Турмуш қургандан кейин фамилияларини ўзгартирадиган аёлларни тез-тез учратамиз. Бу иш Исломда жоизми? Исломий анъаналарга кўра, одамнинг фамилияси ҳар доим унинг отаси билан боғлиқ бўлиб, унинг насаби кимга тегишли эканлигини билдиради. Саҳобалардан Aли ибн Aбу Толиб разияллоҳу анҳу, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, Марям бинти Имрон разияллоҳу анҳо, Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳо ва бошқаларни мисол қилиб олайлик, биз ҳар доим бу инсонларнинг оталарининг исми билан бирга таниймиз. Шуни таъкидлаш керакки, ҳатто пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари ҳам ҳеч қачон у зотнинг насабларини билдирувчи исмга, яъни ҳозирги тил билан айтганда фамилияларини ўзларига нисбат бермаганлар. Хадича бинти Хувайлид ва Оиша бинти Aбу Бакр разияллоҳу анҳо сингари хотинлари ўз “фамилия”ларини пайғамбар алайҳиссаломники билан ўзгартирмадилар. Бундан кўринадики, шаръий жиҳатдан аёлларга, турмушга чиққандан сўнг, фамилияларини ўзгартиришга имкон берадиган ҳеч қандай далил йўқ. Aгар қиз Нафиса Акрамова деган исм-фамилияга эга бўлса, у турмуш қургандан кейин Нафиса Аъзамова бўлиб қолади ва унинг насаби бобоси Акромга эмас, эрининг бобоси Аъзам деган одамга тегишли бўлиб қолади. Замонавий урф-одатлар, турмуш қургандан сўнг, аёлнинг фамилияси турмуш ўртоғи фамилияси билан ўзгаришини талаб қилмоқда. Хулоса шуки, аёлнинг эр фамилиясига ўтиш борасида шариъатда ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Уламолар, жамиятда бу нарса урф бўлса, фамилияни ўзгартириш жоиз дейдилар. Фақат, эрининг фамилиясига ўтаётган аёл ўз насабини эрининг насабидан ҳисобламаслиги керак, яъни фамилияга ўтар эканман, мен ҳам шу насабнинг авлодиман демаслиги лозим. 1 087
Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Муҳтарам мусулмон биродарим! Ўтган суҳбатларимизда Рамазон ойи рўзаси фазилатлари, бандага иймон ва ихлос билан тутган рўзаси учун бериладиган ажру-мукофотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдик. Эндиги суҳбатимиз Рамазон ойида қилиниши керак белган солиҳ амаллар ҳақида бўлади, ин шаа Аллоҳ. Ушбу амаллар пештоқида, аввало, Аллоҳнинг каломини қироат қилиш туради. Нега дейсизми? Негаки, Рамазон – Қуръон ойи. Рамазон – Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: (شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَىٰ وَالْفُرْقَانِ(185) “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир”. (Бақара сураси, 185-оят) Ушбу ояти каримадан маълум бўлмоқдаки, Қуръон карим Рамазон ойида нозил бўлган. Шундай экан, мусулмон киши бошқа ойлардан фарқли равишда Рамазон ойини Қуръон қироати ойига айлантириши керак бўлади. Бу албатта Қуръон қироатини қўрайтириш билан бўлади. Бошқа ойларда ойда бир маротаба Қуръонни хатм қилаётган бўлса, Рамазон ойида икки, уч ёки ундан кўпроқ хатм қилишга ҳаракат қилиши айни муддао бўлади. Рамазон ойида Қуръон қироатига катта эътибор қаратиш борасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга гўзал ўрнакдурлар. عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: “كان رسولُ الله صلّى الله عليه وسلّم أَجْوَدَ النَّاسِ، وكان أَجْوَدُ ما يكونُ في رمضانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وكان يلقاه جبريلُ في كُلِّ لَيْلَةٍ من رمضانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللهِ صلّى الله عليه وسلّم حِينَ يلقاه جِبريلُ أَجْوَدَ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيْحِ الْمُرْسَلَةِ”. متفق عليه Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у киши айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саҳоватлиси эдилар. Айниқса, Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида янада саҳоватли бўлар эдилар. Рамазоннинг ҳар кечасида Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашар эди ва Қуръонни ўтказар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан кўришганларида, эсиб турган шамолдан-да яхшиликка қўллари очиқ бўлиб кетардилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадис шарифдан маълум бўладики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кирганда янада саҳоватли бўлар эдилар. Ушбу саҳоватлари Қуръонга бўлган эътиборларида намоён бўлар эди. Саҳобаларини ҳам Қуръон қироатини кўпайтиришга тарғиб қилар эдилар. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу ҳар куни бир марта Қуръонни хатм қилардилар. Салафи солиҳларнинг баъзилари ҳар уч кунда, баъзилари ҳар етти кунда ва бошқалари эса ҳар ўн кунда Қуръонни хатм қилардилар. Машҳур муҳаддис Имом Зуҳрий Рамазон ойи кирганида ҳадис айтишни ва илм мажлисларини тўхтатиб, Қуръон қироатига берилиб кетардилар. Буюк муҳаддис ва фақиҳ Суфён Саврий Рамазон ойи кирганида барча ишларини ташлаб, Қуръон қироати билан машғул бўлар эди. Муҳтарам мусулмон биродарим! Кўриб турганингиздек, салафи солиҳлар Рамазон ойида Қуръон қироатига нақадар эътибор қаратганлар. Шу билан биргаликда, Қуръонни фақат қироат қилибгина қолмасдан, балки маъноларини тушунишга, тадаббур қилишга катта эътибор қаратганлар. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Рамазон ойида факат кундузлари Қуръон қироати билан чекланиб қолмасдан, балки, кечалари кўпроқ қироат қилишга ҳаракат қилиш зарурдир. Зеро, юқоридаги ҳадис шарифда Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига ҳар куни кечаси келганлиги зикр қилинди. Рамазон ойи кечаларини Қуръон қироати, намоз, зикр каби ибодатлар билан ўтказиш эса айни савоб ва ажру-мукофот ўрнидир. Аллоҳ азза ва жалла бизларни...
Илк бор Катта Лангар Қуръонини 1997 йил йили Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Катта Лангар қишлоғида кўрган эдик. Ўша пайтда у Катта Лангар қишлоғида Лангар ота зиёратгоҳида сақланарди. 1997 йили ёзда Халқаро Амир Темур жамғармасининг ўша вақтдаги раиси академик Бўрибой Аҳмедов (1924–2002) олдига биз – қўлёзмалар бўйича мутахассислар бориб, Қашқадарё воҳасига палеографик (қўлёзма манбаларни излаш ва ўрганиш) экспедициясига чиқиш истагимизни бунинг учун фонд бизларга ёрдам бериши имкониятини билмоқчи бўлдик. Шунда домла Б.Аҳмедов илмий сафармиз қўллаб-қувватладилар ва бунга Амир Темур жамғармаси ёрдам кўрсатажигини маълум қилдилар. Август ойида Қашқадарёга қараб йўлга чиқдик. Гуруҳимизда мендан ташқари ҳозирда тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов, филология фанлари докторлари Қосимжон Содиқов ва Қудрат Омоновлар бор эди. Бизнинг айнан Қашқадарё воҳасини илмий сафар учун танлаганимиз бежиз эмасди. Шодмон Воҳидовнинг волидаси айтган маълумот шу йўналишни танлашимизда сабаблардан бири эди. Унга кўра Қашқадарёда бир ғор бор экан, унда бир тўн кийган инсон қўлидан Қуръонни қўймай, қучоқлаб турар экан, деган афсонавий гап бор экан. Шаҳрисабзга бориб, ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Азим Зайниддинов билан учрашдик. Ўз ўлкаси тарихини ўта қадрловчи бу инсон бизларни ҳокимият дачасига жойлаштирди. Ўзига ажратилган машинани бизларнинг илмий изланишларимиз давомида Қашқадарё бўйлаб олиб юриши учун бериб қўйди. Қалби гўзал инсон бўлмиш Азим ака ёрдами билан Қашқадарёнинг турли тарихий жойларига бориш имкониятига пайдо бўлди. Зиёратгоҳлар, турли муқаддаси жойлар, жумладан, Темурийлар даври ёзувлар бор қабртошлар билан танишдик. Аммо маҳаллий аҳоли қўлидаги қўлёзмалар билан танишиш осон бўлмади. Сабаби яхши маълум: совет тузуми даврида халқ қўлидаги қўлёзмалар атеистик кураш доирасида йўқотилган. Уйидан қўлёзма чиққан одамлар таъқиб остига олинган. Орадан вақт ўтган бўлса-да, ўша давр қўрқуви ҳали инсонлар хотирасида сақланиб қолганди. Биз аҳоли ишончини қозониш йўлидан бордик: Шаҳрисабз маҳаллий телевидениесидан чиқиб, олим эканлигимиз, аҳоли қўлида мавжуд қўлёзма манбаларни ўрганиш ниятимиз борлигини билдирдик. Эртасигаёқ биз билан Жўрахон ака Асомов исмли инженер учрашиб, қайнотаси – Файзуллохўжа Равнақий (1892–1978)нинг қўлёзмалардан иборат кутубхонаси мавжудлиги ва у билан бизни таништиришини маълум қилди. Биз Шаҳрисабздаги Равнақий яшаган уйга бордик ва унинг кутубхонасидаги қўлёзмалар ҳамда невараси Лутфиллахон билан танишдик. Илмий аҳамиятга эга маълумотлар тўпладик. Лекин Жўрахон Асомов билан бўлган танишувимизнинг энг катта натижа – Катта Лангар қишлоғидагиXV асрда барпо этилган Лангар ота зиёратгоҳида сақланувчи қадимий Қуръон ҳақидаги маълумотлар эди. Жўрахон Асомов бизни мана шу Қуръон нусхасини ўша қишлоққа олиб бориб кўрсатадиган бўлди. 1997 йил 10 август куни йўлга чиқиб, ниҳоят Катта Лангарга етиб бордик. Қишлоқдаги Катта Лангар зиёратгоҳ кираверишида ёзувларга эга қадимий қабртошлар мавжуд. Биз учун энг муҳими Қуръоннинг қадимий нусхасини кўриш эди. Катта Лангар Қуръони Зиёратгоҳ ичидаги ёғоч сандиқда сақланар экан. Катта Лангар масжиди имоми у билан бизни таништирди. Қуръоннинг жуда қадимийлиги яққол кўриниб турарди. Сабаби у терига ёзилганди. Шахсан мен фақат илмий китоблардаги маълумотлар орқалигина кийик терисига ёзилган қўлёзмалар борлигини билардим. Ҳозир эса умримизда биринчи марта қўлимизда терига ёзилган қўлёзма, яна энг муқаддас китоб – Қуръоннинг дунёдаги энг қадимги нусхаларидан бирини ушлаб турардик. Қўлёзмашунос олим учун бу бахтли онлар эди. Илмий сафар муносабати билан 1997 йили ўша вақтда Катта Лангар зиёратгоҳида сақланган Катта Лангар Қуръони билан унинг асрлар давомидаги сақланиш жойида танишган эдик. Тошкентга қайтгач бу қўлёзма ҳақида қуръоншунос олимлар профессорлар франциялик Франсуа Дерош ва россиялик Ефим Резванларга маълум қилдик....
Оиша томорқага ловия экиб қўйди. Об-ҳаво яхши бўлгани боис ловия тез орада униб чиқди. Бир куни ташқаридан сигирларнинг овозини эшитиб ҳовлига югуриб чиқди. Қўшнининг сариқ сигири томорқага кириб, ёш ловия новдаларини чайнаб ташлабди ва пушталарни ҳам бузиб юборибди. Оиша барча қилган меҳнати зое кетганини кўргач жойида қотиб қолди. Бўйнида арқон осилиб турган сариқ сигир молхонанинг ёнида мўрарб турарди. Ғазаб аччиғида қўлига тушган тахтани олдида сигир томон бора бошлади. Шу пайтда сигирнинг эгаси бўлмиш қўшни аёл келиб қолди ва ғамгинлик билан гапира бошлади: – Кеча бечоранинг бузоғи ўлиб қолди. Эрталабдан бери мана учинчи марта арқонини узиб, бузоғини қидиряпти. Буни эшитгач Оиша қўлидаги тахтани ташлади. Ловияси эсидан ҳам чиқиб кетди. Сўнг уларнинг олдиларига юриб келган сариқ сигирнинг ғамгин кўзларига боққанча унинг бошини силаб: “Демак у ҳам ўзининг боласи ҳақида ўйлаяпти эканда”, деди. Оиша жуда тўғри йўл тутди. Унинг бу хайрли иши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига тўғри келаркан-а? “Аллоҳдан қўрқинг, бу тилсиз ҳайвонларга азият етказманг”. اتَّقُوا اللَّه في هذِهِ البهَائمِ المُعْجمةِ Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 363