Бу дунёда яхшиликнинг турлари ниҳоятда кўп бўлсада, кишиларнинг бошқаларга эҳсон, ёрдам сифатида берадиган эзгулиги ўзига хос ажр ва савобга эгадир. Закот ва ушр, шунингдек, фитр садақалар, нафақалардан ислом шариатида миқдорлари, вақтлари, тартиблари аниқ белгилаб қўйилган. Шу билан бирга шариатда кишининг ўз ихтиёри билан савоб умидида амалга оширадиган эҳсонлари, садақалари ва мурувватлари учун алоҳида ажрлар ваъда қилинган...- Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлоар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Обид Тангиров Эшмахматович
Тошкент ислом институтида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбатига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази масъул ходими Шукруллоҳ Жўраев таклиф этилди...- ТИИ Матбуот хизмати
Мен каби оталар талайгина топилса керак. Ҳар кеча ётиш олдидан менда бир муаммо бўлади. Фарзандларим “дадажон, бугун сиз эртак айтиб берасиз, алайҳиссаломлар қиссасини айтиб берасиз”, деб ёлворишади. Мен кўп ҳолларда бу ишни оналарига юклайман. Лекин бола барибир, ҳар куни бир одамдан эртак эшитишдан малолланади шекилли, “сиз ҳам айтиб беринг, ҳар куни аяжоним айтиб берадилар”, деб мени койишади...- Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Баҳодиржон Баҳромжон ўғли
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк битирувчиси, ўқитувчиси ва ректори бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий меросини ўрганиш, шахсиятини яқиндан таниш, босиб ўтган фаолиятини ёшларга етказиш ҳамда Исломга бағишлаган умридан ибрат олиш мақсадида Олий маъҳаднинг 50 йиллик юбилейи доирасида тадбир ташкил этилди...- ТИИ Матбуот хизмати