилдан ортиқроқ вақт мобайнида халқимизга “атеистик” тарбияни сингдиришга уриниб келинди. Айтиш керакки, бунга кўп соҳаларда эришилди ҳам. Кейинги ўттиз йилда эса ана шу “тарбия” оқаваларини тозалаш йўлида бир қадар жидду жаҳд қилинди. Тарихда яшаб ўтган улуғ алломаларимизнинг хоки туроблари устида мақбаралар қурилди, йиллар давомида қаровсиз қолган азиз жойлари зиёратгоҳларга айлантирилди. Уларнинг ислом дини ва дунёвий билимлар билан боғлиқ асарлари, одоб-ахлоқ борасидаги дурдоналари халққа етказилди ва бундай хайр¬ли ишлар давом эттирилмоқда. Аммо динсизликка асосланган коммунис¬тик ғоя бир неча авлоднинг онгу шуурини бузишга улгурган эди. Оқибат эса маълум: мамлакатда коррупция, порахўрлик, халқ мулкини талон-торож қилиш… Уларни бартараф этишга қаратилган қонунлар етарли. Аммо фақат заминий қонунлар билангина инсоннинг нафсини жиловлаб бўлмаслиги азалдан аён. Шу боис ҳам ота-боболаримиз диний таълимга катта эътибор беришган. Шу маънода Туркистонда бу масала қандай тартибда ечилган? — Аввало шуни айтиш керакки, Мустақилликдан сўнг, айниқса, кейинги икки-уч йил орасида Ўзбекистонда ёшларга диний таълим бериш борасида ижобий ўзгаришлар давом этмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда ўн битта мадраса, иккита диний олий таълим муассасаси, битта Ислом академияси фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, ўнлаб араб тили курслари ва бошқа диний таълим билан боғлиқ муассасалар ишлаб турибди. Халқаро ислом цивилизацияси марказининг биноси ишга тушиши билан эса уларнинг сони янада ортади. Энди тарихга тўхталадиган бўлсак, ота-боболаримиз таълим-тарбияга жуда қаттиқ эътибор беришганини таъкидлаш керак. Бу соҳада Абдулла Авлоний бобомизнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир” деган гаплари беҳуда айтилмаган. Мен бу гапларнинг мағзини шарҳлаб ўтирмай, ўзингиз ўринли таъкидлаганингиздек, биргина коммунистларнинг атеистик тарбияси кишиларни нечоғлик ҳалокат ва фалокат ёқасига олиб келиб қўйганини таъкидлаб ўтмоқчиман, холос. Шўро инқилобигача Туркистон чор Россиясининг...

Имом Термизийни чуқур тадқиқ этган ҳиндистонлик алломалар ташрифи

Бугун 9 ноябрь куни Тошкент ислом институтига Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги “Дорул-улум” ислом университети “Ҳадиси шариф ва ҳадис илмлари мутахассислиги” факультети мудири фазилатли шайх, муфтий Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳамда Мадрос шаҳридаги “Дорул-улум Анбур” ислом университети ректори Салоҳиддин Мадросий ўзларининг шогирдлари ва ходимлари ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. Меҳмонларни институт ректори Уйғун Ғафуров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев ҳамда институт устоз ва талабалари кутиб олдилар. Меҳмонлар билан институт масжидида давра суҳбати ўтказилди. Унда ректор У.