“Албатта, мен Раббим ва Раббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳар бир ўрмалайдиган нарсанинг пешонаси Унинг чангалидадир. Албатта, Раббим тўғри йўлдадир” (Ҳуд сураси 56-оят). Ҳуд алайҳиссалом қавмини кўп маротаба ҳақ йўлга чақирса-да, юз ўгиравердилар. Ушбу ояти карима у зот алайҳиссалом айтган сўзларидан бир парчадир...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Сурайё Иброҳимова
Яҳё ибн Маин раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти, куч-ғайратини илм олиш ва ўргатишга бағишлади. Ҳадис илмида беназир, тақводор раббоний олим ҳамда кўплаб муҳаддисларнинг устози. Яҳё ибн Маин ибн Авн Зиёд ҳижрий 158-йили Аббосий халифаларидан Абу Жаъфар Мансур даврида, Ироқнинг Анбор шаҳрида дунёга келди...- Тошкент ислом институти “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова