islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабаларнинг таклиф ва фикрларини тинглаш, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан очиқ мулоқот олиб бориш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бошлиғи А.Абдуллаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамда 4-курс талабалари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот давомида таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш, талабалар одоби, дарсга қатнашиш интизоми, тозалик, ижтимоий фаолликни ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

А.Абдуллаев 4-курс талабаларига битирув диплом ишларини тасдиқланган услубий кўрсатмалар асосида бажариш зарурлиги, танланган мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсад ва вазифалари ҳамда амалий тавсиялар тўлиқ қамраб олиниши лозимлигини таъкидлади, шунингдек, битирув иши мантиқий кетма-кетликда 2 ёки 3 бобда ёритилиши, ҳар бир параграфда аниқ ва лўнда таҳлилий фикрлар ифодаланиб, улар асосида хулоса берилиши кераклигини айтиб ўтди.

Очиқ мулоқот якунида талабалар билан фикр алмашишнинг бундай шакли уларнинг масъулиятини ошириши, институт ҳаётида фаол иштирок этишга ундаши алоҳида таъкидланди.

456530cookie-checkТалабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: