Имом Абу Юсуф дастлаб Ибн Абу Лайло номи билан машҳур бўлган Кўфалик Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Лайло деган катта бир фақиҳ олимга шогирд эди. Ҳатто унда тўққиз йил давомида илм олди. Лекин, бир воқеа сабабли Абу Юсуф Ибн Абу Лайлонинг дарсини тарк этиб, Имом Абу Ҳанифа (р.ҳ)нинг мажлисига ўтиб кетди. Ваҳоланки, Ибн Абу Лайло ҳам ўз вақтининг энг буюк фақиҳларидан, алломларидан ва ҳатто ўз вақтида қозилар қозиси бўлган буюк шахслардан эди...- Алишер Султонхўжаев