Андалусга ислом кириши билан Қуръони карим ҳам кириб келгани ва 96 - ҳижрий йилда исломий фатҳ билан киргани борасида бирор ихтилоф йўқ. Махфий эмаски, ўша вақтда қироатлар маълум чегара билан чегараланмаган ва бирор кишига нисбати берилмаганди. Лекин, фалон шаҳар мусҳафи дейиларди. Барча шаҳар аҳли ўзларига юборилган Қуръонга мувофиқ қироат қилар эди. Шунга биноан айтиш мумкинки, Андалусни фатҳ қилганлар унга бир неча қуръоний қироатларни ҳам олиб киришган...- Тошкент ислом институти талабаси Турғунов Нуриддин