islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 9, 2022

Day

Ислом дини – экстремизмга қарши

“Экстремизм” тушунчаси Ислом динининг асосий манбалари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларида қайта-қайта келган “ғулув” (الغلو), “туғён”(طغيان) , “ҳаддан ошиш”  (تعدي الحدود)каби сўзлар билан ҳамоҳанг бўлиб, динимиз таълимотида уларнинг барчаси қораланган ва мусулмонлар бундай амаллардан қайтарилган. Масалан, Қуръони каримда ғулув лафзи бир нечта оятларда келган ва уларнинг барчасида Аллоҳ таоло бандаларини ғулувдан кайтарган. Жумладан: “Эй, аҳли китоблар! (Исони илоҳийлаштириб) динингизда ҳаддан ошиб кетмангиз! Аллоҳ (шаъни)га эса фақат ҳақ (гап)ни айтингиз! …” (Нисо, 171). Яна бошқа бир ояти каримада: “Айтинг: “Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!” (Моида, 77). Ғулув лафзи араб тилида белгиланган миқдордан ортиб кетишга айтилади. Масалан, нарҳ навонинг ҳаддан ошиб кетишини ҳам, қозондаги сувнинг қайнаб тошишини ҳам ғулув дейилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, динда рухсат этилган, ҳад ҳудуди белгилаб берилган чегарадан чиқиб, рухсат этилмаган тарафга ўтишга ғулув дейилади. Қуйидаги оятларда ҳаддан ошишдан қайтарилган: “Бас, (эй, Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг! Сиз билан бирга тавба қилганлар ҳам (тўғри) бўлсинлар! Ҳаддан ошиб кетмангиз, (эй, мўминлар!) У қилаётган ишларингизни, албатта, кўриб турувчидир” (Ҳуд, 112). “Кимки Аллоҳнинг ҳудудидан тажовуз қилса, ана ўшаларгина золимлардир” (Бақара, 229). Демак, ҳаддан ошишлик, бу тажовузкорлик демакдир. Ислом дини тавҳид дини ўлароқ, унда якка-ю ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга буюрилган бўлиб, мусулмонларни ҳам бирдамликка чақирилгандир. Динда ғулувга кетиш, ҳаддан ошишдан қайтарилишнинг сабаби, ғулув ва ҳаддан ошиш ихтилофга, гуруҳбозликка олиб келади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Улар (мушриклар) динларини бўлиб юбориб, (турли) фирқаларга ажралгандирлар. Ҳар бир фирқа (одамлари) ўз наздиларидаги нарса (ақида) билан шоддирлар” (Рум, 32). Динда ғулувга кетишнинг бундан ташқари яна бир қанча ёмон оқибатлари бор. Энг аввало, бу ақиданинг бузилишига олиб боради. Тарихда пайдо бўлган Равофиз, Хавориж ва бошқа тоифаларнинг юзага келиши асосан динда ғулувга кетишнинг оқибатидир. Рофизийлар Пайғамбар а.с.дан кейин ҳалифаликка лойиқ зот сифатида Али р.а. ва унинг авлодларидан бошқа кеч кимни тан олмадилар. Ҳатто, Абу Бакр Сиддиқ р.а. ва Умар ибн Хаттоб р.а.ларни халифаликни Али р.а.дан зўрлик билан тортиб олганликда айбладилар. Равофиз сўзи инкор қилувчилар, рад этувчилар деган маънони англатиб, уларнинг баъзи тоифаси Али р.а.ни Пайғамбар с.а.в.дан ҳам юқори қўяди. Мана шу даражада ғулувга кетиб аҳли сунна вал жамоадан чиқдилар. Хаворижлар эса, аксинча, ҳазрати Али р.а.ни кофирга чиқардилар. Натижада, унга қарши қурол кўтариб, қонини тўкишни ҳалол дедилар. Маълум бўлдики, Равофиз ва Хавориж тоифалари айнан Ҳазрати Али р.а.нинг шахси борасида ғулувга кетишлари оқибатида пайдо бўлди. Бу ҳақда Ҳазрати Али р.а.нинг ўзлари шундай деган эдилар: “Менинг борамда икки хил тоифа ҳалокатга учради: бири ҳаддан ташқари муҳаббат қўйиб, иккинчиси ҳаддан ташқари буғзу адоват қилиб”. Кейинчалик, Мўътазилалар Аллоҳни зотида ғулувга кетиб, унинг сифатларини инкор қилдилар. Шунингдек, Хавориж ва Мўътазилалар амру маъруф ва наҳий мункарда ҳаддан ошиб, мусулмонларнинг имомига қарши чиқишга йўл очдилар. Яъни, уларнинг назарида давлат раҳбарига қарши чиқиш амру маъруф ва наҳий мункар қилиш демакдир. Ҳолбуки, Пайғамбар с.а.в. биз умматларини раҳбарларга қарши чиқишдан қайтарганлар. Қуйидаги ҳадисда шундай дейилган: Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Ким амиридан бирор ёқтирмайдиган ишни кўрса, сабр қилсин. Чунки, ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, жоҳилият ўлимида ўлибди”. Бошқа ривоятда: “Ким амирининг бирор ишини ёқтирмаса, унга сабр қилсин. Чунки, бирор киши бошлиғининг итоатидан бир қарич чиқса ва...