Ғафуров меҳмонларни юртимиз бўйлаб зиёратлари ҳамда институтга ташрифлари билан қутлаб, уларга миннатдорчилик изҳор қилди ва институт фаолияти тўғрисида маълумот берди. Сўнг, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов меҳмонларга кафедра таркибидаги фанлар ҳамда унинг ўқув дарсликлари ҳақида сўзлаб берди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин Маманосиров эса мазкур кафедрага оид фанлар ҳамда унда ўқитиладиган мўътабар ҳадис китоблари ҳақида меҳмонларни хабардор қилди. Институт фаолияти билан танишган муфтий Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ бундан жуда мамнун эканларини изҳор этдилар. Сўнг шайх Абдуллоҳ Маъруфий бизнинг диёримиздан етишиб чиққан уламоларнинг барча илмларда, хусусан, ислом илмлари ривожида муносиб ҳиссалари борлигини эътироф этиб, бу сўзларига Имом Бухорий, Термизий, Доримий ҳамда Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳумуллоҳлар каби аждодларимизнинг маънавий меросларини мисол қилиб келтирдилар. Сўнг ўзлари фаолият олиб бораётган Девбанда шаҳридаги “Дорул-улум” ислом университети олим ва тадқиқотчилари томонидан, хусусан, Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарида қўллаган мусталаҳул ҳадис илмига оид атамаларининг ўзига хослиги тўғрисида уч ном билан олти жилд китоб чоп этилганини зикр қилдилар. Шунингдек, Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарига ҳанафий мазҳаби далилларини ҳадислар билан қўллаб-қувватловчи буюк муҳаддис, фақиҳ, мужаддид олим Анваршоҳ Кашмирий қаламига мансуб “Ал-арфуш шазий” мўжаз ва қисқача, лекин чуқур илмий асосланган шарҳига Абдуллоҳ Маъруфий ўзлари “Ал-арфуз закий шарҳи Жомиъит-Термизий” номли янада кенгайтирилган, енгиллаштирилган батафсил шарҳ ёзаётгани, бугунги кунда унинг беш жилди нашр этилиб, “Рўза” китобининг шарҳи якунига етиш арафасида эканини айтиб ўтиб, маъҳадимиз устоз ва талабаларидан у китобнинг охирига етишига тавфиқ сўраб дуо қилиб туришларини илтитмос қилдилар. Сўнг фазилатли амаллар ҳамда тарғиб-тарҳиб борасида заиф ҳадисларга амал қилиш тўғрисида тўхталиб, бу муҳим масала эканини таъкидлаб, Имом Бухорий раҳимҳуллоҳ ҳам “Ал-адаб ал-муфрад” асарида фақат саҳиҳ ҳадисларни эмас, балки фазилатли амалларни баён қилишда кам миқдорда заиф ҳадисларни ҳам келтирганини айтиб ўтдилар. Бугунги кундаги илҳ аҳли томонидан ҳадисларни заифга чиқаришда йўл қўйилаётган асоссиз камчиликлар, жумладан, Носириддин Албоний томонидан Имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобидаги кўплаб ҳадисларни заиф деб ҳукм қилиниши чуқур илмий тадқиқотга асосланмаганини таъкидладилар. Абдуллоҳ Маъруфий ҳазратлари “Ал-адаб ал-муфрад” асарига аллома, муҳаддис Ниёз Муҳаммад Мийвотий раҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилган “Ад-дуррул муназзод фи шарҳил-адабил-муфрод” китобига “Таҳзиб ва таҳзиб” номли тўрт катта жилддан иборат муфассал такмила ёзган эканлар. Айнан шу такмилаларида Носириддин Албоний томонидан заиф деб баҳоланган бир неча юзлаб ҳадислар таҳқиқ ва тадқиқ этилиб, чуқур баҳс ва илмий изланишлар олиб борилиши натижасида заиф эмас, балки улардан бир қанчаси “саҳиҳ” ҳадислар экани, яна бир қанчаси “ҳасан” ҳадислар экани, атига эллик олтита заиф ҳадис борлиги маълум бўлганини айтиб ўтдилар. Давра суҳбати сўнгида меҳмонимиз ўз қаламига мансуб икки китобларини институт кутубхонасига ҳадя қилдилар. Давра суҳбати ректор У.Ғафуров меҳмонларга бу илмий мулоқотимиз охиргиси бўлиб қолмаслиги, келажакда юртимизга яна кўплаб илмий сафарлар қилишларини тилаб, уларга яна бир бор ташаккур изҳор этишлари билан якунланди. “Ҳадис ва ислом...

“ЖАЛОЛАЙН” НИНГ ИККИТА СОҲИБИ

Тафсири Жалолайн ҳақида сўз юритишдан аввал тафсир илми ва муфассирлар, бу улкан илмни қаердан келиб чиққанлигини ўрганиб олишлик лозим бўлади. “Тафсир” сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш маъноларни англатади. Аммо уламолар истилоҳида: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Имом Аз-Замахшарий бундай таъриф берадилар: “Тафсир – шундай илмки, бу билан Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилган китобини унинг маъноларини, шариат амалларини ва бандалар устидан Аллоҳнинг чиқарадиган ҳукмларини ўрганилади”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг даврларида юзага келган. Чунки у зот одамларга Қуръони Каримнинг маъноларини ўз суннатлари билан баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоблар берардилар. Тафсир илми саҳобаи киромларга Пайғамбаримиз (с.а.в)дан мерос бўлиб қолди. Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли. Тафсири жалолайнни у икки имомларнинг қай бирлари қанчасини тафсир қилишгани хақида китобларда олимлар турли хил ихтилофлик фикрларни билдиришган. “Кашфуз -зунун” китобларини соҳибларини айтишларича: “Тафсири Жалолайнни аввалидан “ИСРО” сурасини охиригача Жалолиддин Маҳаллийга тегишликдир. Лекин “ФОТИҲА” сурасини тафсир қилмаганлар. Жалолиддин Маҳаллий вафот қилганларидан кейин Жалолиддин Суютий тафсирни давом эттириб, уни оихирига етказганлар ва шу билан бир қаторда “ФОТИҲА” сурасини ҳам тафсир қилганлар.” деганлар. Лекин хақиқат кўпчилик уламолар айтганларидек, Жалолиддин Маҳаллий тафсирни иккинчи ярмини ва Фотиҳа сурасини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий эса биринчи қисмини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий ўзлари айтадиларки: “Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилган Қуръони Каримни тафсирини охирига етказишликка қизиқувчиларнинг иштиёқи қаттиқ эди. Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилмаган Бақарани аввалидан Исронинг охиригача том бўлди. Ва шу билан мухтож бўлинадиган эъроблар ва машҳур ихтилофлик қироатлар ва танбеҳлар мукаммал бўлди. Рози бўлмаган сўзларни зикри билан тафсирни узайиб кетишини тарк қилинилди.” Шайх Сулаймон ал-Жамол Жалолайн тафсирига ёзган ҳошияларининг муқаддимасида “Фотиҳа” сурасини Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилганлари ва Жалолиддин Суютий уни Жалолиддин Маҳаллийни тафсирларини охирига қўйганлари (Жалолиддин Маҳаллийнинг таълифларига қўшилиш учун), “Исро” сурасини охирида уни 40 кунда таълиф қилганларини зикр қиладилар. Жалолиддин Суютий Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирларидан фойда олганларини ва муташобиҳ оятларда у кишининг таржималарига эътимод (суянганликлари) қилганларини эътироф этадилар. Бу нарсалар уламоларнинг нақадар олийжанобликлари ва юксак одоблари ва етук хулқ эгаси эканликларига далолат қилади. Жалолиддин Мухаммад ибн Ахмад ибн Мухаммад ибн Иброхим Ал-Махаллий Аш-Шофиий 791 хижрий йилда Мисрда таваллуд топганлар. Ёшликларидан бошлаб таҳсилга киришганлар ва турли илм-фан соҳалари: фиҳқ, усул, калом, наҳв, мантиқни эгаллай бошлаганлар. Жалолиддин Ал-Махаллий заковат ва фаҳм-фаросатда беназир бўлганлар. Хатто хамасрларидан бири у киши хақларида: “Ал-Маҳаллийнинг зеҳнлари олмосдан хам ўткирроқ”,- деб таъриф берган. Ал-Маҳаллийнинг ўзлари эса: “Менинг ёдлаш қобилиятим пастроқ бўлса ҳам, заковатим хатони қабул қилмайди”,- деган эди. Ал-Маҳаллий ўз асрининг алломаси, ўта тақводор, жамоат йиғилган жойни ғанимат билиб, дархол одамларни яхши амаллар килишга даъват килар, ёмон ва нолойиқ ишлардан қайтарар, тез-тез ёмон ва зўравон хокимлар хузурига бориб, хақ гапни айтишда хеч кимни риоя қилиб ўтирмас, қаттиқ табиатли киши эди. У кишига бир неча бор қозиликни таклиф этишган, у зот қабул қилмаганлар. Узок йиллар давомида “Ал-Муайядийя” ва “Ал-Баркукийя” мадрасаларида фиқҳдан фанидан дарс берганлар, тирикчилик учун тижорат билан шуғулланганлар. Жалолиддин Ал-Маҳаллийдан бир неча асарларни мерос қолдирганлар. Улардан усулда “Шарху жамъул-жавомиъ”, “Шархул-баракот”, фиқҳда “Шархул-минхож” ва тафсирда эса сиз билан биз ўрганаётган “Тафсирул-жалолайн” китоблари...