islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муҳаддисларнинг ҳадисларни сақлаб қолишдаги фидокорона хизматлари

Ҳадис олимларининг ёлғон ҳадис тарқатувчиларга қарши кураши Ислом тарихининг муҳим қисмидир. Тўқилган ҳадисларнинг пайдо бўлиши Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларини сохталаштириш ва ўзгартириш хавфини туғдирди. Бунинг олдини олиш учун ислом уламолари ҳадис илмига эътиборни қаратиб, ҳадис ривояти, санадга асосландилар. Ҳадисни етказишда иштирок этган ровийлар ва ҳадис санадини суриштирар эдилар. Ҳадис олимларининг ёлғон ҳадис тарқатувчиларга қарши кураши уларнинг саҳиҳ ҳадисларни заифларидан ажратиш, ҳадисларни сақлаш йўлидаги фидокорона хизматларидан далолатдир. Ушбу мақолада биз муҳаддисларнинг ёлғон ҳадис тарқатувчиларга қарши кураши ва улар ҳадис илмига қандай асос солгани ҳақида чуқурроқ тўхталиб ўтамиз.

Тўқима ҳадисларнинг пайдо бўлишида бир қанча омиллар сабаб бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини сохталаштириш ва ўзгартириш хавфи таҳдид соларди. Аҳли илмларнинг саҳиҳ ҳадисларни заифидан ажратиб олиш ва ҳадисларни сақлаш йўлида қилган фидокорона хизматлари сабаб ҳадисшунослик фани сақлаб қолинди. Уларнинг фидокорона хизматлари, ҳадислар санадига эътибор қаратишлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини талаб қилиб, илмий сафарларга чиқишлари, ҳадис бобида китоблар нашр қилишлари, ҳадис илмига асос солганини намоён этади.

Санад деб ҳадис матнини ривоят қилган ровийлар силсиласига айтилади. Ҳадис силсила шаклида, ривоят қилаётган кишидан бошлаб то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача ривоят қилинади. Барча уламолар орасида санад ва иснод бир маънода қўлланилади. Баъзилар санадни юқори қўйишган. «Гўёинки бир инсон тоққа чиққандек, санад ҳадисни айтувчисига етказади. Иснод эса матндан хабар беради. Лекин тоққа чиқмаган кишидек бўлади», дейишади[1]. Санадга эътибор бериш, Исломнинг аввалидан бошланди. Фитналар Усмон розияллоҳу анҳуни халифалик замонларида бошланган бўлиб, Ислом оламини бирлигига рахна солаётган замонда, турли сиёсий оқимлар, ҳадисларни ўз фоидаларига сохталаштиришга уринган мутаассибларни пайдо бўлишига олиб келди. Ислом уламолари диққат-эътиборни ҳадисшунослик фанига йўналтириб, ҳадис ривоят қилинган асос, санадга қаратдилар. Ҳадисни нақл қилишда иштирок этган кишиларни сўраб суриштирар эдилар. Муҳаммад ибн Сийрийн (ваф.110/720) айтадилар: «Аввалги замонларда ҳадиснинг санади сўралмасди. Фитналар бошлангандан сўнг, уламолар «Ровийларингизни бизга маълум қилинглар. Ровий аҳли суннат бўлса ҳадиси олинади. Аҳли бидъат бўлса олинмайди», дедилар[2]. Ибн Сийрийн: «Усмон розияллоҳу анҳу замонларида юз берган фитналар, тўқима ҳадислар тарқалиши ва мусулмонлар ўртасида парокандаликни уйғонишига сабаб бўлди. Шу жиҳатдан уламолар ҳадис санадини сўрашга эътибор қаратдилар», дейди. Ибн Сийрийн: «Мунозарачиларни аҳли бидъат деб атадилар. У киши фитнадан мақсад Усмон розияллоҳу анҳу шаҳид бўлган ҳодисаларни назарда тутган. Бу сўзимизга «Фитна замонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўн минглаб эди. Шулардан фақат қирқ киши қўрқмас, ботир эди», деган сўзлари далилдир[3]. Шарқшунос Шакт[4] фитнадан мақсад Усмон розияллоҳу анҳу замонидаги фитна эмас, балки Валид ибн Язид (126/744) замонидаги фитналар деб тахмин қилади. Ибн Сийрийн Табарийга ўхшаб фитна иборасидан фойдаланган. Табарий  (126/ 744) йилдаги ҳодисаларни «Бану Марвон ҳокимияти тартибсизликга учради ва фитналар тўфони ҳаяжонланди», деб тасвирлайди. Шактни бу сўзларидан ибн Сийрийнни гаплари тўқилган деб эътибор қилинади. Чунки ибн Сийрийн (110/729) йилда вафот топганлар[5]. Ибн Сийрийнга нисбат бериб айтилган сўзларни рад қилиб бўлмаслигини ишонарли далиллар билан исботлаганман. Ҳадисшунослик фанини танқидчиларидан ҳеч ким унинг сўзини тўқима деб айтмаганини, ибн Сийрийн ўзлари ҳам тасдиқлайдилар.  «Фитналар тўфони ҳаяжонланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари ўн минг киши эди. Фақат юзтаси қўрқмади», дейдилар[6]. Бу ерда далиллар ҳадис санадини сўраш, фитратни аввалида Усмон розияллоҳу анҳу замонларида биринчи фитнадан кейин, бошланганини тасдиқлайди. Саид ибн Мусайяб айтадилар: «Биринчи фитна бошланганда, яъни Усмон розияллоҳу анҳу шаҳид бўлган замонда, Бадрий саҳобалардан ҳеч ким ҳаётда эмасди. Кейин иккинчи фитнада яъни Ҳарра воқеасида Ҳудайбия саҳобаларидан бирон киши ҳаётда эмасди. Кейин учинчи фитна бошланганда, халқда қувват қолмаган эди», дейди[7]. Имом Аҳмад Иброҳим Нахаъий санади билан ривоят қилиб айтадиларки: «Ҳадисни санадини сўраш Исломнинг аввалида бор эди. Али розияллоҳу анҳуга қарши ёлғон гапириш кўпайганди», дейди[8]. Бу сўзлар бошқа ҳадислар тўлиқ санад билан ривоят қилинганини билдирмайди. Саҳобалар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан тўғридан тўғри ҳадисни эшитган ё бошқа саҳоба эшитиб ривоят қилган бўлиши эҳтимолидан, ҳадисни санадига эътибор қаратмасдилар. Бу ҳақда Баро очиқ ойдин баён этдилар. «Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сизларга ривоят қилган ҳадисларни, баъзисини ўзимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитиб ривоят қилганмиз, баъзисини саҳоба дўстларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитиб бизга ривоят қилган. Бизлар ёлғон сўзлашни билмасдик»[9]. Улар ҳадисни ўзлари ривоят қилган ҳадисларга ва саҳоба воситасида ривоят қилинган ҳадисларга ажратмасдилар. Саҳобадан ҳадисни санади сўралмасди. Баро: «Бунинг сабаби, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бермасликларида», деб изоҳлаяпти. Саҳобалар ҳадисни бошқа саҳобалардан эшитишарди. Гўёинки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзлари эшитганидек, қабул қилинарди. Баъзида саҳобаларга бўлган юксак ишонч билан бирга ҳадисни санади сўралар эди. Ҳадисни санадини сўраш аввалда, ёқимли ишлардан ҳисобланмаган. Балки саҳобаларнинг ғазабини келтириб, чиқарган. Анас ибн Моликдан «Шу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисиз?» деб, сўралса ғазабланиб «Бизлар ёлғон нима эканини билмасдик», дерди[10]. Ҳадиснинг санадини сўраш тобеинлар замонида кўпайди. Ҳасан Басрийдан (ваф. 110/729) мурсал ҳадиснинг санадидан сўралди. Ҳасанга «Сиз бизга ҳадис ривоят қилаяпсиз? «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар» деб айтаяпсиз? Сизга ҳадис ривоят қилганларни санадини бизга айтиб берингчи?» деб бир киши мурожаат қилди. Ҳасан «Бизлар қасам Аллоҳни номигаким, ҳеч кимга ёлғон сўзламадик, бошқалар ҳам бизга ёлғон сўзламади. Мен Хуросонгача бўлган ғазотларда қатнашдим. Биз билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч юз саҳобалари бор эди», деди[11]. Ҳасан Басрий ҳадисларнинг санадини сўрамаганини сабаб қилиб, кўп саҳобалар билан учрашганини далил қилди. Саҳобалар тўғрилик ва тақво эгалари эдилар. Улар ёлғон гапиришдан йироқ эдилар. Уларнинг ривоятда эсламаслик, ҳадиснинг аҳамиятини пасайтирмасди. Яҳё ибн Саъд Қаттонни фикрича Омир Шаъбий (103-117/722-735) тобеинлар сардори, биринчи бўлиб ҳадиснинг санади ҳақида суриштирди. Араб ибн Хусайм Омирга ҳадис ривоят қилди. Шаъбий «Сенга бу ҳадисни ким ривоят қилди?» дедим. Хусайм «Амр ибн Маймун», деди. Амрдан «Сенга бу ҳадисни ким ривоят қилди?» деб сўрадим. Амр «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абу Аюб» деди. Яҳё ибн Саъд «Бу ҳадис санадини суриштиришни аввали эди», дейдилар[12]. Ҳадиснинг санадини суриштириш тобеинларнинг улуғлари замонида топиларди. Муҳаддисдан ҳадисни санади сўралган вақтда, муҳаддис ҳадис санадини бирма бир айтиб берарди. Ҳадисни санадини суриштириш, тўқима ҳадисларни тўқиш ҳаракати, омма ичида тарқалгани сабаб саҳобалар, тобеинларнинг улуғлари замонида талабга айланди. Муҳаддисга унинг ривояти қабул бўлиши учун, ҳадиснинг санадини билиш зарурий ҳол бўлиб қолди. Ҳатто Зуҳрий кичик тобеинлардан (ваф. 124/742) ҳадис санадини келтирмасликни Аллоҳга журъат қилишга тенглаштирди. Утба ибн Абу Ҳаким ривоят қилади. У киши Исҳоқ ибн Абу Фарвани ёнида эдилар. Зуҳрий ҳам у ерда ҳозир эди. Ибн Абу Фарва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки» деб сўз бошлади. Зуҳрий унга «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, эй ибн Фарва! Ҳадис санадини, ташлаб кетишга, сени нима Аллоҳга журъатли қилди? Бизларга аввали ва охири бўлмаган ҳадисни ривоят қиласан?» деди[13]. Лекин Зуҳрий гоҳида Абдуллоҳ ибн Умар ва ўзини воситасини ҳадис санадида қолдирарди. Ундан сўралганда, «У киши ишонарли ровийлардан», дерди. Зуҳрий улғайиб улуғ имом бўлиб етишди. Бу хабарни ровийи Имом Молик ибн Анасдир[14].  Зуҳрий ҳадис санадини сўраб, суриштирганини сабаби, Имом Молик «Зуҳрий биринчилардан бўлиб, ҳадис санадини суриштирган кишилардандир», деб марҳамат қилган[15]. Шоядки Молик Шом мамлакатида деб назарда тутган. Валид ибн Муслим айтадиларки: Зуҳрий «Эй Аҳли Шом сизлар ривоят қилган ҳадисларнинг аввали ва охири йўқ?  Дўстларимиз бугун ҳадис санадини маҳкам тутганлар», деди.  Сўзнинг мароми Шом аҳлига ишора қилаётганидан, билинадики Ислом оламидаги бошқа илмий марказларда санадга эътибор бериш, кучли бўлган. Шом аҳли эътиборсиз бўлгани сабаб, Зуҳрий уларни огоҳлантирдилар. Бу воқеалардан сўнг Шомликлар ҳам ҳадисларни санади билан ривоят қиладиган бўлишди. Бу сўзлардан «Зуҳрийдан олдин ҳадис санадига эътибор берилмас эди», демоқчи эмасмиз. Ҳадис санадини сўраш саҳобалар ва улуғ тобеинлар замонида бор эди. Лекин Зуҳрийнинг замонида санадга эътибор бериш қатъий эди. Шу сабаб Шактни ибн Сийрийнни фитна сўзини Валид ибн Язид (ваф. 126/744) замонидаги фитна деб шарҳламоғи тахминдир халос. Далиллар Шактнинг тахминини чиппакга чиқаради. Робсон фитна сўзини шарҳлашда Шактнинг далилини ёқламайди. Фитнадан мурод ибн Зубайр замонидаги фитнага ишора қилади. Ўшанда ибн Зубайр (ваф. 72/692) ўзини халифа деб эълон қилганди. Робсон Имом Моликнинг ибн Зубайр ҳаракатини фитна деб атаганини далил келтиради[16]. Унинг фикрича бу воқеа ибн Сийрийнни ёшига тўғри келади. «Ўшанда ибн Сийрийн (ваф. 33/654) бўлган воқеаларни эслаб қолиш қобилиятига эга эди», дейди. Робсон бу сўзи билан Ҳоровис назариясини қувватлайди. Ҳоровис «Ҳадис санадига эътибор, биринчи асрнинг охирида ҳадис илмига кириб келди», дейди[17].  Робсонни фитна сўзининг шарҳи Шактни шарҳидан ақл эгалари олдида маъқул бўлиши билан бирга, Робсон санадга эътибор беришни Шактга нисбатан ярим аср олдин бошланганини таъкидлади. Лекин Робсонни далилини қатъий деб бўлмайди. Ибн Сийрийн ва Имом Моликнинг сўзларини бир-бирига мос келишини далил қилиб бўлмайди. Чунки фитна сўзи кенг маънони ўзига қамраб олади. Ислом оламида юз берган кўп ихтилоф ва урушларни фитна сўзи билан, ифодалашган Ибн Сийрийннинг ёшини ҳам далил қилиб бўлмайди. Ибн Сийрийн кўпчилик машғул бўлиб келаётган, ҳадис илми тарихини чуқур билгани сабаб замонасидан олдин ўтган воқеалар ҳақида сўзлаган. Аммо Ҳоровис назариясига Робсон суяниб далил келтириб, Кетанини фикрини ёқлайди. Кетани «Санад (ваф. 75/695) йилдан олдин мавжуд эмасди», дейди[18]. Сезгин бу масалада иккала шарқшунос олимларга эргашиб, санадга эътибор бериш Зуҳрийдан бошланган деб қарор қилган[19]. Робсон кейинроқ сўзидан қайтди. Робсон бошқа мавзуда Ҳоровисни[20] фикрини келтириб, «Санадга эътибор бериш Зуҳрийдан олдин бошланган», дейди. Кетани[21] ва Спренгерни[22] «Урва ибн Зубайрни (ваф.93/712) санади ихтилофли, бу санадни кейинги муаллифлар ўйлаб топишган», деган фикрига Робсон қўшилмайди. Ҳоровис ўзини ҳимоялаб, «Урвани санади ихтилофли», дейди[23]. Бошқа мавзуда Ҳоровис «Санадга эътибор, Зуҳрийнинг замонида одатий бўлиб, қатъий эмасди», дейди[24]. Зуҳрийнинг ҳадис санадига эътибор бериши, унинг бу илмда машҳурлигидан, санадга эътибор Зуҳрийдан ё инки унинг замонасидан бошланган деб қарор қилинади. Ҳар ҳолда ҳадис санадини ривоят қилиш Зуҳрийнинг замонасида оммада қатъий шиорга айланди. Ҳадис санадини қолдирган баъзи ровийлар ҳам ҳадисни санади билан ривоят қиладиган бўлишди. Қатода (ваф. 118/736) толиби илмларга енгиллик ва вақтни тежаш мақсадида, Басрада ҳадисларни санадсиз ривоят қиларди. Талабалар ҳадис санадини сўрашар, унга эътироз билдиришарди. Шўъба ибн Ҳажжож ҳадис санадини сўраб олишга улгурарди. Унинг мажлисида ҳозир бўлган ёшлар, Муаммар ибн Рошид ҳам ҳадис санадини сўраб оларди. Қариялар ҳадис санадини билгани, узоқ ўтириб қолганлари сабаб, эътироз билдиришарди. Санад ҳақида савол беришдан ман қилишарди[25]. Ҳадис қайта ривоят қилингандан сўнг, санади қолдириб кетиларди. Ёшлар санадни талаб қилишар, қариялар вақт зое бўлмоғи сабабидан, ман қилишарди. Қатода ҳадис санадини тўлиқ билардилар. Шўъба Қатодани бу ишда моҳир эканини биларди. Ва у кишидан ҳадис ривоят қилган. Лекин Қатода санадсиз ривоят қилишдан тўхтамади. Кўфалик Ҳаммод ибн Абу Сулаймон Басра шаҳрига келиб, ҳадисларни санади билан ривоят қила бошлади. Ўша вақтдан кейин Қатода ҳадисни санади билан ривоят қиладиган бўлди[26]. Бу воқеадан Қатода ҳадис санадини билиши, вақтни тежаш мақсадида ҳадис санадини қолдириб ривоят қилгани билинади. Ҳадис санадига эътибор бериш Исломнинг иккинчи асри бошларида қизғин давом этарди. Муҳаддислар санадни лозим деб топишди. Ўша замонда санадни қанчалик аҳамиятга эга эканини, ҳадис танқидчилари ва уламолар сўзларидан билиб олсак бўлади. Муҳаммад ибн Сийрийн (ваф. 110/729) «Санад диндандир. Санад бўлмаса, ҳар ким ўзи билганини айтаверади»[27] деганлар. Ибн Сийрийн «Санадни диндандир!» деганларида, санад ёшларга таълим бериш ва шаръий ҳукм олиш, асл бўлган ҳадисни турларга ажратиш, саҳиҳини сохтасидан ажратишда восита бўлишини эътиборга олган». Бу «Илм диндир. Динни кимдан олаётганингизга эътибор беринг», деган сўзида ҳам бу маъно мужассам[28]. «Бизлар ва бошқалар