Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Shamsuddinxon Boboxonov” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси “Мўминалар” журнали учун мақолалар танловини эълон қилган эди.
Қаламкаш ижодкорлардан 2021 йил 31 декабрь санасигача 150 га яқин турли жанрдаги мақолалар етиб келди. Муаллифлар орасида тажрибали отинойилар, зукко талабалар, малакали устозлар ва бошқа касб эгалари борлигидан мамнун бўлдик.
Танлов ҳайъат аъзоларининг мақолаларни саралаш натижаларига кўра қуйидаги ижодкорлар ғолиб деб топилди:
1-ўрин: Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ЎзХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази кафедраси мудири Муҳаммаджон Абдуҳамидовнинг “Замонавий ижтимоий муаммолар” мавзудаги;
2-ўрин: Филолог, таржимон Дилбар Ражабованинг “Хатокор пешона” мавзусидаги;
3-ўрин: Олимбой Аллабергановнинг “Буюк танлов” ва Бибиражаб Элбекованинг “Аёллар, сизларга не бўляпти?” мақолалари.
Ғолиблар яқин кунларда ўтказилиши мўлжалланаётган тақдирлов тадбирига таклиф қилинади ҳамда ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, бизга юборилган ижод намуналарининг саралари журнал ва каналимиз саҳифаларида чоп этилади, иншоаллоҳ.
Маълумот учун, “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газеталарига қуйидаги линк орқали онлайн обуна бўлишингиз мумкин: obuna.hidoyat.uz;
“Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналларининг телеграм тармоғидаги саҳифасига эса қуйидаги линк билан аъзо бўлиб, сара мақолалардан баҳраманд бўлинг: https://t.me/muminalaruzb; https://t.me/HidoyatUz.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги
“Shamsuddinxon Boboxonov”
нашриёт-матбаа ижодий уйи таҳририяти