islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний идора ва диний қўмита раҳбарлари “Ҳидоя” мадрасасига ташриф буюрдилар

03 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди.

Ташриф асносида ўқув юрти фаолияти, таълим-тарбия жараёни ва олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов ва Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, 16 апрель куни имзоланган Президент Фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам муҳим маълумотларни айтиб ўтишди.

34840cookie-checkДиний идора ва диний қўмита раҳбарлари “Ҳидоя” мадрасасига ташриф буюрдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: