Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – бутун жамиятнинг вазифаси. Тадқиқотлар аксарият жиноятчиларнинг шахси, дастлаб тарбиясизлик оқибатида шаклланишини кўрсатмоқда. Шубҳасиз, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимининг самарали ишлаши, ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, улар билан ёнма-ён фаолият кўрсатаётган жамоат тузилмаларининг вакиллари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғри ташкил этилишига боғлиқдир. Жорий йилнинг 3-декабрь куни Тошкент ислом институтига “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш” мавзусида талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказиш мақсадида подполковник С.Мелиева ва “Ҳазрати Имом” маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю.Турсунова таклиф этилди. Суҳбатда талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева ҳамда институт устозлари иштирок этдилар. Суҳбат аввалида услубчи З.Суярова талаба қизларга меҳмонларни таништириш билан бир қаторда ҳозирги кунда ёшлар ўртасида жиноятчиликларни олдини олиш борасида маҳалла идоралари ҳамда ўқув юртлари ҳамкорликда иш олиб боришлари қай даражада муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Сўнгра суҳбатни подполковник С.Мелиева давом эттирди. Улар жиноятчиликнинг ёшлар ўртасида ҳам авж олаётгани жамиятимиз келажаги учун қанчалик ачинарли ҳолат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун амалий олиб борилаётган ишлардан яққол далиллар билан мисоллар келтириб ўтдилар. С.Мелиева талаба қизларимизни хушёрликка ва огоҳликка чақириб, келажакда жамиятда ана шундай ҳолатларда ёшлар билан ишлай оладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб етишишларига тилакдош бўлди. Сўнгра З.Ю.Турсунова сўзга чиқиб, маҳаллаларда фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг нотўғри йўлларга кирмасликлари чора-тадбирлари ҳақида сўзлади. Суҳбат давомида устоз ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. С.Мелиева ва З.Ю.Турсунова барча саволларга жавоб бердилар ҳамда мисоллар билан изоҳлаб бердилар. 353
Жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова томонидан “Китобхонлик куни” муносабати билан талаба – қизлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш мақсадида “Китобхонлик – маънавий эҳтиёж” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. И.Акмалова хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислохотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, институт Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, яқинда нашр этилган “Адабиёт христоматияси” билан талаба-қизларни таништирди. Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда халқимизга диний-маърифий билим бериб, ҳуқуқий саводхонликни ошириб, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва тажрибаларини ошириб боришда салмоқли фаолият кўрсатиб келаётган “Ҳидоят” ҳамда “Муминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталарига талаба қизларни мақолалар ёзишга тарғиб қилди. Тадбир сўнгида куратор С.Валиева сўзга чиқиб, талаба-қизларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба-қизлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, институтда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишлалилигига чақириб қолди. Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова 441