islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бир ҳадис шарҳи

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه و سلم كلمتان حبيبتان إلى الرحمن، خفيفتان على اللسان، ثقيلتان في الميزان: «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди:“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Раҳмонга маҳбуб икки калима бор, ( у иккиси) тилга енгил, мезонда оғирдир  (улар):  «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» – деб марҳамат қилдилар.

Набий алайҳиссалом ушбу ҳадисларида мусулмонларни тилга енгил бу икки калима билан Аллоҳ таолонинг зикрига ва унда давомийликка чорламоқдалар. Буларни такрорлаб юриш ҳеч бир кишига оғирлик қилмайди, лекин улар амаллар мезонида оғир, Аллоҳ таолога маҳбубдир. У зот алайҳиссалом бошқа ҳадисларида:“Ким бир кунда 100 марта سبحان الله و بحمده деса, унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам ўчирилади“ – деганлар. Ушбу ҳадисдаги тарғиб қилинаётган калималарнинг мазмуни – Аллоҳ таолони Унинг қудратию азаматига муносиб бўлмаган айбу нуқсонлардан пок ва олий деб ёд этиш ва Ўзининг тасбиҳига ва бошқа хайрли амалларга берган тавфиқи учун ҳамд айтишдир. Дарҳақиқат оламларни йўқдан бор қилган Зот ҳар қандай айбу – нуқсон, камчилик ва ожиз қолишдан муназзаҳдир.

Тошкент Ислом институти 4- босқич талабаси Абдубанноев Наврўзбек

83030cookie-checkБир ҳадис шарҳи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: