islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тарих кўприги

Жорий йилнинг 24-сентябрь куни Тошкент ислом институтида “Сентябрь – маънавият асослари фан ойлиги” муносабати билан талаба қизлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат санъат музейи катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди, доцент Тамара Нуриддинова меҳмон бўлди. “Тарих кўприги” дея номланган бу суҳбатда меҳмон “Юртимиздаги мавжуд музейлар – ўтмиш ва ҳозирни боғлайдиган кўприкдир”, дедилар. Тамара Нуриддинова узоқ йиллик ҳаётий ва илмий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда талаба қизларга қимматли маслаҳатларини бериб, Ўзбекистон Давлат санъат музейининг тарихи, бугунги кундаги иш фаолияти тўғрисида ҳам гапириб ўтдилар. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Т.Нуриддиновадан етарли жавобларни олдилар.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 

100460cookie-checkТарих кўприги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: