islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 21, 2024

Day

Milliy-madaniy merosimiz: Oq saroy majmuasi

Saroy qurilishi 1380-yilda boshlanib, 1386-yilda tugallangan, ammo uning bezash ishlari 1404-yilgacha davom etgan. Ushbu muhtasham saroy Amir Temurning onasi Takinaxotun xotirasiga bag‘ishlab barpo etilgan. Yodgorlikning faqat bir qismigina bizning davrimizgacha yetib kelgan. Saroy qurilishida Xorazm, Eron va boshqa mamlakatlarning taniqli hunarmandlari qatnashgan. Masalan, gumbazli arkni bezashda tosh kesuvchi usta Muhammad Yusuf Tabriziyning nomi ikki marta takrorlanadi. 20 yil davomida qurilgan va hozirda xarob ahvolda bo‘lgan noyob me’morchilik durdonasi bugungi kunda ham o‘zining hashamati va ulug‘vorligi bilan shahar mehmonlarini hayratga solmoqda...- TII “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi o‘qituvchisi Sh.Badiyev

Ташкилотларда диний рамзларнинг қўлланиши

Рамзлар тарих, диншунослик, лингвистика, фалсафа соҳасида назарий тушунчалар ибтидосига, ижтимоий онгни шакллантириш соҳасида эса ғоя ва сиёсат ибтидосига тааллуқли бўлади. Ушбу ибтидолар унутиб кетилганлиги ёки эътиборга олинмаганлиги кўплаб мураккаб тарихий ва сиёсий ҳақиқатларни тўғри тушуниш ва эгаллашга халал беради...- Тошкент ислом институти талабаси Бадиев Жамолиддин

Араб тилининг ўзига хослиги

Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб бўлиб, унинг адабий тил нормаси жоҳилият даврида шаклланган. Унинг тараққиёти уч босқичга бўлиниб ўрганилади: қадимги, классик ва ҳозирги замонавий араб тили. Классик араб тили ислом байроғи остида Яқин ва Ўрта Шарққа, Марказий Осиё ва Африканинг кўп қисмига тарқалди. Бунда албатта, саҳобаларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Кейинчалик, у Ўрта Осиёда узоқ вақтларгача халқаро ва билим тили бўлиб келди. Бу тилда давлат дастурлари олиб борилади ва ҳикматларга тўла асарлар ёзилади. Шулардан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Муҳаммад Хоразмий ва Маҳмуд Замахшарий каби ўзларининг чуқур илмий мулоҳазалари билан дунё фанининг равнақига сезиларли таъсир кўрсатган фан даҳолари, буюк ватандошларимиз ҳам шу тилда самарали ижод қилишган...- “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Қодиров Абдулвали

«Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр»

Шарқ мамлакатларида Сарвари оламнинг ушбу буюк меросларини чуқур ўрганишга ва уларга амал қилишга алоҳида эътибор бериб келинган. Кўплаб алломалар ҳадислар ва уларнинг шарҳига бағишланган қатор асарлар ёзганлар. Ҳадисларни ва ҳадисга доир илмларни  халқ оммаси учун мумкин қадар қулай ва ихчам бўлиши мақсадида мухтасар рисолалар ёзиш услуби ҳам кенг тарқалган. Бу услубдаги асарлар жумласидан  таниқли олим имом Нававий томонидан тузилган “Арбаъийн” ҳадис тўплами ва «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асари каби мухтасар асарларни кўрсатиш мумкин...- Тошкент ислом институти талабаси Отахонов Темурбек