Девонхона бўлимининг вазифалари:
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва юқори ташкилотлардан келувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олади, ўз вақтида қайд этади ва ижрочиларга топширилишини ташкил этади;
- Институтдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлайди;
- Ректор номига келувчи ҳужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топширади;
- Ректор кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юборади;
- Ректор (проректор) имзоси билан юбориладиган ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;
- Кирувчи хат-хабарларни, Институт реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиб боради;
- Ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўяди;
- Иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштиради.