Талабалар ўз уйларида оила даврасида Ийдул фитрни нишонлаб, дам оладилар. Юртимизнинг турли ҳудудларидан пойтахтга келиб ўқиётган талабалар уйларига кетиши олдидан устоз ва мураббийлари билан учрашиб улардан зарур тавсияларни олдилар... - ТИИ Матбуот хизмати
2022 йилнинг биринчи Қуёш тутилиши 30 апрелда, янги ой 1 майга ўтар кечаси кузатилади. Бу Антарктида, Жанубий Америка, Тинч океанининг жануби-шарқий қисмида кузатилиши мумкин бўлган Қуёшнинг қисман тутилиши бўлади. Бу ҳақда Москва планетарийси расмий сайтида маълум қилинди. Бўлажак астрономик ҳодисанинг ўзига хос жиҳати шундаки, 30 апрелдаги қуёш тутилиши 2022 йилда биринчи тутилиш йўлагини очади, у 16 май, Ой тутилиши кунигача давом этади. Шу куни, 2022 йилнинг 16 майида Нур-Султан вақти билан соат 9:14 да Ойнинг тўлиқ тутилиши кузатилади, бу Шимолий ва Жанубий Американинг кўп қисмида, шунингдек, қисман Африка ва Европада кўринади. 2022 йил астрономик тақвимида иккита тутилиш йўлакчаси мавжуд: 2022 йил 30 апрелдан 16 майгача ва 2022 йил 25 октябрдан 8 ноябргача. 2022 йилда жами 4 та тутилиш кутилмоқда: 2 та қуёш ва 2 та ой. 1 338
Тошкент ислом институтида ҳам Рамазон шукуҳи ҳукм суриб, 50дан ортиқ қори устоз ва талабалар Тошкент шаҳар ва вилояти масжидларида хатми Қуръонга ўтди. Талабалар учун саҳарлик ва ифторлик дастурхонлари ёзилди. Ўқитувчи ва ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди... - ТИИ Матбуот хизмати
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда стратегияни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир давлат дастурининг жорий йил И чорагидаги ижроси юзасидан бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди...- “Янги Ўзбекистон” мухбири Нодир Маҳмудов
Ўзбекистон Кинематография агентлиги, BBC ўзбек хизмати, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжахон жамияти, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Sevimli телеканали ҳамкорлигида суратга олинган “Усмон Қуръонининг қайтиши” ҳужжатли фильмида Тошкентдаги қадим Усмон мусҳафининг ҳайратларга бой тарихи сўзланади...- Кинематография агентлиги Ахборот хизмати