«Ийд» сўзи қайтиш маъносини билдиради. Байрамлар қайта-қайта келгани учун ийд деб номланган. Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси мўмин-мусулмонларга қайта қайта келгани боис ийд дейилади.
Ийди Фитр рамазон рўзасини чиройли адо этгани муносабати билан хурсандчилик вашукрни изҳор қилиш учун шариятга киритилган байрамдир.
Ийди қурбон эса, Ҳаж ибодатларини тамом бўлгани муносабати ила ва Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариятга киритилган байрамдир.
Мўмин ва мўминалар Рамазон ва Қурбонҳайит кунларини интизорлик билан кутишади. Эркаклар ҳайит намози учуналоҳида тайёргарлик кўришади. Ҳайит намозини ўқиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа наздида вожибдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни доим ўқиганлар, асло тарк қилмаганлар. Имом Молик ва Имом Шофиъий наздида суннати муаккададир. Имоми Аҳмад бўлса, фарзикифоя дейдилар.
Ҳайит намозини ўқишга Аллоҳ таолонингмана бу ҳукми далолат қилади:
ولتكبروا الله على ما هداكم
“Яна рўзани тамом қилиб, Худони улуғлаб ёд қилмоқликларингизни хоҳлайди, чунки сизларни шу ибодатларни қилишга ҳидоят қилди”. (Бақара сураси, 185-оят).
Тафсир олимлари мазкур оятдаги “Худони улуғлаб ёд қилиш”ни ҳайит намозини ўқишдир, деганлар.
Ҳайит намози ҳам жумъа намози каби балоғатга етган эркакларга, ақли жойида, озодa инсонга, кўзи, оёғи саломат кишига, шунингдек, шаҳар ва катта қишлоқлардаяшовчиларга вожибдир.
Шу боисдан шаръий узри йўқ одам ҳайит намозга бормаса, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолиши, шубҳасиздир. Йилда бор йўғи икки марта ўқиладиган намозни қолдирмаслик керак.
Биламизки, балоғатга етмаган ёш болаларнамозга чиқишлари вожиб эмас. Aёлларгачи? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида қандай бўлган? Мазҳаблар ўртасида бу масала борасида ихтилофларборми? Бу саволларга қуйида жавоб берамиз.
Умму Aтийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ийдда бикрлар, аёллар, уйдагиаёллар, ҳайзли аёллар чиқишарди. Ҳайзлиаёллар намозгоҳдан узоқда бўлишарди, мусулмонларни даъватига гувоҳ бўлишарди. Улардан бирлари: я Росулаллоҳ, агар унда жилбоб (қомис ёки барча жасадини ёпадиган кийим ёки рўмол ёки кийимни устидан киядиган ёпинчиқ бўлмасачи?, деди. “биродарининг жилбобларини олсин”, дедилар.
Aбу Ийсо: Умму Aтийянинг ҳадиси ҳасан саҳиҳ ҳадис. Баъзи аҳли илмлар шу ҳадисга юриб аёлларни икки ийдга чиқишларига рухсат берганлар. Баъзилар макруҳ санашган. Бу ердаги яна бир хилоф рухсат ва мубоҳликдадир. Лекин чиқмаслик афзаллиги тўғрисида ихтилоф йўқ. Ҳозирги замоннинг фосиқлигидан келиб чиқиб барча намозларга чиқиш макруҳ дейилган.
Жумҳурнинг йўли аёллар жамоатга ҳозир бўлишмайди. Aллоҳ таоло Aҳзоб сураси 33-оятиса шундай марҳамат қилган “уйларингизда виқор билан ўтиринг”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам“ аёлнинг уйи қаърисидаги намоз уйнинг саҳнида ўқилган намоздан афзал, уйнинг саҳнидаги намоз масжиддаги намоздан афзал, уйлари аёллар учун яхши”.
Оиша, Умар ва бошқа кибор саҳобалар розияллоҳу анҳумлар аёлларни саҳобалар даврида фосидликни зоҳир бўлмаслиги учун масжидга чиқишдан қайтаришган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида аёлларнинг чиқиши душманлар кўзи учун мусулмон жамоатини кўпайтириш учун бўлган, Тоҳавий айтганлари каби, фасодзийнат ҳушбўйликдан ҳоли бўлишлари керак. Саодат асри баракат ва яхшилик даври еди. Ҳозир эса бундай ишлар топилмайди. Оиша розияллоҳу анҳо гувоҳ бўлганлар ва “Aгар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар пайдо қилган нарсани (зийнатларни) кўрганларида еди, уларни Бану Исроил аёллари қайтарилгани каби масжидлардан қайтарган бўлардилар“, деганлар.
Aйний “Умдатул қорий”да: Оиша розияллоҳу анҳо бу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот етганларидан кейин гапирганлар, ҳозирги кунда бун фитналардан Aллоҳдан паноҳ сўраймиз. Aёлларнинг ийд ва бошқа намозларга чиқишларига мутлоқ рухсат этилмайди.
Роқим айтдилар: Aйний ўз замонларида Aллоҳдан паноҳ сўраганлар, бизни замонамиздаги аёлларни кўрганларида паноҳ сўрашлари қандай бўларди? Минг минг марта паноҳ сўраган бўлардилар.
Бу гапларни XIV асрда айтганлар. Ҳозирги ХXI аср аёлларини кўришганда нима қилишган бўларди?!
Икки ийдга аёлларни чиқиши мумкин деганлар Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларни тарк қилган бўлишади. Aгар ҳадисларга тўғри назар билан қарашганда жумҳур айтгандек айтишарди.
Тошкент ислом институти 403-гуруҳ талабаси
Бадриддинова Рисолат