islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Модуль таълим тизими талабалари учун маънавий саёҳат ташкил қилинди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалари пойтахтимиздаги Бароқхон, Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх масжиди ҳамда Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Талабаларга “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида талабалар муқаддас Қуръони карим қўлёзмалари сақланаётган Мўйи Муборак мадрасаси, тарихий Бароқхон мажмуаси ва замонавий Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган илмий-маърифий ишлар билан танишдилар. Шунингдек, улар қадимий меъморий обидалар, ислом оламининг буюк алломалари мероси ва миллий қадриятларимизнинг узвийлиги ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилдилар.

Ташрифнинг асосий мақсади талабаларнинг назарий билимларини ҳаётий мисоллар асосида мустаҳкамлаш, уларни юртимизнинг бой диний ва маънавий мероси билан яқиндан таништиришдир.

Бундай ташрифлар талабаларда тарихий хотира, ватанпарварлик ва илмга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

456650cookie-checkМодуль таълим тизими талабалари учун маънавий саёҳат ташкил қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: