Ўқитиш тўлов-контракт асосида ўзбек, араб ва рус тилларида олиб борилади. Мазкур тиллардан бирини билмайдиган абитуриентларга Тошкент ислом институтидаги тайёрлов курсида тўлов-контракт асосида бир ўқув йили давомида ўзбек ва араб тиллари ўргатилади... - ТИИ Қабул ҳайъати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижлик фуқароларни ўқишга қабул қилиш жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилди... - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати