islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

▪️ Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори... - Ўзбекистон Республикаси  Президенти   Ш.МИРЗИЁЕВ

ЭҲСОННИНГ ФАЗИЛАТЛАРИГА ДОИР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Сизлардан иймон келтирганлар ва инфоқ қилганларга катта ажр бордир” (“Ҳадид” сураси, 7-оят) деган... - Обид Тангиров Эшмахматович Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлоар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори

Самарқандлик хаттот Қуръонни кўчирди

Самарқандлик хаттот Абдужалил Эргашев 60х80 см ҳажмдаги катта Қуръон китобини кўчириб ёзди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот бермоқда. “Улуғ калом битилган китобни уч йил мобайнида икки томонлама 310 вараққа, 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлдим”, – дейди хаттот. Унинг айтишича, Самарқанд қоғози умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкинлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам айни намунадаги қоғоздан фойдаланган. “Конигил-Мерос” ҳунармандлик марказида ишлаб чиқариладиган Самарқанд қоғози аҳоли орасида “балх тути”, деб аталувчи тут нави пўстлоғидан тайёрланади. Ҳозир бундай қоғоз Японияда қадимий ёзма битиклар, нодир асарларни таъмирлашда ҳам кенг қўлланмоқда. Қуръони каримнинг бизгача етиб келган 10 қадимий қўлёзмаси мавжуд: “Бирмингем”, “Сана”, “Тўпқопи”, “Самарқанд”, “Санкт-Петербург”, “Ҳаворанг”, “Ибн ал-Баваба”, “Аналус”, “Мағриб”, “Севилья” қўлёзмалари. Қуръони каримнинг энг йирик ва қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” ҳам Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади. ЎзА 1 047
1 560 561 562 563 564 1 556