Бу минора, мезаналардаги аркалар безакнинг ўзи эмас. Балки, намозхонлар учун муҳим маънога эга. Одатда миноралар икки, уч, тўрт, беш ва олти аркалик бўлиб, ҳар бири рамзий ва алоҳида аҳамиятга эгадир. Икки аркалик минора чекка қишлоқдаги масжид эканлигини билдиради. Уч ёки тўрт аркалик минора беш маҳал намоз ўқиладиган маҳалла масжидлигини билдиради. Беш аркалик минора шаҳарда беш маҳал намоз билан бирга жума намози ҳам адо этиладиган масжид эканлигини билдиради. Олти аркалик минора шаҳардаги қироллик масжиди бўлиб, барча намозлар адо этиш билан бирга ҳукуматдаги диний ишлар, мажлислар ва диний маросимлар ўтказиладиган масжид эканлигини билдиради. Бундай миноралар асосан, шимолий Африканинг Жазоир, Марокаш ва Тунис каби давлатларда учрайди. Манба: Узоқ шарқдаги амалий санъат ва ислом меъморчилиги (архитектура) тарихи. Баҳодирхон Абдулборий 290
ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди «Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», – дейилади ДТМ сайтидаги хабарда. «Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир. Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди. Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади. Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз». @xushnudbek 302
Қуйидаги зотлар ёшлик пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига сазовор бўлишган ҳамда узоқ умр кўрган саҳобалар саналадилар: – Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 110 йилда Маккада вафот этган; – Маҳмуд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 99 йилда Мадинада вафот этган; – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 93 йилда Басрада вафот этган; – Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 86 йилда Куфада вафот этган; – Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 96 йилда Шомда вафот этган; – Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдий розияллоҳу анҳу ҳижрий 86 йилда Мисрда вафот этган. Шу ўринда айтиш мумкинки, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ушбу саҳобалардан Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдийларни ва булардан ташқари Жобир ибн Абдуллоҳ, Оиша бинти Ажрад сингари саҳобаларни кўриб, улардан ҳадис ривоят қилганлари ҳақида саҳиҳ қавллар келган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 284
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртлари учун қабул жараёнлари энди бошланади. Почтамизга абитуриентлар томонидан ўрта махсус ислом билим юртлари билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда. Шунинг учун, ўтган йилги қабул жараёнларига оид маълумотларни тақдим қилмоқдамиз. Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили учун қабул қилинадиган ҳужжатлар тўплами ва кириш имтиҳонлари ўзгариши мумкин. Агар маълум бир ўзгаришлар киритилса интернет орқали эълон қилинади. Қабул ҳайъатига абитуриентлар тақдим этадиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари: 1. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27; 2. “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11; 3. “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11; 4. “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44; 5. “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425; 6. “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (0374) 228-00-91; 7. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60; 8. “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57; 9. “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20. 1 480