islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференцияга марҳамат!

“ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ ДИНИ ТАЪЛИМИ: ТАРИХИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ АХБОРОТ ХАТИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташкил этилганлигининг 50 йиллиги муносабати билан 2022 йил 20 апрель куни Тошкент ислом институтида “Ўзбекистонда ислом дини таълими: тарихи, ривожланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Мазкур анжуманда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва талабалар 2022 йил 26 март куни соат 16:00 га қадар мақолани ўзбек, рус, инглиз, араб тилларида тақдим этишлари мумкин.

МАҚОЛАЛАР ҚУЙИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ:

Ўзбекистонда диний таълимнинг тарихий илдизлари ва ривожланиш босқичлари:

  • Ўзбекистонда ислом дини таълимининг тарихий илдизлари;
  • Ўрта асрларда мадрасалар фаолияти ва уларда ўқитилган фанлар;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси таълим тизимининг ташкил этилиши ва фаолияти;

Мустақиллик  йилларида  ислом дини  таълимининг тизимли ривожланишида ўзига хос хусусиятлар:

  • Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ривожланиши;
  • Диний таълим тизимидаги ислоҳотлар ва истиқбол режалари.

МУАЛЛИФЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

Анжуманга топширилган мақолалар илмий тўплам шаклида нашр этилади. Мақола матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир. Белгиланган йўналишларга мос бўлмаган ва талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди. Анжуманга қабул қилинган мақолалар тўплам ҳолатида чоп этилади ва муаллифларга бепул тақдим этилади. Энг яхши мақолалар ва 2022 йилнинг 15 март кунига қадар мақола юборган муаллифлар анжуманда бевосита иштирок этади ҳамда сертификат берилади.

МАҚОЛАЛАР МАТНИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ:

Матн ҳажми – камида 3 бетдан кўпи 10 бетгача А-4 ҳажмдаги қоғозга, матн шакли – Microsoft Word, ёзув шрифти – Times New Roman, ҳарфлар ҳажми – 14 кегль (ҳавола 10 кегль), сатрлар оралиғи 1,5 интервалда (ҳавола 1 интервалда), юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см.

Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи (олий ўқув юрти) номи ва лавозими ҳамда илмий даражаси, шунингдек боғланиш учун телефон рақами ёзилади, бир интервалдан сўнг асосий матн келтирилади;

Мақолани тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ҳар бир саҳифа остида ҳавола (сноска) тарзида берилади.

Мақолаларнинг электрон нусхалари Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими ходимларидан иборат ташкилий қўмитага топширилади. Мақола ва тезиснинг электрон нусхаси +99899 690-92-26 ёки +99894 268-68-92 (@Muhammadjon64) телеграм номерларидаги манзилларга юборилиши мумкин.

Юклаб олиш: Конференция ахборот хати 

Мурожаат учун телефонлар: 71 227 42 37, 91 135 35 08

 

279920cookie-checkТошкент ислом институти ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференцияга марҳамат!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: