Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Нурул Қуръон” маънолар таржимаси ҳамда “Қуръони карим маъноларининг сўзма-сўз таржимаси” асарларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда институт раҳбарияти, устозлар, 2-босқич талабалари ҳамда муаллиф яқинлари иштирок этдилар.