islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Яшаш бахти” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Р.Олтинбоев томонидан 1-босқич талабалари билан “Яшаш бахти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида яшашнинг моҳияти, умрнинг қадрига етиш, вақтни тўғри сарфлаш, ота-онага ҳурмат, устозларга эҳтиром ва атрофдагиларга меҳр билан муносабатда бўлиш каби долзарб масалалар ёритилди.

Р.Олтинбоев ёшларнинг ҳаётга ижобий қараш билан яшаши, мақсад сари қатъият билан интилиши ва жамиятда ўз ўрнини топиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, талабаларни илмга меҳр билан ёндашишга, ўз устида ишлаш ва комилликка интилишга ундовчи ҳаётий мисоллар келтирилди.

Тадбир якунида талабалар суҳбатдан чуқур таассурот олиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда “Яшаш бахти”нинг асл моҳияти инсоннинг эзгу амаллари ва ҳалол меҳнатида намоён бўлишини эътироф этдилар.

456420cookie-check“Яшаш бахти” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: