Мусулмон эркаклар каби муслима аёллар ҳам номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари лозим. Чунки аёлларнинг эркакларга доимий назар солишлар ҳам ўртада фитна, зино, ҳаром ишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, аёл аёлнинг эркак эркакнинг авратига қараши жоиз эмас. عن عبد الرحمن بن أبى سعيد الخدرى عن أبيه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل ولا المرأة إلى عورة المرأة. رواه مسلم Абдураҳмон ибн Абу Саид ал-Худурийдан, у отасидан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди”, – дедилар”[1]. (Имом Муслим ривояти.) (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин, орқа(елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. “Маҳрам аёллар” деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфайли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади. Ўз маҳрамига кўзи тушганда шаҳват бўлмаганлиги сабаб, зийнат жойларини кўрсатишга рухсат берилган. Бошқа инсоннинг чўрисига келсак, чўрилар хизмат юзасидан ташқарига чиқишга, айрим ҳолларда эркаклар билан аралашиб юришга тўғри келади. Шунинг учун уйнинг ичидаги хизмат қиладиган аёлларга ўз маҳрамлари учун қараш рухсат берилган жойларга ташқарида хизмат қиладиган чўрилар қиёс қилинади. Яъни, эркаклар бировнинг чўрисига маҳрамларининг қаерларига қараши мумкин бўлса, ўша жойларига қараши мумкин. Аллоҳ таоло Нур сурасида: “Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли), – деган. (Нур сураси 31-оят) Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат саналадиган аъзоларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. Лекин Қуръони каримда зикр қилинган ўн икки тоифа бундан истисно қилинган. Эрлари. Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр ўз аёли танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир. Оталари. Мўмина-муслима аёлларнинг отаси энг бош маҳрамдир. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланиши, умуман шаҳват билан қарашни ҳаёлларга ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун аёл маҳрамларига зийнатларини кўрсатса бўлади. Яъни, юзини, қўлини, сочини, томоғини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳ ёқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган. “Оталар” деганда катта ота, бобо ва боболарнинг оталари ҳам кўзда тутилган. Эрларининг оталари. Яъни қайин оталар. Бунга қайин оталарнинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас. Ўғиллари. Яъни ўз ўғиллари, ўғиллари ва қизларидан бўлган ўгил набира ва чабиралар киради. Буларнинг ҳаммаси аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам, муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган. Эрларининг ўғиллари. Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Ўрталарида она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун, зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳват уйғотмайди. Ака-укалари. Туғишган, ота бир, она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Булар аёлга маҳрам ҳисобланиб, сингилларининг зийнатини кўрсалар майли. Ака-укаларнинг ўғиллари. Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари, яъни, жиянлар назарда тутилади. Аёл ака-укаларининг фарзандларига амма бўлади. Бошқа маҳрамлар қатори, булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришларига эҳтиёжлари бор. Шу сабабдан аммаларининг зийнатларига қарашларида монелик...
Покистон муфтийси Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга кеча суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқда ҳам тарқади. Кузатишимча, у кишини бизда ҳали кўпчилик танимас экан. Шу эътибордан,у киши ҳақларида айни пайтда хотирга келган айрим маълумотларни сиз билан баҳам кўргим келди. Ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ замонамизнинг ўхшаши йўқ ва ўрнини бошқаси тўлдира олмайдиган олимларидан. Фиқҳий маҳорати шунчалар юксакки, ҳатто у кишини туғма фақиҳ дейишади. Ўзлари алломалар сулоласидан. 14‑15 ёшида мадрасада устозлари урдучада ўтган дарсни дафтарга бевосита араб тилида кўчирар эканлар. Замонамизда Ислом оламида фиқҳий ва фикрий инқилоб ясай олган олимлардан. Илғор фикрли, тафаккури ва фиқҳий қарашлари ўта теран. Бундан ярим аср олдин у киши исломий банк тизимини яратиш кераклиги ва бунинг мумкинлиги, асослари ҳақида сўз очганда кўпчилик ишонмаган ва баъзилар бу ҳеч қачон бўлмайди, чунки шариат билан банк тизимини бирлаштириш имкони йўқ иш деб рад этган. Аммо вақт ўтиши билан барчалари Тақий Соҳибнинг фикрларига қўшилишга мажбур бўлган. У киши ана шунақа, бошқалардан ярим аср олдинда юради. У киши қадимги фиқҳ билан замонавий фиқҳни шунақа маҳорат билан жамлаганки, фиқҳдан хабари бор ҳар қандай олим тан бермай иложи йўқ. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳам катта билим ва тажрибага эга. У киши оддий фуруъий масалаларни ўқиган одам эмас, балки чинакам фақиҳ, изланишлари қадимги мужтаҳидларимизни эслатади, «замонанинг Абу Юсуфи» деса ҳам бўлади. Аммо ҳақиқий фиқҳ чашмасидан баҳра топмаган, унинг зилолидан таъм тотмаган кишилар у кишини тушунмаслиги, ўзича нимлардир деб танқид қилиши ҳам мумкин. Бироқ, «Тоққа тош отма, бошингга жабр бўлади», дегандек, у киши ҳақида ўзича сўз қотганлар ўзларига зарар етказади, холос. Муҳаммад Тақий соҳиб дунёнинг қатор фиқҳий академияларига аъзо. Жуда кўп илмий сафарларда бўлиб келадилар. Араб ва инглиз тилларида бемалол нутқ ийрод этадилар. У киши дунё иқтисоди етакчиларининг мажлисларига ҳам таклиф қилиниб турадилар. Нафақат Ислом оламида, балки бутун дунё миқёсида катта ҳурмат ва эътиборга эгалар. Устозимиз Шайх ҳазратлари у кишини жуда ҳурмат билан тилга олардилар ва бир қанча китобларидан шогирдларга дарс ўтганлар. «Олтин Силсила» лойиҳасида у кишидан тақриз олганлар. Устоз айтардиларки, Муҳаммад Тақий ҳазратларининг шоҳ асари «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳлари бўлиб, ўзлари ҳам шу ишлари билан фахрланар эканлар: баъзан ўзларини таништиришда ҳазиломуз қилиб: «Мен Муҳаммад Тақий, «Саҳиҳи Муслим»нинг шориҳи», деб қўяр эканлар. Бу асар, ҳақиқатан, жуда ҳам буюк асар ҳисобланади. Биз «Олтин силсила»да «Саҳиҳи Муслим»нинг таржима ва таҳририда асосан шу китобдан фойдаланганмиз. «Йўл ҳаракати фиқҳи»га оид илмий ишимда фиқҳий жабҳадаги асос манба ҳам у кишининг бундан 25 йил олдин шу мавзуда ёзган илмий мақолалари бўлган. У киши ўша илмий ишини 1994 йили Брунейда ўтказилган фиқҳий анжуманга тақдим қилган ва барча олимлар томонидан бир овоздан қабул қилинган. Шулар эътиборидан, юртимиздаги бир қатор аҳли илмлар қатори биз ҳам Ҳазрат Тақий Усмонийнинг ғойибона шогирдимиз. Муфтий Муҳаммад Тақий ҳафизаҳуллоҳнинг фикр ва фиқҳий мулоҳазалари шундай теран ва ўткирки, тақдим қилган фатволари, қарашлари кўпинча аксар олимлар тарафидан сўзсиз эътироф этилади. Бу жуда катта салоҳият талаб қилинадиган мақом. Айниқса, замонавий Ислом иқтисоди борасида у кишининг олдига тушадиган одам бўлмаса керак. У кишини «замонамиз Ислом иқтисодининг оталаридан бири» деса, ҳеч муболағаси йўқ. Ана шундай юксак мақомларга эга бўлиш баробарида, барча буюклар қатори, ўта камтар, кирчимол, содда, камсуқум инсонлар. У кишининг толиби илмларга, илм аҳлига, мусулмонларга тавозелари...
Бизларга барча нарсаларни баён қилиб, тўғри йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, бизларга барча нарсада ўрнак бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломларимиз бўлсин. Ислом шариатида сатри аврат ва маҳрам ва номаҳрам масалаларига жиддий эътибор берилиб, бу тўғрисидаги барча ҳукмлар батафсил баён қилинган. Биз ушбу мақоламизда, сиз азизларни мана шу ҳукмлар билан батафсил таништириб ўтмоқ мақсад қилдик. Бу масалалар инсон билиши керак бўлган энг асосий масалалар ҳисобланади. Зероки, бу нарсаларни яхши ўрганиб олиш натижасида кўплаб гуноҳ ишларни қилиб қўйишдан омонда бўлади. Бу мақоламизни асоси сатри аврат масаласига бориб етганлиги сабабли, даставвал, аврат масалаларини баён қилсак. Ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган фиқҳий китобларда бу тўғрисида қуйидагича баён қилинади: Эркак эркакнинг, аёл аёл ва эркакнинг киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарайди (қараши жоиз). (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин (бу ерда қорин орқанинг муқобилидадир. Шунинг учун кўкрак ҳам киради), орқа (елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. Номаҳрам аёлнинг, (қул эса, ўз) саййидасининг юз ва кафтигагина қарайди. (Ҳалол жойларига қараган вақтда ҳам) шаҳватдан хотиржам бўлиши шарт қилинади. Қозилик, шаҳодат, никоҳ иродаси, сотиб олиш ва даъволаш учун қараш ҳолатлари бундан мустасно. (Табиб беморнинг) оғриқ ўрнига зарурат миқдорича қарайди. Бичилган ва шу қаторилар (қараш ҳукми борасида) бичилмаган эркак кабидир. (Жуфти ҳалоли ва чўрилари каби) ўрталарида жимо ҳалол бўлган инсоннинг барча аъзосига қараши мумкин. Қараш ҳалол бўлган аъзони ушлаш ҳам ҳалолдир. Бу масалаларни бирма бир шарҳлаб ўтсак: Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг ёки эркакнинг киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарайди. Демак, эркак кишининг аврати киндик остидан то тизза остигачадир. Бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисларни келтиришимиз мумкин: عن أبى أييوب الأنصارى قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم أسفل السرة وفوق الركبتين من العورة . رواه الدارقطنى Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Киндикдан пастдаги нарса авратдандир. Икки тиззадан юқори нарса авратдандир”, – дедилар”. (Дорақутний ривояти). عن عمر بن شعيب عن أبيه عن جده قال رسول الله صلى الله عليه وسلم مروا صبيانكم بالصلاة فى سبع سنين واضربوهم عليها فى عشر وفرقوا بينهم في المضاجع وإذا زوج أحدكم أمته عبده أو أجيره فلا ينظر إلى ما دون السرة وفوق الركبة فإن ما تحت السرة إلي الركبة من العورة. رواه الدارقطنى Амр ибн Шуайбдан, у киши отасидан, у киши бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларни алоҳида қилинглар. Қачон бирингиз ўз чўрисини қулига ёки мардикорига никоҳлаб берса, унинг киндигидан пастига ва тиззасидан юқорисига назар солмасин. Чунки киндикдан пасти ва тиззадан юқориси авратдандир”, – деганлар”. (Дорақутний ривояти.) Бундан чиқди, киндик аврат эмас тизза авратдир. Шофеъий мазҳабида эса, унинг аксидир. Моликийлар эса, фақат олд ва орқа уят жойларнигина аврат дейдилар. Бизнинг далилимиз: عن عمير بن إسحاق قال رأيت أبا هريرة لقى الحسن بن على فقال اكشف لى عن بطنك حيث رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقبل منه قال فكشف عن بطنه فقبله. رواه أحمد Умайр ибн Исъҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу билан учрашиб қолганини кўрдим. У киши унга: Росулуллоҳ соллоҳу алайҳи васалламнинг сени қорнингдан ўпаётганларини кўрган жойимни оч!” – деди. У қорини очди, (Буниси) унинг киндигидан ўпди”. (Имом Аҳмад ривояти). Агар киндик аврат бўлганида у зот киндигини кўрсатмаган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса уни ўпмаган бўлар эдилар. Аёллар бир бирига жинсдош бўлгани, қараганда аксар ҳолатларда шаҳват бўлмагани сабабли ҳам киндик ва тизза орасидан бошқа жойларга қарашга рухсат берилган. Лекин шаҳват бўлмаслиги керак. Эркаклар одатдаги иш билан машғул бўлганда,...
Жорий йилнинг 18-19 март кунлари Тошкент ислом институти 1-4 курс талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «Интернет таҳдидларидан ҳимояланиш» мавзусида профилактик давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Абдувоҳид Шукуров, Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертиза бўлими ходими Жамшид Алимов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, Матбуот хизмати котиби А.Абдуазимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда 85 нафар талаба иштирок этди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 838
Жонажон диёримиз қадим-қадимдан битмас-туганмас маънавий меросларни ўзида жам этган, Ер юзидаги илм-фан ривожига ҳисса қўшган сон-саноқсиз уламоларни етиштирган муқаддас маскан, илм-маърифат бешиги десак хато қилмаган бўламиз. Биргина Термиз шаҳрини мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, олимларнинг олиб борган тадқиқиотларига кўра Термизий номи билан машҳур бўлган уламолар адади жуда ҳам кўп экани шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир кишида ифтихор ҳиссини уйғотади. Термизлик уламолар ҳақида гап кетар экан биринчи бўлиб Абу Исо ат-Термизий ҳақида сўз очмасликнинг иложи йўқ. Шу боисдан ҳам у зотнинг ҳаётлари, илм таҳсил қилиш йўллари ва бизларга қолдирган бой илмий мероси борасида топганларимизни сизлар билан баҳам кўрамиз. Исмлари: Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳокдир.[1] Баъзи маълумотларда, Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савра ибн Сакан[2] деб келтирилса, бошқалар Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Шаддод деганлар.[3] Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ибн Исо деб қўшимча қилганлар.[4] Аммо алломанинг тўлиқ ва мукаммал исмини Муҳаммад ибн Исо ибн Саврадир, деб тарихчи олимлар келтирганлар ва шунга кўпчилик томонидан иттифоқ қилинган.[5] У зотнинг исмига “Язид” деган қўшимчани Миззий ўзининг “Таҳзиб ал-камол” китобида келтирган.[6] Бироқ, у бу маълумотни кимдан олганлигини келтирмаган. Ундан олдин боболарининг исмларини келтирган. Шу маълумотлар Ибн Касирнинг “Ал-бидоя ва ан-ниҳоя” асарида ҳам мавжуд. Нисбалари: Термизий, Буғий, Заририй, Суламийдир. Термизий деб нисбат берилиши Термиз шаҳрига нисбатандир. Буғий нисбалари эса, Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашган Буғ (ҳозирги Шеробод тумани) қишлоғ бўлиб, Имом Термизий у ерда вафот этиб, ўша жойга дафн этилгани учун ушбу ном қўшилган.[7] Заририй тахаллуси аллома умрининг охирларида кўзлари ожиз бўлиб қолганлиги учун қўйилган. Суламий нисбалари машҳур араб қабилаларидан бўлган Сулайм ибн Мансурга нисбатан берилган.[8] Сулайм ибн Фаҳм ибн Ғонамга нисбатан эмас. Ҳофиз Юсуф ибн Аҳмад Боғдодийдан нақл қилинишича, алломанинг боболари Марвлик бўлиб, Абу Лайс ибн Сайёр даврида Термизга кўчиб келиб қолишган. Куняларига келсак, Абу Исо эканига ҳеч ким ихтилоф қилган эмас. Туғилишлари: Имом Термизий ҳижрий учинчи асрда, аниқроғи ҳижрий 209 йилда таваллуд топганлар. Ҳофиз Заҳабий “Сияр аълам ан-нубало” асарида У зотни ҳижрий 210 йил атрофида туғилган десалар,[9] Халил ас-Сифдий эса “ал-Вофий би ал-вафоёт” китобида “икки юз нечанчи (ўнгача бўлган саноқни назарда тутган) йилда туғилган”, деб айтган.[10] Ҳофиз Ибн Асир “Жомеъ ал-усул” китобида ҳижрий 209 йил туғилган деб айтган.[11] Мазкур маълумотни Муҳаммад ибн Қосим Жассус ҳамда Сулаймон Жамал ўзларининг “Шамоил”га ёзган шарҳларида, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Амир “Фиҳрист”ида, Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Саййид Шариф Журжонийнинг “Мухтасар”ига ёзган “Зофар ал-амоний”[12] номли шарҳида келтирганлар. Имом Термизийнинг туғилган жойлари ҳақида манбаларда аниқ равшан келтирилмаган. Аниқроғи У Зот ўзи нисбат берилган шаҳарда туғилганлар. Негаки, у зотнинг туғилганлик нисбати бошқа ҳеч бир жойга берилмаган, валлоҳу аълам. Имомнинг кўзи ожиз ҳолда туғилган, деган гапга келсак, бу гап “Имом Термизий маноқиблари ва имомларнинг у зот ҳақидаги мақтовлари” деб номланган қисмда Термизийнинг зеҳни ўткирлиги борасида келтириладиган қисса сабабли йўққа чиқади. Қиссада оқ вараққа қарар эдилар, умрининг охирларида кўзлари кўрмай қолган, деб айтилган. Биз қуйида келтирадиган уламоларнинг сўзлари ҳам ушбу маълумотни тўғри эканини тасдиқлайди: Ҳофиз ибн Юсуф Аҳмад ал-Бағдодийнинг: “Имом умрининг охирида кўзлари кўрмай қолган”[13], деган. Ибн Касир: “Термизийнинг ҳолидан шуниси аён бўладики, кўзи ожизлик унга (кўп) юргани ва тинглагани, ёзгани ва ёдга олгани, текширгани ва тасниф этганидан сўнг етган”[14], деб айтган. Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний...