islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жаҳолатга қарши маърифат

Бугунги кунда экстремизм ва терроризмга қарши кураш жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу жумладан, бизнинг юртимизда ҳам  обод жойлар вайрон бўлиши, ахоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатьий кураш олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг ҳамма жабҳаларда, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасида чуқур ўзгаришлар руй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аëнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хўш, жаҳолатнинг ўзи нима? У қандай кўринишларда намоён булмоқда? Жаҳолат – арабча “жаҳила” феьлининг ўзаги бўлиб, билмаслик маъносини англатади. Ислом динидан олдинги даврни “жоҳилият даври” деб аталишининг сабаби ҳам шунда. Кишилар билимсизлиги, жоҳиллиги туфайли қиз болаларни тириклай кўмганлар, аёлларни одам ўрнида кўрмаганлар, уларнинг хеч қандай хақ-хуқуқлари бўлмаган, жамият жиноят ботқоғига ботган замон бўлган. Ислом дини келгач, жаҳолат ўрнини маърифат эгаллади. У аёл-қизлар шаънини кўкларга кўтарди, уч қиз тарбиялаб, уларни турмушга берган она жаннатий бўлиши, жаннат оналар оёғи остида эканини баралла айтди. Кишилар маърифатли бўла бошладилар.

Афсуски, бугунги кунда ҳам жаҳолат турли кўринишларда ўзлигини намоён қилмоқда. Шулардан бири, диний билимсизликдир. Диний саводи паст бўлган кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, ҳатто ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар. Бундай мудҳиш оқибатларни келтириб чиқарувчи билимсизликларни олдини олиш учун энг аввало юртимиз келажаги бўлган ёшларимизни илмли, маърифатли қилиб тарбиялашимиз зарур.Албатта шу қатори юртимиз фуқароларини тафаккурини бойитиш,уларда соғлом ва собит эътиқодни шакллантириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

ТИИ модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман

“Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон

396661cookie-checkЖаҳолатга қарши маърифат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: