islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён

Умму Ҳабиба Рамла розияллоҳу анҳонинг отасининг исми: Абу Суфён Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманофдир. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг онасининг исми: Софийя бинти Абул Осс ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманофдир. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ҳижратдан ўттиз беш йил олдин (мелодий олти юз саксон тўққизинчи йили) Маккаи мукаррамада туғилганлар. У Қурайш қабиласининг сардори, Макка шаҳрининг бошлиғи, ўша даврда мусулмонларнинг ашаддий душмани (кейинчалик исломни қабул қилиб саҳоба бўлган), Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам энг катта ғанимларидан бўлган Абу Суфённинг қизи эди. Унинг қавми Бани Абди Шамснинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавми Бани Ҳошимга адовати кучли эди. Бу қавм Ислом даъватига ҳамда даъват соҳибига доимо тўсқинлик қилар эди. Абу Суфён Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Парвардигори томонидан олиб келган бу муборак Ислом даъватини тўсишга бор кучи, имконияти билан қаршилик қилди-ю, лекин бу уринишида муваффақиятга эришмай, ҳасрату надомат ила умидини узди. Бу вақтда Макка аҳлидан кўпгина кишилар ва аёллар Исломни қабул қилишган, ҳаттоки Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ҳам Ислом ҳидоятини топган эди. У ўз отасидан қўрқиб, бу азиз динини сақлаш учун эри Убайдуллоҳ ибн Жаҳш билан Ҳабашистонга кетган эди. Ҳабашистонда Аллоҳ таоло унинг эрини залолатга мубтало қилиб, у (баъзи ривоятга кўра) Ислом динидан чиқиб, насроний динини қабул қилди. Буни билган Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дархол ўз эридан воз кечди. Аёл эрининг турли йўллар ила яна қайта ярашишга қилган ҳаракатларини рад қилиб, ўз дини бўлмиш Исломда собит, мустаҳкам турди. Ўзи ёлғиз қолгач, у бегона юрт Ҳабашистонда кўпгина қийинчилик, кўрқинчларга дучор бўлди. Барча қийинчилик, оғир шароитларга сабру матонат ила чидади. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Қурайшнинг сардори, каттаси ва ботири ҳисобланган отасининг таъқибидан ва шунингдек, одамларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қайтариб, доим унга қарши гиж-гижловчи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг энг ашаддий душмани бўлган онаси Ҳинднинг ғазабидан қўрқувда эди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо, шунингдек, ўз қавми ва қариндошлари нафратидан ва уларга кулги бўлишдан ҳам қўрқар эди. Чунки арабларда душмани унинг бахтсизлигидан кулиши энг катта ор ҳисобланарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга мактуб йўллаб, Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳони ўзларига жуфти ҳалол қилиб олишга ёрдамини сўрадилар. Нажоший бу хушхабарни Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳога етказганида, у хурсандлигидан кўкка учаёзди. Кўнгли кўтарилиб, дарз кетган қалби яралари тузалди. Уни шодлик қамраб олди. Унинг қанчалик хурсанд бўлгани Аллоҳ таологагина аён эди. Нажоший Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳога иззат-икром кўрсатиб, унга кўп меҳрибонлик ва яхшиликлар қилди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан унга маҳр қилиб тўрт юз динор ва бошқа нафис ҳадялар тақдим этди. Ва уни Шураҳбил ибн Ҳасна билан биргаликда иззат-икромини жойига қўйиб, Мадинаи Мунавварага — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кузатиб қўйди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Мадинаи Мунавварага келгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Ҳижратнинг олтинчи ёки етгинчи санасида эри вафот этганидан сўнг уйландилар. Ўша вақтда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг ёшлари ўттиз олтида эди. Бу муборак турмушнинг никоҳини ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқидилар. Аллоҳ таоло Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо туфайли қуйдаги оятни нозил қилган: عَسَى اللَّهُ أَنْ يَجْعَلَ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ الَّذِينَ عَادَيْتُمْ مِنْهُمْ مَوَدَّةً وَاللَّهُ قَدِيرٌ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ Эҳтимол, Аллоҳ сизлар билан сизлар душман тутиб...

Ёши улуғ олимнинг ёш олим йигит ҳақидаги эътирофи

Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат билиб оладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматлик зотлар бўлган экан. Улар ўзларидан ёши кичик олимларга нисбатан адолатсизлик қилишмаган. “Менинг ёшим катта, кеча тухумдан чиққан бу жўжахўроз уч-тўртта китоб ўқиб олиб, ўзича ақлмирзалик қиляпти. Сенда илм бўлса менда тажриба бор”-деб ҳасадгўйлик қилишмаган. Илм кимда бўлса у ёшми ё қарими бунисига аҳамият бермасдан ундан фойдаланиб қолиш пайида бўлганлар. Аслида ҳақиқий мўмин шундай бўлиши керак. Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: الكلمة الحكمة ضالة المؤمن فحيث وجدها فهو أحق بها Ҳикматли сўз мўминнинг йўқотиб қўйган нарсасидир. Қаерда кўрса уни олишга ҳақдордир. (Термизий, Ибн Можа ривояти). Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (164-241) раҳимаҳуллоҳни ҳаммамиз кўп эшитганмиз, ўқиганмиз. Шу зот 300 000 (уч юз минг)дан зиёд ҳадисни ёддан билган ҳофиз шу билан бирга ўз даврининг кўзга кўринган олими эдилар. Тўрт фиқҳий мазҳабдан Ҳанбалийлик мазҳабига асос солганлар. Шунга қарамасдан у киши ўз даврида ўзидан анчагина кичик 25 ёшли (ҳанафий мазҳаби олими имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (131-189) бўлиши мумкин) олимдан ҳам сабоқ олган эканлар ва устозининг уйларида хизматларини қилиб юрар эканлар. Бир куни Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг баъзи яқинлари у кишига эътироз билдирди: «Ҳазрат, сиз ёшингиз ҳам улуғ, илмингиз ҳам кўп катта олимсиз. Нега ўзингиздан ёши кичик 25 ёшли одамга шогирд бўлиб юрасиз?Унинг олдида қуллуқ қилиб турасиз?». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал жавоб бердилар: «Тўғри, мен у кишидан кўра кўпроқ ҳадис ёд олганман. Аммо у зот ҳадисларнинг маъносини, фиқҳини мендан яхши тушунади. Агар шу йигит бўлмаганда биз илм-маърифат уйининг ичига кира олмай, эшик олдида қолиб кетган бўлардик. Аллоҳ унга ўзгача иқтидор ато қилган. Ҳадис ва хабарларнинг асл мағзини жуда яхши фаҳмлайди. Шу устозим илм дунёсининг қуёшидир!». Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби Авазбек Мўминов 820

Ваъдага вафо қилиш одоби

Мусулмон киши хулқланиши лозим бўлган гўзал хулқлардан бири аҳдга вафодорликдир. Ваъдага вафодорлик инсон қадрини оширади, жамиятда обрў эътиборга эга қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: …وَأَوْفُوا بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْئُولًا  …Аҳдга вафо қилингиз! Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни)сўраладиган ишдир. (Исро сураси, 34-оят) Яна, Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасининг 91-оятида “Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг” дея марҳамат қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлмасларидан илгари ва пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам ваъдаларига содиқ турганликлари учун “Содиқул ваъда” деб ном олганлар. Абдуллоҳ ибн Абул Ҳамсо розияллоҳу анҳудан: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлмасларидан аввал у зотдан бир нарса сотиб олдим. У кишининг бир оз пуллари менда қолди. Эртага шу ерга келиб қолганини бераман деб ваъда бердим. Эртасига келишим лозимлгини унитиб, уч кундан кейин келсам, пайғамбаримиз мени ўша ваъдалашилган жойда кутиб турган эканлар. Эй, бола! Уч кундан бери мени машаққатга қўйдинг. Мен сени уч кундан бери интизор бўлиб пойлаб турибман дедилар.” (Абу Довуд ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча аҳдларига риоя қилиб,  бу вожибни ўзларига лозим тутдилар. У зотнинг ўзлари Мадинага борган вақтларида яҳудийлар билан тузган келишувларига, шунингдек Ҳудайбиядаги сулҳга амал қилганлар.  Аҳдни бузиш ҳаром ишлардан саналади. Бирор бир мўмин юқоридаги оятдан ва қуйида келадиган ҳадисдан хулоса қилган ҳолда ваъдасини бузмаслиги лозим. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қарата “Агар Баҳрайннинг моллари келса сенга шунча, шунча, шунча бераман дедилар. Баҳрайн моллари Абу Бакр халифалик даврида келди. Шунда Абу Бакр “Кимга Расулуллоҳ ваъда берган бўлса ёки Расулуллоҳнинг қарзлари бўлса келсин” деди. Шунда мен бордим ва Расулуллоҳ менга Баҳрайн моллари келса шунча бераман деган эдилар дедим. Абу Бакр уни ол, дедилар. Мен олдим. Санасам беш юз дирҳам экан шунда Абу Бакр “икки баробар ол” дедилар ”. Аллоҳ таоло ваъадага вафодорликни аввалги туширган динларида ҳам буюргандир. Бунга Қуръони каримда бир неча оятлар бор. Марям сурасининг 54-оятида: وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِسْمَاعِيلَ إِنَّهُ كَانَ صَادِقَ الْوَعْدِ وَكَانَ رَسُولًا نَبِيًّا  (Эй, Муҳаммад!) Китобда Исмоил (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи набий ва расул эди. Ибн Жарир Табарий шундай ривоят қилади: “Исмоил алайҳиссалом бир киши билан маълум бир жойда учрашишга ваъдалашдилар. Исмоил алайҳиссалом айтилган пайтда ваъдалашилган жойга келдилар. Бироқ ваъда берган киши келишни унутиб қўйган эди. Исмоил алайҳиссалом кеч бўлгунча ўша жойда кутиб ўтирдилар ва кечаси тунаб қолдилар. Эртасига у киши келиб: “Мени кечиринг! келиш ёдимдан кўтарилибди. Сиз кечадан бери шу ердамисиз? Кечаси шу ерда тунаб қолдингизми?” деб сўради. Исмоил алайҳиссалом ваъдалари вафо қилиб, шу ердан кетмасдан ўтирганликларини айтдилар. Шу сабабдан Аллоҳ у зотга “Содиқул ваъда” даражотини берган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Тўрт хислат борки кимда бу хислатлар бўлса у чин мунофиқ бўлади. Агар унда бу хислатларнинг бири бўлса, тоинки уни тарк қилмагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бўлади. Агар омонат қўйилса хиёнат қилади, гапирса ёлғон гапиради, аҳдлашса хоинлик қилади, агар баҳслашса бузуқлик қилади”, дедилар. (Муттафақун алайҳ) Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам аҳдига вафодор бўлишга ундаб, аҳдни бузишдан вафосизликдан қайтарганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аҳди йўқ кишининг дини йўқдир”-дедилар. (Имом Аҳмад ривояти). Демак, ҳар бир инсон жамиятда чиройли ўрнини топмоқчи бўлса, сўзига эътиборли, ваъдасига вафодор бўлмоқлиги лозим экан. Ваъда фақатгина олди-берди...

Намозда хушуъ ва уни гўзал қилиб адо этиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Хушуъ» аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. Намозни гўзал қилиб адо этиш эса, фарзу вожиб, суннату одобларини ўрнига қўймоқдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўраяпсизларми?! Менинг қиблам, бу томонда! Аллоҳга қасамки, мен учун рукуъларингиз ҳам, хушуъларингиз ҳам махфий қолмас. Албатта, мен сизларни орқамдан ҳам кўрурман», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда намознинг хузуъи ва хушуъини жойига қўйиб ўқиш зарурлиги таъкидланмоқда. Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этиш ва унда аъзолари тўла сокинликда бўлиб, қалби Аллоҳ билан бўлмоғи зарур. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга мени қиблага қараб турибдилар, орқаларидаги нарсани, жумладан, бизнинг рукуъ ва хушуъларимизни кўрмайди, деб ўйламанглар, мен кўриб тураман, деганларининг маъноси шулдир. Айниқса, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтишлари бу маънони қаттиқ таъкидлайди. Шунинг учун ҳар биримиз намозимизнинг рукуъ ва хушуъини жойига қўйиб ўқишимиз лозим. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рукуъ ва сужудни батамом қилинглар. Аллоҳга қасамки, мен сизларни қачон рукуъ қилсангиз, қачон сужуд қилсангиз орқамдан ҳам кўраман», дедилар». Иккала ҳадисни икки Шайх ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Муҳим гапни Аллоҳ номи ила қасам ичиб туриб таъкидлаш жоизлиги. 2. Намозда рукуъ ва сужудни батамом қилиш зарурлиги. 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидаги нарсани ҳам кўриб туришлари. Муслим келтирган ривоятда: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлиб қайрилдилар ва: «Эй, фалончи намозингни яхшилаб ўқимайсанми?! Намозхон намоз ўқиганида қандоқ ўқиганига назар солмайдими?! Ахир ўзи учун ўқийдику?! Аллоҳга қасамки, албатта, мен худди олд томонимдан кўрганимдек, орт томонимдан ҳам кўрурман», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Намозни яхшилаб ўқиш зарурлиги. 2. Намозни яхшилаб ўқимаганларга олим кишилар танбиҳ беришлари кераклиги. 3. Намозхон ўз намози сифатига назар солиб намоз ўқиши лозимлиги. 4. Банда намозни ўзи учун ўқиши. Аллоҳ учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёки бошқа биров учун эмаслиги. 5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам орт томонларидан ҳам худди олддан кўргандек кўришлари. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Токи рукуъда ва сужудда белини тўғри тутмагунча кишининг намози қониқарли бўлмас», дедилар». Шарҳ: Демак, намоз қониқарли бўлиши учун унинг рукуъи, сужуди ва бошқа арконларини жойига қўйиб, хушуъ билан ўқимоқ керак. Рукуъни чала қилиб ёки унда қийшайиб туриб, шунингдек, саждада нотўғри туриш билан намоз қониқарли бўлмайди. Мутаррифдан у отасида ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди». Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи намозхонлар. Намоз ўқишни бошқаларга таълим берганлар. Намоз нималигини ҳаммадан яхши англаб етганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хушуъ ва хузуъини жойига қўйиб ўқиганлар. Бу ривоятдан кўриниб турибдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хавф олиб, йиғи тутар ва кўксиларидан тегирмон ёки қазоннинг қайнашига ўхшаш овоз эшитилиб турар экан. Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир одам жуда яхшилаб таҳорат қилса-ю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракъат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади», дедилар»....

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 20 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича услубчиси Х.Юсупов, куратор ва мураббийлар З.Бегматов, И.Ғофуров, Р.Махсумхонов иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 919
1 1 307 1 308 1 309 1 310 1 311 1 547