Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб бўлиб, унинг адабий тил нормаси жоҳилият даврида шаклланган. Унинг тараққиёти уч босқичга бўлиниб ўрганилади: қадимги, классик ва ҳозирги замонавий араб тили. Классик араб тили ислом байроғи остида Яқин ва Ўрта Шарққа, Марказий Осиё ва Африканинг кўп қисмига тарқалди. Бунда албатта, саҳобаларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Кейинчалик, у Ўрта Осиёда узоқ вақтларгача халқаро ва билим тили бўлиб келди. Бу тилда давлат дастурлари олиб борилади ва ҳикматларга тўла асарлар ёзилади. Шулардан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Муҳаммад Хоразмий ва Маҳмуд Замахшарий каби ўзларининг чуқур илмий мулоҳазалари билан дунё фанининг равнақига сезиларли таъсир кўрсатган фан даҳолари, буюк ватандошларимиз ҳам шу тилда самарали ижод қилишган...- “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Қодиров Абдулвали
Андалусга ислом кириши билан Қуръони карим ҳам кириб келгани ва 96 - ҳижрий йилда исломий фатҳ билан киргани борасида бирор ихтилоф йўқ. Махфий эмаски, ўша вақтда қироатлар маълум чегара билан чегараланмаган ва бирор кишига нисбати берилмаганди. Лекин, фалон шаҳар мусҳафи дейиларди. Барча шаҳар аҳли ўзларига юборилган Қуръонга мувофиқ қироат қилар эди. Шунга биноан айтиш мумкинки, Андалусни фатҳ қилганлар унга бир неча қуръоний қироатларни ҳам олиб киришган...- Тошкент ислом институти талабаси Турғунов Нуриддин
У зотнинг тўлиқ исмлари: Имом Ҳофиз Зайнуддин Абул-Фараж Абдурраҳмон ибн Имом, Шайх, Қори Шиҳобуддин Аҳмад ибн Абу Ҳамид Ражаб Абдурраҳмон ибн Ҳасан ибн Муҳаммад Абул Барокот Масъуд ас-Суломий ал-Бағдодий сўнгра ад-Димашқий ал-Ҳанбалий...- Тошкент ислом институти талабаси Қобилов Акбаржон
Muhammad ibn Ahmad ibn Abusahl Abu Bakr shamsul-aimma as-Saraxsiy Movarounnahrda hanafiy mazhabining yirik vakili, fiqh, usulul-fiqh va kalom ilmlarining buyuk imomi sifatida o‘zidan unutilmas asarlar qoldirgan. U iste’dodli munozarachi va iqtidorli alloma edi. Kamol Posho masalalarni yechish bo‘yicha uni mujtahidlar darajasida ko‘taradi...- Toshkent islom instituti talabasi Mamadaliyev Akbarjon