islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 17, 2024

Day

Қориялар ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024”

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқуб домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов қатнашдилар... - ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

Хушхабар: Қория талаба 11 соатда Қуръонни хатм қилди

Тошкент ислом институти 1-курс қория талабаси Руқаййа Юсуфий 30 пора Қуръони каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Зафар қори Маҳмудов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Содиқжон қори Қурбонов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар... - ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

Касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилги фаолият

Тошкент ислом институти Касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилги фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мажлисда ўтган йили амалга оширилган ишлар юзасида ҳисобот тингланди ва 2024 йилда бажарилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди...- Касаба уюшмаси қўмитаси Матбуот хизмати

Энг моҳир қори УМРА йўлланмасини қўлга киритди

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда 1-ўрин соҳиби, Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Сирожиддин қори Жалилов УМРА йўлланмасини қўлга киритди...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов