Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 01-сонли Талабалар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда институт проректори Ё.Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш маьнавият ва маьрифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ва бўлим ходимлари ҳамда гуруҳ сардорлари иштирок этдилар.
Мажлис давомида талабалар кенгашининг асосий вазифалари, талабалар ўртасида интизом ва одоб қоидаларига риоя этиш, тозалик ва тартиб масалалари, шунингдек, ижтимоий фаолликни ошириш бўйича муҳокамалар олиб борилди.
Шунингдек, проректор Ё.Бухарбаев талабалар ўртасида мақола ёзиш маданияти, илмий ёндашув ва манбалар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар берди. У илмий ёзувда аниқлик, мантиқий изчиллик ва ўз фикрини адабий услубда ифода этишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш маьнавият ва маьрифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев эса талабалар ўртасида ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш, институт ҳаётида фаол иштирок этиш ва талабаларнинг ўз вақтида дарсларга қатнашиши ҳамда интизомга қатъий амал қилиши зарурлигини эслатиб, бир қатор тавсиялар берди.
Мажлис якунида талабалар кенгаши фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича бир қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.