و احسن نديا
110-савол. Аллоҳ таоло айтади:
أَيُّ الْفَرِيقَيْنِ خَيْرٌ مَقَامًا وَأَحْسَنُ نَدِيًّا
«Икки гуруҳнинг қайси бири мақом ва мажлис жиҳатидан яхшироқдир? дерлар» (Марям сураси, 73-оят).
«Надийя»нинг маъноси нима?
110-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Надийя – мажлис”. Унга шоирнинг ушбу шеърини мисол қилади:
Икки кун бор: бири мақом ва мажлислар куни,
Яна бири душманларнинг ҳолига вой кундир.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади