islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙХИ ВА САЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА FАРБ ВА ШАРК ОЛИМЛАРИ ЭЪТИРОФИ

“Агар Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёт бўлганларида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилган бўлар эдилар”.

Аннай Безант, ҳинд олими: “Агар бирон-бир шахс мунтазам қўшинсиз, тансоқчиларсиз, саройларсиз, солиқларсиз мен Унинг изни-ихтиёри билан бошқардим, дея олса, унда у Муҳаммад алайҳиссаломдир. Чунки унинг қўлида ҳеч қандай бошқарув восита ва асосларисиз ҳокимият бор эди”.

Бернард Шоу: “Агар Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёт бўлганларида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилган бўлар эдилар” (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Зикр аҳлидан сўранг», 3-сон, 59-бет.)

Вилям Монтгомери, Оксфорд университети профессори: “Муҳаммад алайҳиссаломнинг зафар-ютуклари унинг буюклигига далолатдир. Бундай маком-мартабага эришган бошқа шахс Fapбда маълум эмас. Уни сехргарликда айблаш, максадига эришолмай, ноилож колган одамнинг чиранишидир” («Хидоят», 2006 йил, 3-сон, 6-7-бетлар).

Вилям Мушр, Оврупа шарқшунос олими: “Ҳазрат Мухаммад алайҳиссалом хакида гапирганларимиз бир нуктада тўпланади. У ҳам бўлса, бу зотнинг хулк-атвори юксаклиги, покизалигидир. Булар шундайин улуғ фазилатларки, у замондаги маккаликлар орасида жуда нодир эди”.

Жон Девенторт, инглиз олими: “Машҳур пайғамбарлар ва фотихлар орасида хаёти Ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломнинг тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йӱқ”.

Ламартин, француз олими: “Агар кишининг буюклиги унинг килган ишларига, козонган зафарларига, имконияти оз булсада, кўп иш килганига караб баҳоланадиган булса, Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотик, даъватчи, конуншунос, жангчи, калбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтакасида исломиий салтанат қура олган. Муҳаммад алайхиссалом ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди!” («Ҳидоят», 2006 йил, 3-сон, 6-7-бетлар).

Мишел Харт, Америка тарихчиси: “Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рӯйхатининг бошига Муҳаммад алайҳиссаломни ёзиб қўйсам, эхтимол, айрим инсонлар таажжубга тушишар? Нима бўлганида ҳам, у дунёвий ва диний соҳалардаги самарали ишлари билан тарих саҳнасидаги ана шу мӱътабар мақомга муносибдир”.

Нaполеон, Франция императори: “Муҳаммад алайхиссалом Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом миллатига, Исо алайҳиссалом умматига ва бутун инсониятга билдирди”.

Йўқорида буюк олимларнинг гапларидан кўринадики, Пайғамбаримиз бошқа инсонлар ўйлаганидек кичкина ёки ёмон инсон емас екан. Сабаби, мартабада ва илмда юқори турувчи инсон ўзидан пастдаги инсонларни тан олмайди. Шундай улуғ инсонлар, дүнё тамаддунига катта хисса қўшган олимлар шундай гап айтаётган екан, биз мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг ҳаётларини билишлик лозим ва лобуд. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳаётларини ўрганиш билан чекланмасдан, қилған ишларини ҳаётимизга тадбиқ қилишимиз керак. Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хос уммат бўлиб яшашликни насиб айласин! Омин!

 

 

 

Тўйчие шахзод, Тошкент ислом

институти 4-курс талабаси

275960cookie-checkРАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙХИ ВА САЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА FАРБ ВА ШАРК ОЛИМЛАРИ ЭЪТИРОФИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: