ХХИ аср, шубҳасиз, халқаро муносабатларда бутун дунё қамраб олинадиган аср бўлади. Бундай шароитда интеграция жараёнини, халқаро институтлар ва ташкилотларда суверен давлатларнинг иштирок этишини кенгайтириш жараёнини фақат тарих тақозоси деб эмас, балки айрим минтақалар кўламида ҳам собит-қадамлик, барқарорликнинг қудратли омили деб ҳисобламоқ зарур .
И.Каримов
Чуқур ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб бормоқда. Содир бўлаётган туб силжишлар дунёнинг ҳозирги қиёфасини ўзгариб юбормоқда. Халқларнинг озодлик, мустақиллик ва бахт саодатга азалий интилиши, ўз тақдирини ўзи белгилашга азму қарори мана шундай ўзгаришларнинг ҳаракатга келтирувчи кучидир.
Ҳозирги замон халқаро алоқаларида халқаро ташкилотлар давлатлар ҳамкорлигининг шаклларидан бири сифатида муҳим роль ўйнайди. Халқаро ташкилотлар тизимининг мураккаблашиб бориши ваколатларининг кенгайтирилиши табиий тус олмоқда. ХХИ аср бошида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотларнинг сони 4000 дан ортиқ бўлиб, 300 таси ҳукуматлараро ташкилотлардир . Шулардан Халқаро исломий ташкилотларнинг сони 100 га яқин. Тарихдан маълумки, Араб давлатларининг кўп қисми Европа давлатларининг мустамлакалари бўлган. Улар мустақилликка эришганлардан кейин, Араб давлатлари бирлашиб, турли хил соҳалари, йўналишларига қараб Исломий ташкилотлар туздилар. Усмоний турклар империяси тугаши билан Араб тарихида илк
маротаба Ислом олами конгресси ташкил бўлди. Бу исломий ташкилотларнинг тузилишига илк қадам бўлди. Уларнинг йўналиши, тузилиши ва фаолияти хар хилдир.Уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин:
- Умуммусулмон сиёсий ташкилотлар.
- Минтақавий сиёсий ташкилотлар.
- Умуммусулмон молиявий ташкилотлар.
- Ноҳукумат террористик (экстремистик) ташкилотлар.
Умуммусулмон сиёсий ташкилотлар. Бу универсал ҳисобланади ва барча мусулмон давлатлари иштирок этишлари мумкин. Бунга «Ислом ҳамкорлик ташкилоти», «Ислом олами уюшмаси» ва ҳоказолар киради .
Минтақавий сиёсий ташкилотлар. Маълум минтақада жойлашган давлатларгагина аъзо бўлишлари мумкин ташкилотларга бўлинади. Бунга «Араб давлатлар лигаси», «Осиё мусулмонлар қўмитаси», «Форс кўрфасидаги Араб давлатлар ҳамдўстлик кенгаши» ва бошқалар киради .
Умуммусулмон молиявий ташкилотлар. Бунга «Ислом тараққиёт банки», «Араб иқтисодий тараққиётининг Қувайт фонди», «Араб валюта фонди», «Кувайт халқаро жамғармаси», «Нефть экспорт қилувчи араб давлатлари ташкилоти», «Араб иқтисодий бирдамлик кенгаши», «Африканинг иқтисодий тараққиётининг Араб банки», «Иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг Араб фонди», «Дубай ислом банки» , «Подшох Аслон банки» , «Ал-Барака ислом банки» , «Ислом молиявий ташкилоти» , «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти» киради.
Ноҳукумат террористик (экстремистик) ташкилотлар. Бунга «Ҳизбут-таҳрир», «Ал-Қоида» «ИШИД», «Мусулмон биродарлар», «Ҳамас» ва бошқа экстремистик ташкилотлар киради.
Бу ташкелотларнинг барчаси халқаро ташкилот ҳисобланиб мусулмон мамлакатларининг ривожига катта ҳисса қўшади.
4-курс талабаси Эшниёзова Малика