орасида тўсиқ бор», деган сўзларида ҳам санадни эътибор қилганлар[29]. Бу маъно, ибн Сийрийн замондошлари сўзларида ҳам яққол кўзга ташланади. Санадни аҳамияти ҳақида кўплаб гапирганлар ва ҳадис ривоят қилишда лозим деб топганлар. Аъмаш ҳадис ривоят қилиб, «Биздан «Фалонча Фалончадан менга ривоят қилди», деган бойлик қолди», деяр эди[30]. Аъмаш ҳам, санадни ҳадисни муҳим қисми деб биларди. Чунки ҳадис матнини санадсиз қабул қилиб бўлмайди. Шу сабаб матндан олдин санад келтирилади. Санади келтирилган ҳадис қабул қилинади. Шўъба (ваф. 160/779) айтадилар: «Қайси ҳадисда «мен» ва «ривоят қилди» деган сўзлар бўлмаса, у ҳадис сирка ва кўкатга ўхшайди»[31]. Яъни қоринни тўйдирмайдиган таомга ўхшаш. Шу маънода Шўъба яна ривоят қилади. «Қайси ҳадисда «бизга ривоят қилди» ва «бизга хабар берди», деган сўзлар бўлмаса, у ҳадис бир кишига ўхшайдики саҳрода туяси бору, арқони йўқдир. Бу киши туясини бошқара олмагандек, муҳаддис ҳам санадсиз ҳадисни забт этолмайди[32]. Санад ҳадисни билиш учун василадир». Суфён Саврий айтадиларки: «Санад муъминга қуролдир. Қурол бўлмаса нима билан курашади»[33]. Санадсиз ҳадис қайтарилган ҳадис деб эътибор қилинади. Баҳз ибн Асад айтадилар: «Бизга ривоят қилди деб, айтмаган ровийни ҳадисини олманглар»[34]. Илм эгалари ҳадиснинг санадини суриштирган замонда, бошқа касб эгалари ҳам санадга аҳамият бергани ажабланарли эмас. Бир аъробий Суфён Уяйнани олдига келиб, «Аёл киши ҳажда тавофдан олдин ҳайз кўрса, қайси амалларни бажаради», деб сўради. Уяйна жавоб бердилар «Ҳожилар бажарадиган барча амалларни бажаради. Фақат тавоф қилмайди». Аъробий «Суннатдан далил борми?» деди. Уяйна: «Оиша онамиз тавофдан олдин ҳайз кўриб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳожилар бажарадиган барча амалларни бажаринг. Фақат тавоф қилманг», деб буюрдилар». Аъробий: «Ҳадисни етказганлар борми?». Уяйна: «Ҳадисни Абдураҳмон ибн Қосим отасидан, у киши Оиша онамиздан ривоят қилган», деди. Аъробий: «Ҳадисни юксакга кўтардинг! Санадини жойига етказдинг! Аллоҳ сени ҳидоят қилсин!» деди[35]. Аъробий ҳадисни матни билан кифояланмай, ровийлар силсиласи ҳақида сўради. Ибн Уяйна саволдан ранжимадилар. Балким жавоб қайтардилар. Ҳадис санадига эътибор бериш, қанча аҳамиятли эканига яна бир гувоҳ, Халифа Маъмун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорийга эллик минг дирҳам бериб, Басра олимларига бўлиб беришини амр қилди. Ҳилол ибн Муслим ўзининг дўстларини ва Ансорий ҳам ўз дўстларини молга эгалик қилишга таклиф этдилар. Ўртада молга ким эгалик қилишига ихтилоф чиқди. Ансорий Ҳилолдан «Ат-таҳиёт дуоси қандай ўқилади?» деди. Ҳилол Ибн Масъуд ривоят қилган ат-таҳиёт дуосини ўқиб берди. Ансорий унга «Сенга ҳадисни ким ривоят қилган? Сенга бу ҳадис қаердан келиб қолди?» деди. Ҳилол сукут қилди. Ва жавоб беролмади. Ансорий «Ҳар куни беш вақт намозда ўқийсан? Бу дуони доим қайтарасан? Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳадисни ким ривоят қилганини билмайсан? Аллоҳ сени фиқҳ илмидан узоқлаштирибди», деди. Ва дирҳамларни дўстларига бўлиб берди[36]. Ҳадис санадини ривоят қилиш инсонни хотиржамлигига сабаб бўлади. Баҳз ибн Асад ибораси билан айтганда, у кишига саҳиҳ санад билан ҳадис ривоят қилинса, «Бу адолатли кишиларни бир бирларидан рози бўлиб берган гувоҳлигидир»[37]. деб қувонарди. Ровий санадни келтираётган вақтда, муборак ҳадисни ривоят қилишда шериклик масъулиятини ҳис этади. Чунки ёлғиз ўзи ривоят омонатига жавобгар эмас, балки устози ва устозини устозлари, кейин тобеинлар кейин саҳобаи киромлар биргаликда бу масъулиятга шерикдирлар. Унинг ривояти ишончли устозлардан эшитгани сабаб, ишонарли ривоятга айланади. Эшитувчилар ҳам ҳадисни қабул қилиш ва амал қилишда хотиржам бўладилар. Улар бир бирларига ишонадиган ровийлар силсиласини кўрадилар. Барчалари гувоҳлик берадиларки, ўзларидан олдин ўтганлардан ҳадисни эшитганлар. Ҳатто санад саҳобаи киромдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб боради[38]. Баъзи аҳли ҳадис ё уларнинг дўстлари санадни эслаб, хурсандликларини шеър билан ифодалайдилар.

Ҳаёт мазмунли бўлур, агар Авф ва Бишр

Шаъбий ва Ҳасандан ривоят қилди десанг![39]

Ҳотим Суфён ибн Уяйнани таърифлаб, шеър ёздилар.

Зуҳрийга Умарни санадда келтирар,

Амрдан сўнг Зуҳрийга Сафвонни

Абада ва Убайдуллоҳни уларга қўшар

Ибн Сабиъий ва ҳам Ибн Жадъонни

У зотлар ва Расулуллоҳдан бизга,

Келтирар илм, ҳукм, таъвилу, тибённи. [40]

Асмаъий ҳам Суфён ибн Уяйнага атаб марсия ёзганлар.

Зуҳрийга ҳадис санадин сўзлаган,

Амр ибн Динордан кўплаб ҳадислар,

У зотдан сўнг шаҳар ва қишлоқларда

Қолмади, «Зуҳрий ривоят қилди», деганлар.[41]

Ҳадис санадига эътибор ва аҳамият кўрсатиш натижаси ўлароқ ҳижрий иккинчи асрнинг биринчи яримида, ҳадисшунослик фанига оид китоблар чоп этила бошлади. Китоблар «Муснад»лар деб аталди. Бу ном ҳадис санадига боғлиқлиги очиқ ва ойдиндир. Бизларгача,

  1. Муаммар ибн Рошид «Жомеъи» (ваф. 152/769).
  2. Таёласий «Муснад»и (ваф. 204/820) китоблари етиб келди. Муснад китоблари ҳижратнинг учинчи асрида дунё юзини кўрган ва саҳиҳи ситта (олтита ишонарли ҳадис китоблари) номи билан машҳур китобларга асос қўйиб берди. Саҳиҳ ситтада, ҳадис санадига ҳижрий иккинчи асрда салафларимиз диққатларини қаратгандек, муҳим эътибор берилган[42]. Санад сўзи қачон қўлланилган деган саволга, замонни аниқ белгиламасак, бу савол аҳамиятини йуқотади.

Чунки турли замонларда қўлланилган деб айтилаётган санад сўзи саҳоба ва тобеинлар ҳофизларига анча олдин маълум бўлган. Лекин ҳадис ривоят қилинганда санадини аввалида келтиришмаган. Сохта ҳадислар саҳиҳ ҳадисларга келиб қўшилгани, ҳадисни саҳиҳлигини текшириш лозимлиги сабаб, ҳадисларни санадини кўрсатиш, саҳоба ва тобеинларга заруриятга айланди. Шакт ва Кетанини «Ҳадис санадини иккинчи асрни охири, эҳтимол учинчи асрда муҳаддислар ўйлаб чиқарган»,  деган назарияси хатодир[43]. Шакт «Санади муттасил ҳадисларни кейинроқ турли мазҳаб эгалари, саҳобаларни фикри билан ўзларини фикри бир хил бўлиши учун, ўйлаб чиқишган[44]. Санадни тузатиш, ҳадисларни китоб қилиб ҳозирлаш вақтигача давом этди. Китоб қилиб жамлаш вақтида санадлар комил ҳолатига келди», дейди. Шакт «Мурсал ва мунқотеъ ҳадисларни имом Моликнинг «Муввато»си ва имом Шофиъийнинг «Рисола»сида топилгани, кейинроқ саҳиҳи ситтада имом Моликдан муттасил ривоят қилингани»ни далил келтиради. Шактнинг фикрича, «Ҳадис санадини юқори буғуни (тобеин ва саҳобалар номлари) кейинчалик мазҳаб эгалари томонидан ўйлаб топилган»[45]. Имом Моликнинг мурсал ҳадисни далилга қабул қилишлари, у зотни «Муввато»даги ҳадисни муттасил ҳадисга етказишга қизиқмаганига далолат беришини, Шакт эътиборга олмаган. Шу сабаб Имом Моликнинг йўллари ўз асрида бутун оммага тарқалди[46]. Агар ҳижратнинг иккинчи асрида нашр этилган, «Муснад» китоблардаги санади муттасил ҳадисларга назар соладиган бўлсангиз, баъзилари, масалан Муаммар ибн Рошид «Муснад»и, имом Моликнинг «Муввато»сидан анча олдин тасниф этилган. Ҳадисни бир марта мурсал[47] ва бошқасида муттасил (узликсиз санадда) ривоят қилиниши, уни тўқималигига[48] ва санадини мукаммал қилишга далолат қилмайди. Олим киши бир ҳадисни муттасил санад билан ёки бошқа вақт шу ҳадисни қисқа қилиб ё эсдан чиқариб, мурсал ё мунқотеъ[49] санад билан ривоят қилади. Гоҳида ҳадис санадида бир кишини ортиқ ривоят қилиш, бировни исмини бошқаси билан алмаштириш каби хато учраб туради. Олим кишини ривояти буларни сирасига кирмайди. Тўқима ҳадислар юқорида баён қилганимдек, «Мусталаҳул ҳадис» китоблари ёрдамида аниқланади[50]. Муттасил санадли ҳадислар кейин ўйлаб топилди деб айтиш, мазҳаб уламолари ҳақига катта туҳматдир. Имом Шофеъий Саид ибн Мусайяб мурсал ҳадисларига, имом Абу Ҳанифа ўз устозларининг мурсал ҳадисларига суяндилар. Лекин бу ҳадисларни муттасил ҳадис даражасига кўтармадилар. Улардан кейин келган эргашувчилар ҳам бу ишни қилмадилар. Мурсал ҳадислар мурсаллигича китобларида қолди[51].

Турли дунёвий мақсадларни кўзлаб, ҳадисларга сохта санадлар ёзиш ва тўқиш билан, аввал айтганимдек ваззоълар[52] шуғулланишди. Мазҳаб бошлиқларига туҳмат қилиш мумкин эмас. Улар Аллоҳнинг шариати олдида ишончли зотлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ёлғон киришдан, ҳимоя қиладилар. Бизларнинг ҳадисларни саҳиҳ ва заифга ажратишимиз, тўғрисини ёлғонидан ажратиб олишимиз, ровийларни сиққо (ишончли) ва заиф деб билишимиз ҳам шу улуғ инсонларнинг илмидандир. Тарихчи, изланувчи инсонлар бу улуғ мазҳаббошиларимизга туҳмат тошини отишга ҳадлари етмайди.

Фуод Сезгин: «Санад Имом Бухорий «Саҳиҳ»ини таълиқот[53], луғат ва тарихий воқеалар билан тўлғазиб, нашр қилгандан кейин ўз мақомини йўқотди», дейди[54].  Лекин Имом Бухорийни санадсиз келтирган, таълиқотлари, унинг саҳиҳ китобига кирмайди. Имом Бухорий агарчи таълиқотлари санади, бошқа манбаларда саҳиҳ ривоят билан келган бўлса ҳам, таълиқотларга эътибор бермай келган. Имом Бухорийнинг муттасил санад билан ривоят қилган ҳадислар тўплами «Жоме-ул муснад-ис саҳиҳ» китобида жамланган. Китоб Имом Бухорийнинг услуби ва Имом Бухорийнинг машҳур шартлари асосида, ровийлар санади тўлиқлигича нашр этилган. «Санад Имом Бухорийдан кейин ўз мақомини йўқотди», деб бўлмайди. Имом Бухорийдан кейин нашр этилган саҳиҳи ситталар ҳадисларни муттасил санадига аҳамият берганлар. Муҳаддисларнинг ҳадис санадига аҳамият беришлари, тарих ва адаб аҳлларига ҳам таъсирини кўрсатди. Улар тарихий ривоятлар ва одоблардаги ҳадис санадига эътиборни кучайтирдилар. Санадга эътибор бериш сийрат китобларида жумладан, ибн Исҳоқнинг «Сийрат», Воқидийнинг «Мағозий», ибн Саъднинг «Табақот» китобларида, тарих китоблари жумладан, Халифа Хайётнинг «Тарих» Табарийнинг, «Тарихул умами вал мулук» китобларида, одоб китоблари жумладан, Абу Фараж Исбаҳонийнинг «Ағоний» китобида кўзга ташланади. Лекин тарих ва одоб китобларида ҳадис санади, ҳадис китобида ўрганилгандек, диққат билан ўрганилмаган. Зеро ҳадис китобининг ўзига хос аҳамияти бор. Ҳадис китобидан инсон манфаатига фойдали шариат ҳукмлари олинади. Шу жиҳатдан ҳадис санадини диққат билан ўрганиш, муҳим амаллардан ҳисобланади. Ҳадисшунослик фани «Санад – ҳадисларни тадқиқ қилиш қоидаларини ўз ичига олган асосдир», деб таъкидлайди. Ҳадисни бизларга ривоят қилган, уни ўтганларимиздан мерос қилиб, олиб келган ровийларни диққат билан ўрганишимизни тақозо этади[55]. Уламолар ровийларни диққат билан танишга аҳамият беришган. Ровийнинг исми, куняси, лақаби, ота-оналарининг насабига алоҳида эътибор қаратишган. Уларнинг устозлари, шогирдлари ва мамлакатларга сафарлари, уламолар билан учрашувларини қайд қилиб боришган. Ровийни заиф ё ишончли эканини билиш учун, уларнинг ахлоқ ва одобларини ўрганишган. Бу ишлар ровийга жарҳ ё таъдил иборасини ишлатишда лозим бўлган. Илмда ва уламолар орасида ровийнинг мақомини билиш учун, ровийнинг ривоятини намунаси ва ишончлигини текширишган. Бу мулоҳазалар «Ҳадис ровийларини билиш» номли фанга асос солди. Муаллифлар «Ҳадис ровийларини билиш» фанида ровийлари тартибланган ва қисмларга бўлинган китоблар нашр этдилар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, муҳаддисларнинг ёлғон ҳадис тарқатувчиларга қарши кураши ислом тарихида узоқ давом этган кураш бўлиб келган. Ҳадис ровийси ва санадига эътибор қаратилиши муҳим амал саналгани сабаб, уламоларга саҳиҳ ва заиф ҳадисларни ажратиш ва Пайғамбар суннатларини сақлаш имконини берди. Бу кураш давом этмоқда ва уламолар зиммасига ҳадисларнинг саҳиҳлигига шубҳа қилишда давом этишлари ва саҳиҳ ҳадислар тарғибот қилинишига алоҳида урғу беришлари лозим бўлади.

 

Имом-Термизий халқаро илмий тадқиқот

маркази илмий ходими Худойназаров Фахриддин

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Адабул муфрад. – Миср, 1955.
  2. Ибн Ҳиббон. Мажруҳийна минал муҳаддисийн.“Дорус самимий”, – Риёз, 2000.
  3. Хатиб Бағдодий. Кифоя фи илмир ривоя. “Дорул кутубил илмия”, – Байрут, 1988.
  4. Имом Шамсуддин Муҳаммад Саховий. Эълону бит-тавбих. “Дорус самимий”, – Риёз, 2017.
  5. Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий. Ар-рафъу ват такмилу фи жарҳи ват таъдил. “Мактабатул матбуотил Исломия, – Ҳалаб, 1986.
  6. Абу Абдуллоҳ Ҳоким. Маърифатул улумил ҳадис. “Дорул кутубил илмия”, – Байрут, 1977.
  7. Жалолуддин Суютий. Тадрибур ровий. “Мактабатул кавсар”, – Миср, 2006.
  8. Шамсиддин Заҳабий. Тазкиратул ҳуффоз.“Дорул кутубил илмия”, – Лубнон, 1998.
  9. Khudaynazarov, Fakhritdin Khaitovich. “The Formation Of The Narrators Of Hadith According To Their Homeland.” The American Journal of Social Science and Education Innovations3.03 (2021): 1-5.

10.Ибн Ҳажар Асқалоний. Лисонул мизон.“Муасисатул аъламий лил матбуъот”, – Байрут, 1971.

  1. Акрам ибн Зиё Умарий. Буҳусун фи тарихисуннатил мушараффати. – Мадина, 1994.
373960cookie-checkМуҳаддисларнинг ҳадисларни сақлаб қолишдаги фидокорона хизматлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: