Бугун Тошкентдаги “Hilton Toshkent City” меҳмонхонасида “Сурия ва Ироқдан қайтариб олиб келинганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича Марказий Осиё мулоқоти: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги ва минтақавий ваколатхоналари, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари, қўшни давлатлар, уларнинг вазирлик ва идора- экспертлари, халқаро ташкилот ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари, шунингдке, Ўзбекистон эксперт-таҳлил доиралари ва жамоатчилиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар, Меҳнат, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Республика реабилитация маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, ва бошқа ташкилот вакиллари ҳам қатнашмоқда.
Гувоҳи бўлганимиздек, Ўзбекистонда террористик, экстремистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилот ва гуруҳларга адашиб кириб қолганларнинг қамоқда жазо ўтаётган 4 мингдан ортиқ кишига нисбатан авф қўлланилиб, уларнинг қилган ишларидан чин дилдан тавба қилган ва ўзини-ўзи тузатиш йўлига қатъий киришган инсонлардир.
Шу нуқтаи назардан, Президентимиз томонидан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида мисли кўрилмаган чора-тадбирлар – “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик ҳаракатлари натижасида 261 нафар аёл ва бола яқин Шарқ ва Афғонистондаги қуролли тўқнашувлар учоқларидан қайтарилди. Ўз вақтида уларга тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат даражасида чора-тадбирлар мажмуаси амалга оширилди.Қилинган кўплаб ишларнинг ижобий натижаси бўйича олиб бораётган ишларини ўрганиш мақсадида меҳмонлар билан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига ташриф уюштириш кўзда тутилган.
Дарҳақиқат, бунда Ўзбекистоннинг ижобий тажрибасини минтақавий ва халқаро ҳамжамиятга етказиш ва тиббий ёрдам, таълим ва бошқа ижтимоий дастурлардан фойдаланиш, шунингдек, руҳий-ижтимоий ёрдам билан таъминлаш масалаларини ўрганиш; бу борада хорижий давлатлар учун қизғин муҳокама қилинадиган масалалар бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.
ТИИ матбуот хизмати