islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ёлғон ризқни камайтиради

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мунофиқнинг учта аломати бор:

 сўзласа ёлғон сўзлар;

ваъда қилса, бажармас;

 омонатга хиёнат қилур, – деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: Қуйидаги тўртта хислат кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлади, кимдаки улардан биттаси бўлса, уни тарк этмагунча мунофиқликдан бир хислати бор экан, дейиладир:

– омонатга хиёнат қилади;

– сўзласа, ёлғон сўзлайди;

– шартнома тузса, шартида турмайди;

-уришиб қолса, кек сақлайди ва ноҳақлик қилади.

Имом бухорий ривояти.

Одатда одамлар ёлғонга унчалик эътибор бермайдилар. Ёлғон фақат ёлғончининг ўзигагина маънавий зарар келтиради, деб ўйлайдилар. Аслини олганда эса ёлғон йўлида учраган ҳар қандай нарсага олов пуркаб, куйдириб-ёндириб, янчиб ўтувчи аждаҳо каби ҳамма нарсага зарар етказади. Ҳатто ҳаётнинг барча соҳаларида бирин-кетин фалокатларга олиб келиши ҳам мумкин.

Шу сабабли исломда бошқалар учун арзимас нарса ҳисобланган ёлғонга жиддий эътибор берилади, унга қарши курашилади.

Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади:

 إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ مُسْرِفٌ كَذَّابٌ

«Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган, каззоб шахсни ҳидоят қилмас» ( 28-оят).

Ушбу ояти каримада каззоб шахс ҳаддидан ошган киши бўлиши таъкидланмоқда. Бундан ёлғончи одам гап-сўзида ҳаддидан ошиши келиб чиқади. Энг даҳшатлиси, ёлғончини Аллоҳ таоло ҳидоят қилмас экан.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради”, дедилар”.

  Дайламий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз.

Ёлғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим.

Яхши одам деб ўйлаган кишиларимиз бепарволик билан сурбетларча ёлғон сўзлаб туришларига гувоҳ бўламиз.

Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.

Токи иморат қурмагунимча ер юзида бунча ёлғонлар ва ваъдага хилоф қилишлар борлигини билмас эдим.

Усталар ортидан худди улар менга иш ҳақини олмасдан садақа бераётгандек югурар эдим.

Ҳайронман, олдида қиладиган иши бўлатуриб нега янги буюртма қабул қилишар экан-а?!

Нега мижозга аниқ вақтини айтишмайди?!

Келган буюртмани қучоқ очиб кутиб олишади. Нимадир иш билан мижозларни ипсиз боғлаб қўйишади. Бошқага бергилари келмайди!

Баъзан йигитлар бир қизга фотиҳа қилиниб сўнгра бир неча йил четга ишлагани кетиб юборишяпти. Бечора қиз бошқага турмушга чиқа олмайди. Ипсиз боғланган. Юқоридаги мижозлар ҳам шунга ўхшайди!

Озгина ростгўй бўлайлик, азизлар! Аллоҳ таоло ростгўйликка барака беради. Ёлғон бор жойдан барака узилади!

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Омин!

Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби,

модуль таълими тизими талабаси Суфиев Жаъфархон

392900cookie-checkЁлғон ризқни камайтиради

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: