islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда архитектура

Ислом динида архитектура ва унинг меъморчилигига тўхталадиган бўлсак, тарихга назар солишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Ислом дин сифатида кўплаб ўлкаларга тарқагандан сўнг, унинг ривожи юксалиб борди. Муқаддас динимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг жуда катта ўлкаларга тарқалди. Шу билан бирга динимиз етиб борган ўлкаларда ўлка ва унинг аҳолиси маданияти билан аралаша бошлади.

Милодий ҳисоб билан X-ХI асрларда Ислом етиб борган жойлар жуда катта ҳудудни ўз ичига олиб турли хил миллат ва элатларнинг маданияти билан аралашда Ислом дини етиб борган Европа, болқон давлатлари Кавказ, Ўрта Осиё ҳудудида худди шу даврда Ислом дини билан бир қаторда тез суратларда юксалиб борди. Айни шу даврда Халифалик, амирликлар ва бошқа исломий ўлкаларда масжидларга бўлган эътибор ҳам кучайди.Ушбу давр ислом меъморчилигига тўхталадиган бўлсак Миср  Қурдоба Ишбилия (ҳозирги Испания)да қурилган масжидлар, Мовароуннаҳр Ўрта Осиёда бунёд этилган мақбаралар ҳақида гапиришга тўғри келади.

Мавороуннаҳр ҳудудида шу даврда Қорахонийлар ва Самонийлар томонидан катта исломий обидалар қуриб битказилди.

Сомонийлар томонидан қурилган обидаларнинг бир қанчаси Қорахонийлар қурдирган миноралар ҳозиргача ислом меъморчилигининг кўрки намунаси бўлиб турибди. Ушбу давр обидаларга архитектурик ёндашув билан қаралса унинг ўзига хослигини гувоҳи бўламиз. Меъморий обидалардаги услубларни гўзаллиги бир бирини такрорламаслиги ҳозирги замон машҳур архитектураларини ҳам ҳайратга солади. Обидалардан Қуш синч Чор ва шу каби гиррих услублари обидалари кўркига кўрк қўшиб турибди. Мовароуннаҳр ҳудудида кўплаб обидалар Ўзбекистон ва дунё ҳамжамияти томонидан муҳофазага олинган.

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Саитов Мусо

41200cookie-checkИсломда архитектура

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: