Тошкент ислом институтида “Ноябрь – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан аёл-қиз талабалар учун “Аёлларга хос ҳолатларнинг тиббий жиҳатлари” мавзусида суҳбат ташкиллаштирилди. Олий тоифали акушер гинеколог Муҳаббат Саатова қиз болаларнинг соғлом вояга етиши, уларни оналикка тайёрлаш, ҳайз ва нифос ҳолатлари, ҳайз даврининг меъёри ва унинг бузилишига таъсир қилувчи омиллар ҳақида сўзлади.
Соғлом организмли бўлиш учун дорихоналар билан бирга динимизда тарғиб қилинган, инсон саломатлигига фойдали бўлган табиий ўсимлик ва маҳсулотларга мурожаат қилиш ҳам самаралидир. Бу маҳсулотлар иммунитет тизимини ҳимоя қилишда мустаҳкам девор вазифасини ўтайди... - Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев