islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий фаолияти ва асарлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илк мақолалари 1975 йили «Совет шарқи мусулмонлари» нашриётида ишлаган кезлари нашр қилина бошлаган.
1991 – 1993 йиллари «Тафсири Ҳилол» номли Қуръони Карим тафсирининг 28 – 30-жузлари ҳамда «Поклик иймондандир» китоби, 1992 йили «Иймон» ва «Шоядки тақводор бўлсак», 1997 йили «Ислом мусаффолиги йўлида» асарлари чоп қилинди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1993 – 2001 йиллар орасида Юрт ташқарисида бўлди. Дастлабки бир ярим йил Маккаи Мукаррамада, 1994 йил ноябридан 2001 йилгача Ливияда истиқомат қилди. Бу саналар Шайх Муҳаммад Содиқ учун улкан ижодий ютуқларга бой бўлди. Қуръони Карим тафсирига бағишланган йирик 6 жилддан иборат Тафсири Ҳилол, ҳадиси шариф шарҳига бағишланган 39 жилддан ташкил топган Ҳадис ва Ҳаёт асарларини айни ўша йилларда таълиф қилди. У «Тафсири Ҳилол» китобининг қолган 27 жузини Қуръони Карим илк нозил бўлган Маккаи Мукаррамада, Ҳарам олдида таълиф этди. Ҳадис ва ҳаёт асарини эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида бошлади ва қолган қисмини Ливияда ёзиб тугатди. Ундан ташқари, кўплаб давлатларда бўлган халқаро кофиренсаларда, илмий анжуманларда фаол иштирок этди, Ислом оламининг кўплаб олимлари билан ижодий мулоқотлар, учрашувлар ўтказди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2001 йили Ўзбекистонга қайтиб келди. Ўзбекистонликлар Шайхни жуда катта қувонч билан кутиб олишди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўз юртида 2001 – 2015 йиллар орасида кенг миқёсда илмий фаолият олиб борди. Кўплаб китоблар, овозли ҳамда тасвирли ёзувларда илмий суҳбатлар, мавъизалар, туркум дарслар, маърака-йиғинлардаги маърузалари, халқаро интернет саҳифасидаги 25000 дан ортиқ турли мавзулардаги савол-жавоблари билан халқнинг диний саводи ошишига, кишиларнинг соф Исломни англашига улкан ҳисса қўшди. Унинг илмий асарлари сабабли халқ орасидаги кўплаб ихтилоф ва тортишувлар барҳам топди, ҳанафий мазҳаби мустаҳкамланди, хатарли фитналарнинг олди олинди, қанчадан-қанча адашган инсонлар тўғри йўлни тута бошлади, мусулмончиликдан бехабар одамлар ўз мусулмончилигига қайтди, эл орасида тинч-тотувлик, дўстлик руҳи таралди.

Унинг раҳбарлигида халқаро интернет тармоғида ўзбек тилидаги соф исломий саҳифага илк бор асос солинди. Ушбу islom.uz сайти ўзбек тилидаги энг фаол ва аъзоси энг кўп саҳифа ҳисобланади. Islom.uz портали асосида турли йўналишлардаги йигирмадан ортиқ мустақил саҳифа яратилиб, уларнинг ҳар бири ўз мавзусида энг бой ва энг фаол сайтларга айланди. У тўққизта ҳадис тўплами таржимасидан иборат «Олтин Силсила» ҳамда катта «Ислом қомуси» лойиҳалари асосчисидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мазкур фаолиятлари билан Марказий Осиёда илмий уйғониш ясади. Унинг асарлари, суҳбатлари кўплаб илм аҳлига илҳом бахш этди. У ўз асарларининг бошида берадиган юқорида кўрсатилган шиорига ҳар доим амал қилди. У соф Исломни ўрганиш ва ўргатиш йўлида янги бир мактабга асос солди. Юзлаб шогирдларни тарбиялади. Унга ғойибона шогирд бўлганларнинг эса сон-саноғи йўқ. Бир қанча асарлари рус тилига таржима қилинди. Унинг ташаббуси билан русийзабон халқларга ҳам улкан исломий илмлар етиб бормоқда. Шунингдек, унинг асарлари уйғур, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ каби бир мунча қардош тилларга ҳам таржима қилинган ва қилинмоқда. Марказий Осиёда бунчалик сермаҳсул, унумли ва таъсирли ижод қилган олимни ўтган икки-уч аср ичида ҳам топиш мушкул.

Ёзма асарлар:

1. Қуръони Карим маъно таржимаси.
2. Тафсири Ҳилол. Қуръони Карим тафсирига бағишланган, йирик олти жилддан иборат;
3. Ҳадис ва Ҳаёт. Мансур Алий Носиф Ҳусайнийнинг Исломнинг асосий мавзулари бўйича жамланган ҳадислар тўплами бўлмиш «Ат-тажул-жамиъ лил-усул фи аҳадисир-росул» асарининг таржима ва шарҳи. Ушбу «Ҳадис ва Ҳаёт» мажмуаси 37 жилддан иборат 39 жузли йирик силсила бўлган. Улар қуйидагилардир:
1-жуз Муқаддима;
2-жуз Ислом ва Иймон китоби;
3-жуз Ният, Ихлос ва Илм китоби;
4-жуз Поклик китоби;
5-жуз Намоз китоби-1;
6-жуз Намоз китоби-2;
7-жуз Намоз китоби-3;
8-жуз Закот китоби;
9-жуз Рўза китоби;
10-жуз Ҳаж ва Умра китоби;
11-жуз Савдо, Зироат ва Вақф китоби;
12-жуз Фароиз ва Васият китоби;
13-жуз Никоҳ, Талоқ ва Идда китоби;
14/15-жузлар Қасамлар, назрлар ва ов китоби;
16/17-жузлар Таом, шароб ва либос китоби;
18-жуз Тиб ва Дам китоби;
19-жуз Оламларга рахмат пайғамбар;
20-жуз Анбиёлар қиссаси;
21-жуз Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо;
22-жуз Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо;
23-жуз Жаннат башорат берилганлар ва аҳли байт;
24-жуз Пешқадамлар розияллоҳу анҳум;
25-жуз Нубувват хонадони хонимлари;
26-жуз Ансорлар розияллоҳу анҳум;
27-жуз Ахёрлар ва Диёрлар фазли;
28-жуз Тафсир китоби;
29-жуз Тафсир, Туш ва Масаллар китоби;
30-жуз Қуръон фазилатлари китоби;
31-жуз Сияр ва Мағозийлар китоби;
32-жуз Фитналар ва Қиёмат аломатлари китоби;
33-жуз Сияр ва Мағозийлар китоби;
34-жуз Яхшилик ва Ахлоқ китоби;
35-жуз Дуолар, Зикрлар, Истиғфор ва Тавба;
36-жуз Зуҳд ва Рақоиқлар китоби;
37-жуз Адаб китоби;
38-жуз Ҳадлар китоби;
39-жуз Амирлик ва Қозилик аломатлари;

4. Сунний ақидалар;
5. Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхиси;
6. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар;
7. Усулул-фиқҳ;
8. Кифоя (Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафийнинг «Ан-нуқоя фи мухтасарил-виқоя» асарининг таржима ва шарҳи);
9. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар;
10. Мазҳаблар – бирлик рамзи;
11. Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар;
12. Қуръон илмлари;
13. Мусталаҳул-ҳадис;
14. Тасаввуф ҳақида тасаввур;
15. Руҳий тарбия: 1-жилд «покланиш», 2-жилд «тикланиш», 3-жилд «хулқланиш»;
16. Хислатли ҳикматлар (Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг «Ҳикам»ига ёзилган шарҳ), 5 жилд;
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; (таржима)

18. Зикр аҳлидан сўранг (савол-жавоблар тўплами), 4 жилд;
19. Одоблар хазийнаси (Имом Бухорийнинг «Ал-дабул-муфрад» асарининг таржима ва шарҳи), 4 жилд;
20. Яхшилик ва силаи раҳм (Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазийнинг «Китабул-бирри вас-сила» асарининг таржима ва шарҳи);
21. Исломнинг мадори бўлган ҳадислар рукни (кичик 4 жилд);
22. Иймон;
23. Исломда инсон ҳуқуқлари;
24. Исломда экология;
25. Васатия – ҳаёт йўли;
26. Мукаммал саодат йўли;
27. Оила фароғат қасри;
28. Бахтиёр оила;
29. Ижтимоий одоблар;
30. Ислом – соф табиат дини;
31. Дин насиҳатдир;
32. Бозор ва унга боғлиқ масалалар;
33. Қарз ва унга боғлиқ масалалар;
34. Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар ҳақиқати;
35. Ёлғон;
36. Исроф;
37. Шоядки тақводор бўлсак;
38. Мўминнинг мерожи – муфассал намоз китоби (кирил ва лотин алифболарида);
39. Рамазонни қаршилаб;
40. Ҳидоят имоми – Имом Абу Мансур Мотуридий;
41. Самарқанднинг сара уламолари;
42. Очиқ хат;
43. Кексаларни эъзозлаш;
44. Соғлом бола;

Рус тилидаги китоблари:
1. Ийман, Ислам, Куръан;
2. Суннитские вероубеждения
3. Васатыя – путь жизни;
4. Истина о сути гадания, колдовства, изгнания джиннов и нетрадиционных методов лечения;
5. Разногласия: причины и решения
6. Тафсири Хилал 30-джуз;
7. Тафсири Хилал 1 и 2-том;
8. Хадисы и Жизнь: 1-том «Введение», 2-том «Ислам и Ийман», 3-том «Намерение, ихлас и знание», 4-том «Чистота», 18-том «Исцеления и рукйа», 19-том «Пророк, явившийся мирам милостью».
Видеотасвирли ёзувлар:
1. Ижтимоий одоблар: 2012 йил Рамазон суҳбатлари (7 та диск)
2. Рамазон туҳфаси: 2013 йил Рамазон суҳбатлари (6 та диск);
3. Алоҳнинг зикри ила қалблар ором топур: 2014 йил Рамазон суҳбатлари (5 та диск);
4. Бахтиёр оила (2та диск);
5. Ибратли дунё;
6. Одоблар бўстони (2 та диск);
7. Зикр аҳлидан сўранг (2 та диск);
8. Ҳикматли дунё (5 та диск);
9. Руҳий тарбия: 1-Муқаддима, 2-Ҳусни хулқ, 3-Илм;
10. Руҳий тарбия: 4-Қалбни тозалаш, 5-Намоз, 6-Закот;
11. Руҳий тарбия: 7-Рўза, 8-Ҳаж;
12. Руҳий тарбия: 9-Қуръон тиловати, 10-Зикр, 11-Кун тартиби (1)
13. Руҳий тарбия: 12-Кун тартиби (2), 13-Тафаккур;
14. Руҳий тарбия: 14-Муробата, 15-Нафс поклиги, 16-Ҳусни хулқ (1);
15. Руҳий тарбия: 17-Ҳусни хулқ (2), 18-Тил офатлари;
16. Руҳий тарбия: 19-Ёлғон, 20-Ғийбат, 21-Чақимчилик;
17. Руҳий тарбия: 22-Маддоҳлик, 23-Куфр;
18. Руҳий тарбия: 24-Ширк, 25-Фосиқлик, 26-Бидъат;
19. Руҳий тарбия: 27-Риё, 28-Ҳасад;

Овозли ёзувлар:
1. Қуръони Карим маънолари таржимаси (6 та диск);
2. Тафсири Ҳилол: 23 – 30-жузлар;
3. Ҳадис ва ҳаёт: 2 – 21, 23 – 27, 30, 34 – 36-жузлар.
4. Руҳий тарбия: 1 – 88-мавзулар (3 та диск);
5. Ҳикматли дунё (8 та диск);
6. Ҳадис сабоқлари (2 та диск);
7. Сунний ақийдалар;
8. Иймон;
9. Ҳаж китоби;
10. Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар;
11. Яхшилик ва силаи раҳм китоби;
12. Ал-адабул-муфрад: 1 – 3 жилдлар;
13. Мукаммал саодат йўли;
14. Васатия;
15. Бахтиёр оила;
16. Қуръон илмлари;
17. Зикр аҳлидан сўранг, 1 – 3-қисмлар.

Булардан ташқари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муаммад Юсуф эл-юрт бўйлаб кўплаб йиғинлар, турли тадбирларда иштирок этарди. Уларда ҳам илмий-маърифий суҳбатлар, исломий даъватлар олиб борган. Бундай иштирокларининг сон-саноғи йўқ. Масжидларда Рамазон ойида махсус суҳбатлар уюштириб, уларда алоҳида рукн асосида илмий мавъизалар қилган.

172280cookie-checkШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий фаолияти ва асарлари
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: