Ўзбекистон турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётган мамлакатдир.
Диний бағрикенглик борасида фикр юритар эканмиз, албатта бу калималарнинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушиниб олишимиз керак бўлади.
«Бағрикенглик» (”толерантлик”) сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб бағрикенглик, чидамлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга яхши муносабатда бўлиш, мурувватлилик, ҳамдардлик каби маъноларга эга. Шунингдек бизнинг дунёимиздаги хилма-хилликни ҳурмат қилиш, қабул қилиш ва тўғри тушинишни англатади.
Дарҳақиқат ер юзида миляртлаб инсонлар истиқомад қилса, барчаси бошқа-бошқа дунё. Ҳар биринининг ўз кечинмалари, туйғулари, назарияси, эътиқоди мавжуд. Буларни бир жамият бағрида ушлаб туриш эса, ўзаро инсонпарварлик туйғулари, динлар ўртасидаги муносабат, ватанпарварлик каби бир неча тамойиллар кўмагида бўлади.
Юртимиз истиқлолидан сўнг, аввалги йилларданоқ, халқимиз тарихини тиклаш, урф-одати, тили, динини софлигига қайтишга эътибор қаратилди. Бу сай-ҳаракатларга муҳтарам юртбошимиз ўзлари бош-қош бўлиб келганлар. Халқ истиқболи борасида қуйидаги сўзларни айтганлар: «Ўтган давр мобайнида эски тузумдан оғир мерос бўлиб қолган ана шундай иллатларга, эл-юртимизга нисбатан камситиш ва миллий манфаатларимизни менсимаслик ҳолатларига барҳам бериш, кўҳна қадриятларимиз, дину диёнатимизни тиклаш, ҳаётимизда тарихий адолатни қарор топтириш, янги жамият қуриш йўлида халқимизнинг маънавий юксалишини ўз олдимизга қўйган олийжаноб мақсадларга етишда ҳал қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш олиб бориш биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам эътиборимиз марказида турганини таъкидлаш лозим»
Динимиз кўрсатмаларида бу хусусда Аллоҳ таоло «Мумтаҳана» сурасининг 8-9-оятларида марҳамат қилиб айтади: «Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севар. Аллоҳ фақат сизларни дин тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришга бир-бирларига ёрдамлашган кимсалар билан дўстлашишингиздан қайтарур. Кимки улар дўстлашса, бас, ана ўшалар айнан золим кимсалардир». Аллоҳ таоло ўзи ояти каримада инсонларни ўзаро аҳил-иноқ, бирдамликда яшашга чақирмоқда.
Кунлардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларига тўқим солиб миндилар. Эгниларида Фадакдан келтирилган қатийфа (кийим) бор эди. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни ортларига мингаштириб Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуни кўришга бордилар. Йўлда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бор мажлисдан ўтдилар. Бу, Аллоҳнинг душмани исломга киришидан олдин эди. Мажлис мусулмонлар, мушриклар ва будпарастлардан иборат эди. Кейин уларга салом бердилар. Яна бир ривоятда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради».
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинга шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, қарияларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни ва бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни (яъни бошқа дин вакилларини) учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг.» Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни ўзга динларга хайриҳоҳлиги, меҳр-муруввати ва адолатпарварлиги билан ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрати Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатҳоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларга ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Юқоридаги ояти-карима ва ҳадису шаъриф ҳамда саҳобийлар сиёсатидан кўринадики, бошқа дин вакиллари билан чиройли муносабатда бўлиш, уларга салом бериш, саломларига зиёда алик олиш жоиз экани, уларни ибодатхоналарига тажоввус қилиш мумкин эмаслигини билиб оламиз. Шу ва шунга ўхшаш бир неча далилларни ўрганиб чиққан уламолар бошқа дин вакилларини ўз байрамлари билан табриклашга фатво беришган. Бугунги кунда бошқа дин вакиллари ҳам диний ва миллий байрамларимиз билан табриклаб келишмоқда. Кўплаб иш билармон диндошларимиз бошқа дин вакиллари билан ҳамкорликда фаолият юритиб келишмоқда. Юртимизда кўплаб ишбилармон диндошларимиз бошқа дин вакиллари билан ҳамкорликда фаолият юритиб, маҳсулотлар ишлаб-чиқаришмоқда. Тарафлар бир-биридан мамнун.
Юртимиз истиқлолидан кейин бошқа миллат, ўзга дин вакиллари билан гўзал муносабат давом этиб келаяпди. Турли миллат, турли дин вакиллари бир диёрда, бир байроқ остида аҳил-иноқ яшаётганлари қувонарли ҳол, албатта.
Юртимизнинг бу қадар ривож топишига Роббимизнинг меҳрибонлиги билан бир қаторда, халқимизнинг меҳмондўстлиги, юртимизда тенг ҳуқуқлиликнинг кафотланганлигидир.
2-курс талабаси Икромжонов Абубакр