Тафсир илми доирасида ёзилган энг мукаммал асарлардан бири Ибн Жарир ат-Табарийнинг “Жомиъ ал-Баён фи Тафсири ал-Қуръон” номли асаридир. Бу асар омма орасида “Тафсири Табарий”, “Тафсири Ибн Жарир” номлари билан ҳам машҳур. Ёқут ал-Ҳимавий: “Ибн Жарир ат-Табарий ушбу тафсирни ёзиш учун уч йил истихора қилганини айтган”, деган. Хатиб Бағдодий эса асар қирқ йилда кунига қирқ саҳифадан ёзиб тугатилганини ривоят қилган. - Тошкент ислом институти АРМ ходимаси Робия МАННОБЖОНОВА
Маъруф ибн Файруз ал-Кархий — Бағдодда яшаб ўтган буюк авлиёлардан бири бўлиб, куняси Абу Маҳфуз бўлган. У тақвоси, парҳезкорлиги, зоҳидлиги билан шуҳрат қозонган. Кўп эҳсон қилар, саховатли инсон бўлган. Ундан кўплаб карамотлар ривоят қилинган. Ибн ал-Жавзий машҳур «Сифат ас-сафва» китобида Кархийнинг карамотлари ҳақида алоҳида қисм ажратган.