islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Каъба ичидаги 6 та муҳим нарса

Дунёдаги ҳар бир мусулмон Каъбанинг ташқи кўриниши қандай эканлигини билади. Ҳаж ва умрага борганлар Масжидул Ҳарамда ибодат қилиб, Каъбани яқиндан кўрган. Лекин, Каъбанинг ичига кирганлар озчиликни ташкил қилади.

Қуйида Каъба ичидаги муҳим нарсалар келтирилади:

1.Мармар қути. Каъба ичида буюм ва жиҳозлар кўп эмас. Улардан бири устунлар орасида жойлашган мармар қутидир. Бу қути Каъба ичида ювиш ва тозалаш ишларида ишлатиладиган мойлар ҳамда атирларни сақлашга хизмат қилади.

2. Ички эшик. Каъбанинг шимолий томонида “Тавба” деб аталадиган эшик мавжуд. У ноёб ёғочдан ясалган бўлиб, устига тилла ва кумуш нақшлар ўйилган. Бу эшикдан Каъбанинг томига зинапоя орқали чиқишда фойдаланилади.

3. Пайғамбаримиз намоз ўқиган жой. Каъба ичига кирганингизда, пол қисмида сажда жойини билдирувчи нақшни кўрасиз. Бу Макка фатҳи пайтида Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Каъба ичида намоз ўқиган жой ҳисобланади.

4.Устунлар. Каъба ичида томни ушлаб турувчи 3 та устун мавжуд. 44 см диаметрли мавзур устунлар архитектуравий тузилмани сақлаш учун ўрнатилган.

5. Осма чироқлар. Каъба устунларида осма мойчироқлар ва идишлар мавжуд. Уларга хушбўй тутатқи ва атирлар солинади. Тарих давомида кўплаб подшоҳлар, султонлар ва ҳукмдорлар ушбу қадимий мойчироқлар ва бошқа осори-атиқаларни ҳадя қилганлар.

6. Мултазам. Каъба эшигининг чап томони билан Ҳажарул Асвад орасида жойлашган ҳудуд мултазам ҳисобланади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, мултазамда қилинган дуо ижобат бўлади. Каъба ташқарисида эшик ва қора тош орасидаги жойда зиёратчилар осилиб илтижо қилаётганига кўзимиз тушган.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

459480cookie-checkКаъба ичидаги 6 та муҳим нарса

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: