islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қироат илми ривожланишида Андалус қироат мактабининг ўрни

Андалусга ислом кириши билан Қуръони карим ҳам кириб келгани ва 96 – ҳижрий йилда исломий фатҳ билан киргани борасида бирор ихтилоф йўқ.

Махфий эмаски, ўша вақтда қироатлар маълум чегара билан чегараланмаган ва бирор кишига нисбати берилмаганди. Лекин, фалон шаҳар мусҳафи дейиларди. Барча шаҳар аҳли ўзларига юборилган Қуръонга мувофиқ қироат қилар эди. Шунга биноан айтиш мумкинки, Андалусни фатҳ қилганлар унга бир неча қуръоний қироатларни ҳам олиб киришган.

Шариат, Қуръон ва қироат илмларини қабул қилган Андалусликлар Машриқ томон сафар қилишда бардавом бўлдилар. Улар ичида фақат бир қироат соҳиби ҳам, бир неча қироат соҳиблари ҳам бор эди.

Машриқни қироат илмлари билан Андалусга боғлаган биринчи инсон Аллома Ғозий ибн Қайс. Андалусга Имом Моликнинг “муватто”сини ва Нофеъ ибн Абу Нуъаймнинг қироатининг кириши ҳам шу кишига нисбат берилади. У киши фозил, фақиҳ, адиб ва сиқа кимса эди. У ўз мусҳафини Нофеънинг мусҳафи билан 13 марта тўғрилаган деб сифатланади[1].

Ибнул Фаразий у зотнинг таржимаи ҳолида шундай зикр қилади: Муҳаммад ибн Хойрун Африка аҳлига биринчи бўлиб Нофеънинг қироатини олиб келган кишидир. Уларнинг кўпчилиги Ҳамза қироатида, фақат хосларигина Нофеъ қироатида ўқирди. Токи ибн Хойрун келганида унинг атрофига инсонлар жамланди[2].

Маълумки, Нофеънинг қироати тарқалишидан аввал Африкада Ҳамзанинг қироати умумий ҳолда тарқалган эди. Ибн Жавзий Ҳамзанинг қироатидан Нофеънинг қироатига ўтиш сабабини моликий фиқҳининг киришида деб айтади. Чунки Нофеъ моликий мазҳаби шайхи эди. Ва икки қори ҳам Мадинаи мунавваралик эди аслида[3].

Аммо, Андалусга жамланма ҳолида қироатларни олиб келган киши ҳақида Абу Бакр Зубайдий шундай дейди: албатта, Абу Муса Ҳаворий асли Андалуслик Абдурраҳмон Дохилнинг халифалик даври аввалида Машриққа сафар қилиб, у ерда имом Молик ва унга ўхшашларга йўлиқди. Ва Андалусга биринчи қироатларни олиб келган, ҳамда у ҳақида китоб ёзган кишига айланди.

Шунинг учун Ибн Жавзий айтади: “Андалус ва бошқа Мағрибнинг бирор шаҳрида тўртинчи йил охирига қадар қироатлардан бирор нарса йўқ эди. Улардан Мисрга сафар қилиб қироатларни ривоят қилганлари ҳам бор. Ва Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Толмонкий ровзанинг муаллифи Андалусга қироатларни киритган биринчилардан ҳисобланади.

Андалусга қироатларни биринчи киритганлар ҳақида сўз юритилди. Энди Машриққа сафар қилиб қироат ўрганганларни умумий келтирамиз. Улардан: Абу Муҳаммад Маккий ибн Абу Толиб Қойсий бўлиб, у киши “Табсира вал кашф” ва бошқа асарлар муаллифи. Сўнгра, бу фаннинг имоми ўз асрининг қорилар шайхи Ҳофиз Абу Амр Доний бўлиб, бу киши қироат соҳасида юқори чўққига етган жуда машҳур олимлардан ҳисобланади.

Сўнгра, бундан кейин Имом Қосим ибн Фуяро Шотибий зоҳир бўлди. Ва Абу Амр ёзган китобни тўғрилаш, ҳамда хулоса қилишга қасд қилди. Ва уни “Хирзул аманий ва важхут тахоний” деган қасидасида назмга солди. Инсонлар уни ёдлаш ва талабаларга ўргатишга қаттиқ эътибор бердилар. Ва мана шу амал Мағриб ва Андалус шаҳарларига жорий бўлди. Бу икки китоб “ат-Тайсир” ва “Шотибийя” ларнинг Андалус ва Мағриб мадрасаларидаги ўрни беқиёсдир[4].

Етти қироат Андалус шаҳарларида машҳур бўлди ва унинг қироати ва муқриъси билан шаҳодат бериш кенг тарқалди.

Тошкент ислом институти талабаси

Турғунов Нуриддин

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР  РЎЙХАТИ

  1. Шамсиддин Заҳабий. Сияр аъламун нубала, 3-жуз. Жазоир: Байтул афкор давлийя. 2011.
  2. Абул Валиб Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ибн Фаразий. “Тарихи уламо ал-Андалус”. 2-жуз. Тунис: Дарул ғорбул исламий. 2013.
  3. Абдуссалом Аҳмад Кануний. Мадрасатул қуръонийя фил мағриб. Қувайт: Мактабатул маориф. 2016.
  4. Саид Эъроб. “Ал-қурро вал қироаат бил Мағриб”. Байрут: Дорул ғорб ислами. 1990.
  5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. Қурьон фазилатлари. 30-жуз. Тошкент: Шарқ нашриёти. 2007.
  6. Quran.uz телеграм канали

 

[1] Сиярга қаранг 322/9

[2] Абул Валиб Абдуллоҳ ибн Муҳамад Ибн Фаразий. “Тарихи уламо ал-Андалус”. 112/2.

[3] “Мадрасатул қуръонийя фил мағриб”га қаранг 55-саҳифа 31

[4] Саид Эъроб. “Ал-қурро вал қироаат бил Мағриб”. Дорул ғорб ислами. Байрут – 1990-й. 25. 32

430990cookie-checkҚироат илми ривожланишида Андалус қироат мактабининг ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: