islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қадрият миллат кўзгуси

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.

Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу устоз ва мурраббийлардир.

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Қадрият миллат кўзгуси“ деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳар вакиллигидан, Нуроний хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан вакиллар таклиф қилинди, шунингдек институтнинг аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар иштирок этди.

Тантанали байрам тадбири Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан ЎМИ раиси муфтий У.Алимов ҳазратларининг  устоз ва мураббийларга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттириш билан очилди.

Тадбирда нуроний онахонларимиз институт аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар билан дилдан суҳбат қилишди. Олий қадрият ҳисобланган миллий урф-одат ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган давра суҳбатидан бошланиб, сўнгра институтнинг 1-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирига уланиб кетди. Тадбирда устозларни мадҳ этувчи шеър ва ҳикматли сўзлар ҳамда қизиқарли саҳнавий  кўринишлар намойиш этилди.

ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи

 З.Суярова

52150cookie-checkҚадрият миллат кўзгуси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: