islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тафсири Жалолайнни ким қанча тафсир қилган?

Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсирни икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларга тегишли тафсир ҳисобланади.

Тафсири жалолайнни у икки имомларнинг қай бирлари қанчасини тафсир қилишгани хақида китобларда олимлар турли хил ихтилофлик  фикрларни билдиришган. “Кашфуз-зунун” китобларини соҳибларини айтишларича: “Тафсири Жалолайнни аввалидан “ИСРО” сурасини охиригача Жалолиддин Маҳаллийга тегишликдир. Лекин “ФОТИҲА” сурасини тафсир қилмаганлар. Жалолиддин Маҳаллий вафот қилганларидан кейин  Жалолиддин Суютий тафсирни давом эттириб, уни охирига етказганлар ва шу билан бир қаторда “ФОТИҲА” сурасини ҳам тафсир қилганалар.” деганлар.

Лекин хақиқат кўпчилик уламолар айтганларидек: “Жалолиддин Маҳаллий тафсирни иккинчи ярмини ва Фотиҳа сурасини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий эса биринчи қисмини тафсир қилган.”

Жалолиддин Суютий ўзлари айтадиларки: “Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилган Қуръони Каримни тафсирини охирига етказишликка қизиқувчиларнинг иштиёқи қаттиқ эди. Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилмаган Бақарани аввалидан Исронинг охиригача том бўлди. Ва шу билан мухтож бўлинадиган эъроблар ва машҳур ихтилофлик қироатлар ва танбеҳлар мукаммал бўлди. Рози бўлмаган сўзларни зикри билан тафсирни узайиб кетишини тарк қилинилди.”

Бу икки гападан биз ихтиёр қилган нарсаларга далолат қиладиган нарса сураи Исронинг охирида Жалолиддин Суютий: “Бу Жалолиддин Маҳаллийнинг Қуръони каримни қилган тафсирларини мукаммал қилган нарсадир” деганлар.

Бу гап билан хар икковларининг  таълиф қилган миқдорлари равшан бўлади.

Батаҳқиқ Шайх Сулаймон ал-Жамол Жалолайн тафсирига ёзган ҳошияларининг муқаддимасида “Фотиҳа сурасини Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилганлари ва Жалолиддин Суютий уни Жалолиддин Маҳаллийни тафсирларини охирига қўйганлари (Жалолиддин Маҳаллийнинг таълифларига қўшилиш учун) равшан бўлди.” “Исро” сурасини охирида уни 40 кунда таълиф қилганларини зикр қиладилар.

Жалолиддин Суютий Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирларидан фойда олганларини зикр қиладилар ва муташобиҳ оятларда у кишининг таржималарига эътимод (суянганликлари) қилганларини эътироф этадилар.

Бу нарсалар уламоларнинг нақадар олийжанобликлари ва юксак одоблари ва етук хулқ эгаси эканликларига далолат қилади.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

Мубаширов Муҳаммадзоҳид

392820cookie-checkТафсири Жалолайнни ким қанча тафсир қилган?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: