Бугунги ёшлар тарбияси, уларни илм-маърифатга ошно қилиш давр талаби ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз, айниқса ёш авлод онгида Ватанимизнинг эртанги куни ва истиқболи учун дахлдорлик туйғусини уйғотиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Хусусан ТИИ билим юртида таҳсил олаётган талабаларнинг етук диний мутахассислар тайёрлаш, бу борадаги ғоявий-тарбиявий ишларни тизимли ташкил этиш бениҳоя улкан амалий аҳамият касб этаётганини ҳам таъкидлаш зарур.
Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтининг ректори У.Ғофуров ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев устоз ва ходимларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳозирги кунда диний билим юртида таҳсил олаётган талабаларни ҳар томонлама етук кадр қилиб тарбиялаш, ислом динининг тинчликпарварлик моҳиятини кенгроқ ёритиш, хориж ва анъанавий тажрибалардан кенг фойдаланиш бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
ТИИ матбуот котиби