Турмуш қургандан кейин фамилияларини ўзгартирадиган аёлларни тез-тез учратамиз. Бу иш Исломда жоизми?
Исломий анъаналарга кўра, одамнинг фамилияси ҳар доим унинг отаси билан боғлиқ бўлиб, унинг насаби кимга тегишли эканлигини билдиради. Саҳобалардан Aли ибн Aбу Толиб разияллоҳу анҳу, Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, Марям бинти Имрон разияллоҳу анҳо, Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳо ва бошқаларни мисол қилиб олайлик, биз ҳар доим бу инсонларнинг оталарининг исми билан бирга таниймиз.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳатто пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари ҳам ҳеч қачон у зотнинг насабларини билдирувчи исмга, яъни ҳозирги тил билан айтганда фамилияларини ўзларига нисбат бермаганлар. Хадича бинти Хувайлид ва Оиша бинти Aбу Бакр разияллоҳу анҳо сингари хотинлари ўз “фамилия”ларини пайғамбар алайҳиссаломники билан ўзгартирмадилар. Бундан кўринадики, шаръий жиҳатдан аёлларга, турмушга чиққандан сўнг, фамилияларини ўзгартиришга имкон берадиган ҳеч қандай далил йўқ. Aгар қиз Нафиса Акрамова деган исм-фамилияга эга бўлса, у турмуш қургандан кейин Нафиса Аъзамова бўлиб қолади ва унинг насаби бобоси Акромга эмас, эрининг бобоси Аъзам деган одамга тегишли бўлиб қолади.
Замонавий урф-одатлар, турмуш қургандан сўнг, аёлнинг фамилияси турмуш ўртоғи фамилияси билан ўзгаришини талаб қилмоқда.
Хулоса шуки, аёлнинг эр фамилиясига ўтиш борасида шариъатда ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Уламолар, жамиятда бу нарса урф бўлса, фамилияни ўзгартириш жоиз дейдилар. Фақат, эрининг фамилиясига ўтаётган аёл ўз насабини эрининг насабидан ҳисобламаслиги керак, яъни фамилияга ўтар эканман, мен ҳам шу насабнинг авлодиман демаслиги лозим.
Замонавий конунлар талаб килмокда деган жойига ку́шилиб бу́лмайди. Талаб килганда мажбурлар эди, у ерда аксинча, кайси фамилияни оласлар деб ихтиёр беради.
Шунинг у-н айрим машхур аёллар у́з фамилияларида колишган.